ЯНГИЛИКЛАР » БИРИНЧИ ЛИГА
ЯНГИЛИКЛАР » БИРИНЧИ ЛИГА

ФАРМ-КЛУБИМИЗ ИККИНЧИ БОСҚИЧНИ ҒАЛАБА БИЛАН БОШЛАДИ

Киритилган сана: 11.08.2011.

11 августдан эътиборан биринчи лиганинг иккинчи босқичига старт берилди.

Биласиз, навбатдаги босқичда «Ғарб» ва «Шарқ» минтақаларида юқори ўринларни эгаллаган саккизтадан жами 16та жамоа иштирок этади. Қуръа натижаларига биноан фарм-клубимиз «Машъал-Академия»нинг дастлабки турдаги рақиби «Оқтепа» эди. ЎФФ биноси олдидаги сунъий майдонда бўлиб ўтган баҳсда муборакликлар рақиб устидан 1:0 ҳисобида зафар қучишди.

Ўйин борасида тўхталадиган бўлсак, шуни айтиш лозим, ёш футболчиларимиз «Оқтепа» ўйинчиларига нисбатан анча дадил ва чаққон ҳаракат қилишди, шунга яраша ҳужумларимиз сони ҳам кўпроқ ва мазмунли чиқди. Фақат шу куни кишининг дилини хира қилган жиҳат ўйиннинг бошидаёқ ёш ҳужумчимиз Абдиев Аслиддиннинг жароҳат олиб сафдан чиққани бўлди. Лекин унинг ўрнига майдонга тушган Элдор Шомуродов ўзини йўқотиб қўймади ва 1995 йилда туғилган футболчи ўзини кўрсатишга, ҳатто 84-дақиқада гол уришга муваффақ бўлди. Бу вазиятда аввалига Марадона Сафаров жарима майдончаси ичида дарвоза томон зарба берди. Ўз навбатида дарвозабон зарбани қайтаришнинг уддасидан чиқди, бироқ қайтган тўпга биринчи бўлиб етиб келган Элдор Шомуродов такрорий зарбада дарвоза тўрини бехато нишонга олди. «Оқтепа» билан кечган баҳсда вакилларимиздан шунингдек, дарвозабон Жавоҳир Илёсов, Фаёз Азимқулов, Акбар Ҳотамов, Искандар Шайқулов, Асадулло Эргашев сингари футболчилар ҳам яхши ўйин кўрсатишди.

Энди Александр Хомяков шогирдлари навбатдаги беллашувни 14 август куни «Локомотив»га қарши ўтказишади.

ОҚТЕПА – МАШЪАЛ-А – 0:1
Гол:
Э.Шомуродов (84)
«Машъал-А»: Жавоҳир Илёсов, Козим Аҳмаджонов, Юнус Очилдиев, Акбар Ҳотамов, Искандар Шайқулов, Темур Бекчанов, Фаёз Азимқулов, Сардор Абдураимов, Асадулло Эргашев. Марадона Сафаров, Аслиддин Абдиев.
Захирадан тушганлар: Элдор Шомуродов, Ҳамдамов Турсунмурод, Эшимов Ойбек, Бобоназаров Уйғун, Тошев Маъруф.
Огоҳлантиришлар: З. Мирзааҳмедов (53), О. Акрамов (иккаласи – «Оқтепа», 63).
Ҳакамлар: Х. Рўзиев (Тошкент) – 9,0, Ш. Қамаров (Самарқанд) – 8,8, И. Абдулаков (Тошкент вил.) – 8,4, Т. Гайнулин - 9.
Назоратчи: В. Копанев (Тошкент).
11 август. Тошкент. 76 томошабин.

 

Учрашувлар
2018-11-19 14:30

Машъал

Андижон
4:1
ПРО Лига "А"-гуруҳи
2018

Машъал

Машъал
:
ПРО Лига "А"-гуруҳи
Турнир жадвали

1 Машъал 32 54-27 63
2 Андижон 34 58-34 63
3 Истиқлол 31 52-30 57
4 Динамо 31 44-25 52
5 Сурхон 32 58-40 50
6 Шўртан 32 33-45 37
7 Хоразм 32 51-70 33
8 Орол 31 33-69 23
9 Норин 33 26-69 21

1 Локомотив 1 3-0 3
2 Пахтакор 1 2-0 3
3 Бухоро 1 1-0 3
4 Бунёдкор 1 1-0 3
5 Нефтчи 1 0-0 1
6 Насаф 1 0-0 1
7 Металлург 0 0-0 0
8 Навбахор 0 0-0 0
9 АГМК 1 0-1 0
10 Қўқон-1912 1 0-1 0
11 Сўғдиёна 1 0-2 0
12 Қизилқум 1 0-3 0
ТАВАЛЛУД АЙЁМИНГИЗ БИЛАН
+ + +