«МАШЪАЛ» ФУТБОЛ АКАДЕМИЯСИ
«МАШЪАЛ» ФУТБОЛ АКАДЕМИЯСИ
Республикада илк болалар футбол академияси Муборак шаҳрида, “Машъал” клуби қошида ташкил топган. Бунда ишбилармон, ташкилотчи ва футболнинг етакчи мутахассисларидан бири Баҳром Давлатовнинг ҳиссаси катта бўлган. Дастлабки уринишда вилоят ҳудудидан 15-17 ёшли қобилиятли ўсмирлар саралаб олинди ва вилоят, республика мусобақаларида иштирок эта бошлашди. Айни пайтда эса академияга 9 ёшдан қабул қилиниши йўлга қўйилган. Аввалига клуб қошида 66 ўринли ётоқхона ва шунча ўринли ошхона тайёрланди. Ётоқхона мебеллари, кўрпа-тўшаклар, ошхона жиҳозлари, бир сўз билан айтганда, барча зарурий асбоб-анжомлар билан таъминланди. Ечиниб-кийиниш хоналари, иссиқ ва совуқ сув билан таъминланган душ, санитария узеллари, методик синфлар ёшлар хизматига топширилган. Мультсинф ўнтага яқин компьютер, видеопроектор, теле-видеоаппаратлар билан жиҳозланган бўлиб, унда тарбияланувчилар рус ва инглиз тилларини ўрганиш бўйича назарий ва амалий машғулотлар олиб боришади. Машғулотлар ҳар куни қатъий жадвал асосида ўтказилади. Инглиз тили бўйича дарслар мультимедиа методи бўйича олиб борилади. Академия ўқувчилари шу атрофда жойлашган 1 ва 4-мактабларда умумий ўрта таълимидан билим олишади. Академиянинг мураббий-ўқитувчилари ушбу мактабларнинг жамоаси билан яқин ҳамкорликда иш олиб боришади. Академия тарбияланувчилари учун Б.Вафоев номли стадион ҳудудидан майдон ажратилган. Қўшимча қумли майдон, акробатика ва гимнастика машғулотларини ўтказиш учун тренажёр хоналар бўлажак футболчилар хизматига топширилди. «Машъал» клубининг асосий таркиби уй учрашувларини Баҳром Вафоев номидаги стадионда ўтказади. Асосий жамоа машғулот ўтказадиган майдоннинг ўлчами 104х70 метрни ташкил қилади. Бундан ташқари яна иккита табиий машғулот майдони бўлиб, бу майдонлар 105х70 метр ҳамда 90х60 метр ўлчамларига эга. Қумли майдоннинг ўлчами эса 50х30 метрдан иборат. Шунингдек, 50х50 метрга эга бўлган сунъий майдон ҳам ёш болакайлар учун тайёрлаб берилган.

2005 йилдан эътиборан эса академия ўзининг алоҳида сметасига эга бўлди. Ва айнан шу йили Академиянинг илк битирувчилари етишиб чиқди. Булар олий лигада тўп суриши учун ҳали ёшлик қилишарди, шунинг учун “Машъал” клуби қошида фарм-клуб ташкил этилди ва унга Академия битирувчилари жалб этилди. Ёш футболчилар аввалига “Янгиер”, кейин “Машъал-2”, ҳозир эса “Машъал-Академия” номи остида биринчи лигада иштирок этишаяпти.

Академиянинг 1990 йилда туғилган гуруҳ футболчилари 2005 йили тайёрлов гуруҳлари ўртасидаги Республика биринчилигида бош мукофотга сазовор бўлишди. 2006 йили эса 1988-89 йилда туғилган ўсмирлардан иборат жамоа Қашқадарёда ўтказилган “Умид ниҳоллари” спорт ўйинларида фахрли биринчи ўринни қўлга киритишди.

Академияда таълим олган Константин Боев 2003 йили мамлакат ёшлар терма жамоаси сафида Осиё чемпионатида тўртинчи ўринни эгаллаб, жаҳон чемпионатига йўлланма олди. Академия битирувчиларидан Константин Боев, Самандар Шодмонов, Жасур Бобоев, Жаҳонгир Жиямуродов, Артём Филипосян, Асқар Ёқубов, Баҳодир Муртазоев, Нодир Давлатовлар айни пайтда мамлакатимиз олий лига жамоаларининг фаол аъзоларига айланишган. Санжар Қувватов билан Шерзод Аъзамов эса ўтган йилнинг кузида ёшлар ўртасида Мисрда бўлиб ўтган жаҳон чемпионатида юртимиз шарафини муносиб ҳимоя қилишди.

Лекин шу ўринда «Машъал» олиб бораётган сиёсатга қойил қолмасдан илож йўқ. Клубни ўтган икки йил мобайнида 25 нафарча футболчи тарк этди, шунга қарамай жамоа қисқа фурсат ичида кетганлар ўрнини тўлдира олди. Тўлдирганда ҳам ҳамма ишни беминнат қиляпти. Масалан, «Машъал» бошқа клубларга ўхшаб турли жамоалардан ёппасига ўйинчиларни йиғиб олмаяпти. Жамоа раҳбарияти таркибга энди келиб қўшилган фақат тўрт-беш нафар футболчи билангина бир йиллик битим имолаяпти. Қолганлар билан эса уч-тўрт йилга. Кўп чизиқлардаги бўш жойлар асосан клуб тарбияланувчилари эвазига тўлдирилган. Айни пайтда Санжар Қувватов, Даурен Эшбоев, Файзулла Қамбаров, Нодир Давлатов, Фозил Мусаев, Сирож Ҳамроев, Шуҳрат Муҳаммадиев сингари футболчилар олимпия термамиз аъзолари ҳисобланишади. Бу ўйинчилар шу клубда ёшликдан тарбия топишган. Демак бу ҳам «Машъал»нинг ютуғи. Клуб академиясидан охирги икки-уч йил ичида кўплаб футболчилар етишиб чиқди. Тахминимизча, ҳозирги кунда ўз тарбияланувчиларига энг кўп эътибор қаратаётган ҳамда уларни майдонга тушираётган клуб ҳам «Машъал» бўлса керак. Муборакда футбол ўйнашни ўрганаётган ёшлар ҳар йили турли мусобақаларда қатнашиб келишяпти. Масалан, 2009 йилнинг март ойида ўтказилган Баҳром Вафоев хотира турнирида қатнашган 1996 йилда туғилган футболчилар биринчи ўринни олишди. Кейин эса «Наврўз» байрамига бағишлаб Самарқандда ўтказилган II-халқаро турнирида тўп сурган 1995 йили туғилган футболчилар ҳам биринчи бўлишди. Тошкентда Станислав Стадник хотирасига атаб ўтказилган II-халқаро турнирда ҳам ғолиблик «Машъал» академияси тарбияланувчиларига насиб этди. Бухорода 1994 йилда туғилган футболчилар ўртасида ўтказилган Республика биринчилигида ҳам ғолиблик Академия футболчиларига насиб этди.

Муборакда жойлашган «Машъал» академиясида ҳозир барча ишлар жойида деса бўлади. Машғулотлар ва ўртоқлик ўйинлари аввалгидек давом этиб турибди. Дарвоқе, шу ўринда бир янгиликни айтиб ўтишимиз лозим, Баҳром Давлатов «Машъал»ни тарк этганидан сўнг унинг ўрнига Алядинов Энвер Фахриевич клуб вице-президенти этиб тайинланди. Шунингдек, бу йилдан «Машъал»нинг янги спорт директори лавозимида украиналик мутахассис Владимир Павленко ишлайдиган бўлди. Ушбу мутахассис 2004 йилда ҳам Муборакда фаолият олиб борган ва ўшанда футболчиларга мураббийлик қилганди. Ҳозир «Машъал» футбол академиясида жами еттита гуруҳ бор бўлиб, гуруҳлар навбатма-навбат назорат баҳсларини ўтказиб туришибди.

Демак, «Машъал» футбол академиясида еттита гуруҳ футбол билан шуғулланаётган бўлса, 1994 йилда туғилган футболчилар энг катта гуруҳ ҳисобланади. Бу гуруҳга Джамшед Акбаров билан Марат Дилмуҳаметов мураббийлик қилмоқда. Шунингдек, 1995 йилги гуруҳни Дилшод Андаев ва Александр Ильин, 1996 йилги гуруҳни Жамшид Ботиров ва Насим Шоимов, 1997 йилги гуруҳни Баҳодир Шоймардонов, 1998 йилги гуруҳни Анвар Ҳафизов, 1999 йилги гуруҳни Отажон Авезов ҳамда 2000 йилги гуруҳни Бахтиёр Абдуқодиров шуғуллантирмоқда.

Дарвоқе, Владимир Павленко спорт директори лавозимидан ташқари академия директори вазифасини ҳам бажариб келяпти. Бундан ташқари Виталий Ни билан Борис Серостанов катта мураббий, Раҳматов Искандар енгил атлетика мураббийи, Эркин Саидов барча саволлар бўйича жавобгар шахс, Абдурашид Жўраев шифокор, Нозима Казакова компьютер бўйича оператор ҳамда Григорий Колосовский тарбиячи сифатида академия штатида ишлаб келишяпти.
Учрашувлар
22.09.2017. 17-30

Машъал

Бухоро
1:1
Олий лига
30.09.2017. 17-30

Бунёдкор

Машъал
:
Олий лига
Турнир жадвали

1 Локомотив 21 44-15 45
2 Насаф 21 36-16 38
3 Бухоро 22 34-26 38
4 Бунёдкор 22 27-19 38
5 Пахтакор 20 30-20 35
6 Машъал 21 28-18 34
7 Қўқон-1912 22 30-30 34
8 Навбахор 22 29-28 33
9 Олмалиқ 21 18-17 32
10 Металлург 21 29-24 29
11 Қизилқум 22 27-28 27
12 Сўғдиёна 21 26-36 23
13 Динамо 22 18-25 22
14 Шўртан 22 19-34 20
15 Нефтчи 22 17-41 14
16 Обод 22 14-49 9

1 Пахтакор 22 39-21 44
2 Қўқон-1912 22 33-24 41
3 Бунёдкор 22 37-30 39
4 Шўртан 22 30-19 38
5 Олмалиқ 22 37-30 35
6 Бухоро 22 44-32 34
7 Насаф 22 41-35 34
8 Машъал 22 31-27 34
9 Нефтчи 22 39-35 29
10 Металлург 22 30-33 29
11 Локомотив 22 28-35 27
12 Қизилқум 22 33-39 24
13 Навбахор 22 25-43 24
14 Сўғдиёна 22 37-42 23
15 Динамо 22 17-37 18
16 Обод 22 27-46 14
ТАВАЛЛУД АЙЁМИНГИЗ БИЛАН
МАҲМАДМУРОДОВ Сарвар
Видео тасвирчи
01.09.1991
Ваниев Дилявер
Жамоа Бошлиги
04.09.1975
Махматмуродов Санжар
Массажчи
26.09.1994
+ + +