Клуб

Ўзаро ўйинлар   Ушбу жамоалар суперлигада 15 бора тўқнаш келишган. “Машъал” жамоамиз етти баҳсда ғалаба қозонган. 3 та ўйинда дуранг натижа қайд этилган. “Қўқон-1912” ҳисобида 5 та ғалаба мавжуд.  Тўплар нисбати 23-17 муборакликлар фойдасига. “Машъал” ўзаро ўйинларда 24 очкога эга бўлган, “Қўқон-1912” да 18 очко бор.     “Машъал” нинг ўзаро ўйинларда қозонган энг йирик…

Read More

27 июнь – мамлакатимизда Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни. Бу санани халқимизни ахборот билан таъминлашдек олижаноб ишга бағишлаган касб эгалари кенг нишонлайдилар. Зеро, ҳаётимизнинг бирон соҳасини оммавий ахборот воситалари фаолиятисиз тасаввур этиш қийин. Фурсатдан фойдаланиб, телевидения, радио, босма ва электрон нашрларда фаолият юритаётган барча ҳамкасбларимизни бугунги касб байрами билан табриклаймиз! Қаламингиз ҳамиша ўткир…

Read More

Кеча таниқли видеоблогер Евгений Савин («КраСава») Муборакнинг “Машъал” футбол клубига ташриф буюрди. Ташриф давомида Евгений Савин “Машъал” футбол клуби ҳамда академия тарбияланувчиси Италиянинг Женоа жамоаси хужумчиси Элдор Шомуродов ва клуб академияси ҳақида ўзининг YouTube-каналига видеорепортаж тайёрлади. Савин “Машъал” клубидан эсдалик совғаларини қабул қилиб олди.

Read More

Тошкент шаҳрида 17 июнь куни ОФКнинг “ПРО” лицензияси учун мураббийлик курсининг 1-модулига старт берилди. Ушбу ўқув курсида ўз фаолиятининг катта қисмини «Машъал» футбол клубига бағишлаган клуб техник директори Дилявер Ваниев ўқимоқда. Ўқув курси давомида мураббийларга, назарий ва жисмоний машғулотлар ўргатилади. Айтиш жоизки, имтиҳонларни муваффаққиятли топширган номзодлар 3 йилга мўлжалланган ОФК нинг “РRO” лицензиясини қўлга киритади.

Read More