ЯНГИЛИКЛАР » БИРИНЧИ ЛИГА
ЯНГИЛИКЛАР » БИРИНЧИ ЛИГА

«МАШЪАЛ-АКАДЕМИЯ» МАҒЛУБИЯТГА УЧРАДИ

Киритилган сана: 17.05.2011.

Кеча, 16 май куни биринчи лиганинг 9-туридан ўрин олган баҳс бўлиб ўтди. Унда фарм-клубимиз «Машъал-Академия» ўз майдонида ўтган йил олий лигадан тушиб кетган «Хоразм»ни қабул қилиб, 1:3 ҳисобида мағлубиятга учради.

Александр Хомяков шогирдлари ўйинни яхши бошлаган бўлишларига қарамай, ҳимояда бир неча бор хатога йўл қўйишди. Натижада Равшан Абдужабборов ўз дарвозасидан уч бор тўп олиб чиқишга мажбур бўлди. Дарвоқе, шу куни «Хоразм» дарвозасини собиқ «машъалчи» Элдор Исабоев қўриқлади. Тан олиш керак, Вали Султонов шогирдлари анча тажрибали эмасми, улар майдон эгаларига нисбатан яхши ўйин кўрсатишди. Шу куни меҳмонлар сафида Анвар Абдуқодиров, Темур Васильев, Жасур Ҳамроев, Илёс Хайров сингари таниқли футболчилар тўп суришди. Майдон эгалари таркибида эса асосан ёшлар ҳаракат қилишди.

Фарм-клубимиз сафида шу куни Шаҳзод Шайманов, Сирожиддин Раҳматуллаев, Маъмур Абдуллаев каби ўйинчилар бирмунча яхши ҳаракат қилишди. Сафаров Марадона, Темур Бекчанов, Фаёз Азимқулов сингари ҳужумкор футболчиларимизнинг эса ўйини қовушмади. Дарвоқе, захирадан майдонга тушган Хуршид Суюнов ҳам ўзини кўрсатишга ҳаракат қилди, у ҳатто гол уришнинг ҳам уддасидан чиқди. Бироқ қолган дақиқаларда «Машъал-А» яна битта гол ўтказиб юбориб, 1:3 ҳисобида мағлубиятга учради. Энди Александр Хомяков шогирдлари навбатдаги баҳсни 22 май куни ўтказишади. Шу куни жамоамиз Қаршига сафар қилиб, «Насаф-2»га қарши майдонга тушади.

Биринчи лига. 9-тур.
«МАШЪАЛ-А» - «ХОРАЗМ» - 1:3
Голлар:
Х.Суюнов, 68  Т.Васильев, 15-п. В.Гаврилов, 64. Азиз Жўраев, 77.
«Машъал-А»: Равшан Абдужабборов, Акбар Ҳотамов, Шаҳзод Шайманов, Шерзод Файзиев (Хуршид Суюнов, 55), Фаёз Азимқулов (Улуғбек Аминжонов, 82), Элдор Эргашев, Сирожиддин Раҳматуллаев, Маъмур Абдуллаев, Мирзобедил Жўраев (Асадулло Эргашев, 58), Марадона Сафаров (Юнус Очилдиев, 74), Тимур Бекчанов (Сардор Абдураимов, 59).
«Хоразм»: Элдор Исабоев, Бобир Акбаров, Жасур Ҳамроев, Умид Шарипов, Мурот Абдумуротов, Сарвар Жуманиёзов (Бобир Отабоев, 86), Жамол Машарипов (Жавлон Эгамов, 83), Илёс Хайров (Қодир Юсупов, 20), Владимир Гаврилов (Азиз Жўраев, 69), Тимур Васильев (Мансур Абдуллаев, 63), Анвар Абдуқодиров.
Бош ҳакам: А.Чориев (Термиз).
16 май. Муборак. 300 томошабин

Учрашувлар
2018-11-19 14:30

Машъал

Андижон
4:1
ПРО Лига "А"-гуруҳи
2018

Машъал

Машъал
:
ПРО Лига "А"-гуруҳи
Турнир жадвали

1 Машъал 32 54-27 63
2 Андижон 34 58-34 63
3 Истиқлол 31 52-30 57
4 Динамо 31 44-25 52
5 Сурхон 32 58-40 50
6 Шўртан 31 33-45 36
7 Хоразм 31 51-70 32
8 Орол 31 33-69 23
9 Норин 33 26-69 21

1 Локомотив 1 3-0 3
2 Пахтакор 1 2-0 3
3 Бухоро 1 1-0 3
4 Бунёдкор 1 1-0 3
5 Насаф 1 0-0 1
6 Нефтчи 1 0-0 1
7 Навбахор 0 0-0 0
8 Металлург 0 0-0 0
9 АГМК 1 0-1 0
10 Қўқон-1912 1 0-1 0
11 Сўғдиёна 1 0-2 0
12 Қизилқум 1 0-3 0
ТАВАЛЛУД АЙЁМИНГИЗ БИЛАН
Ильясова Лола Анваровна
КАДРЛАР БЎЛИМИ НАЗОРАТЧИСИ
07.12.1985
Ниёзов Ахрор Шуркиллоевич
Массажчи
31.12.1992
+ + +