ЯНГИЛИКЛАР » БИРИНЧИ ЛИГА
ЯНГИЛИКЛАР » БИРИНЧИ ЛИГА

«МАШЪАЛ-АКАДЕМИЯ» ЙИРИК ҲИСОБДА МАҒЛУБ БЎЛДИ

Киритилган сана: 15.08.2011.

14 август куни фарм-клубимиз «Машъал-Академия» биринчи лиганинг иккинчи босқичидан ўрин олган 2-тур баҳсини Тошкентда «Локомотив»га қарши ўтказиб, йирик 0:4 ҳисобида мағлубиятга учради.

Биласиз, ҳозирда биринчи лигада иштирок этаётган жамоалар орасида биргина «Локомотив» ҳам ўйин, ҳам молия томонлама олий лигага чиқиш учун яққол даъвогар бўлиб турибди. Айтиш мумкинки, «темирйўлчилар» устози Вазген Манасян ҳозирданоқ жамоани олий лига учун тайёрлаб бормоқда. Шу боис ўз майдонидаги деярли барча баҳсларда тошкентликлар йирик ҳисобдаги ғалабани тантана қилишмоқда.

«Локомотив» - «Машъал-А» баҳсидан олдин фаолияти давомида олий лигамизда 100тадан кўп гол урган тўрт нафар футболчига Геннадий Красницкий номидаги эсдалик нишони топширилди. Булар – Равшан Бозоров, Фарид Хабибуллин, Зайниддин Тожиев ҳамда Марсель Идиатулин.

Шундан сўнг учрашув бош ҳаками Бахтиёр Тоғаев ўйинни бошлаш учун жамоаларни майдон марказига таклиф қилди. Шуни айтиш лозим, фарм-клубимиз гарчи йирик ҳисобда мағлубиятга учраган бўлса-да, ёмон ўйин кўрсатмади. Бироқ футболда тажриба доим ўз сўзини айтади деганларидек, майдон эгалари айнан тажриба эвазига рақибдан устун келишди. Вакилларимиздан Фаёз Азимқулов билан Шаҳзод Шаймановда тўп киритиш учун қулай имконият юзага келганди. Лекин Азимқуловнинг зарбаси анча хато кетган бўлса, Шаймановнинг зарбасини Павел Бугало маҳорат кўрсатиб қайтариб юборди. Мезбонлар 6-дақиқадаёқ ҳисобни очишга муваффақ бўлишди. Бу вазиятда қанотдан ошириб берилган тўпни Арсен Манасян қийинчиликсиз бош билан голга айлантирди. Кейинчалик эса 18 ва 49-дақиқаларда Зайниддин Тожиев ўзини кўрсатиб, дубль муаллифига айланди.

«Машъал-Академия» дарвозасига тўртинчи тўпни захирадан майдонга тушганига энди бир дақиқа бўлган Николай Гурьянов киритди. Шундай қилиб Александр Хомяков шогирдлари «Локо» қаршилигини енга олишмади. Энди «газчилар» навбатдаги беллашувни 22 август куни Муборакда «Имкон-Олтиариқ»қарши ўтказишади.

ЛОКОМОТИВ – МАШЪАЛ-АКАДЕМИЯ – 4:0
Голлар:
А. Манасян (6), З. Тожиев (18, 49), Н. Гурьянов (77).
«Локомотив»: Павел Бугало, Бахтиёр Ашурматов, Анвар Бердиев, Александр Сидоров (Аюбхон Нўъмонов, 72), Зайниддин Тожиев (Николай Гурьянов, 76), Дилшод Жабборов, Садриддин Абдуллаев (Андрей Власичев, 68), Арсен Манасян (Алекс Ожиака, 56), Акром Баҳриддинов, Шерзод Шарипов, Азамат Мамажонов (Бобур Йўлдошев, 46).
«Машъал-А»: Равшан Абдужабборов (Жавоҳир Илёсов, 54), Юнус Очилдиев, Акбар Ҳотамов, Шаҳзод Шайманов, Искандар Шайқулов, Сирожиддин Раҳматуллаев (Темур Дубровский, 54), Асадулло Эргашев (Сардор Абдураимов, 60), Фаёз Азимқулов (Холмурод Холмуродов, 70), Марадона Сафаров, Темур Бекчанов, Элдор Шомуродов (Ойбек Эшимов, 78).
Огоҳлантиришлар: Ж. Илёсов (66), И. Шайқулов, 90.
Ҳакам: Б. Тоғаев (Тошкент) – 8,5.
14 август. Тошкент. 124 томошабин.

 

 

 

 

 

 

Учрашувлар
2018-11-19 14:30

Машъал

Андижон
4:1
ПРО Лига "А"-гуруҳи
2018

Машъал

Машъал
:
ПРО Лига "А"-гуруҳи
Турнир жадвали

1 Машъал 32 54-27 63
2 Андижон 34 58-34 63
3 Истиқлол 31 52-30 57
4 Динамо 31 44-25 52
5 Сурхон 32 58-40 50
6 Шўртан 31 33-45 36
7 Хоразм 31 51-70 32
8 Орол 31 33-69 23
9 Норин 33 26-69 21

1 Локомотив 1 3-0 3
2 Пахтакор 1 2-0 3
3 Бухоро 1 1-0 3
4 Бунёдкор 1 1-0 3
5 Нефтчи 1 0-0 1
6 Насаф 1 0-0 1
7 Навбахор 0 0-0 0
8 Металлург 0 0-0 0
9 АГМК 1 0-1 0
10 Қўқон-1912 1 0-1 0
11 Сўғдиёна 1 0-2 0
12 Қизилқум 1 0-3 0
ТАВАЛЛУД АЙЁМИНГИЗ БИЛАН
Андаев Бунёд Боймуродович
Матбуот котиби
22.10.1986
+ + +