ЯНГИЛИКЛАР » БИРИНЧИ ЛИГА
ЯНГИЛИКЛАР » БИРИНЧИ ЛИГА

БИРИНЧИ ЛИГАГА ҚУРЪА ТАШЛАНДИ

Киритилган сана: 29.02.2012.

Бир неча дақиқа олдин ЎзПФЛ биринчи лиганинг 2012 йилги мавсуми учун қуръа ташлаш маросимини якунлади.

Унда биринчи бўлиб ЎзПФЛ бош директори Фарҳод Магомедов сўз олиб, йиғилганларни ўзбек футболининг 100 йиллик юбилейи билан табриклади. Кейинги навбатда Магомедов биринчи лига клублари билан боғлиқ бўлган бир қатор масалаларга эътиборини қаратиб ўтди. Жорий йилги мавсумдан эътиборан ПФЛ ўз вазифасини кемтик билан адо этаётган клубларга нисбатан жиддий чоралар кўришни бошлайди. Фарҳод Магомедов бу масалага жиддий эътибор қаратиш кераклигини айтиб ўтди.

Биринчи лига регламенти ўзгаришсиз қолгани эътиборга молик. ПФЛ биринчи лига клубларининг молиявий аҳволини ҳисобга олган ҳолда жамоаларни иккита минтақага ажратиб қўйган. Ҳар бир минтақада 12тадан клуб ўзаро рақобат ҳосил қилади. Икки давра якунига кўра энг кучли саккизта жамоа иккинчи босқичга йўл олиб, Олий лига сари курашни давом эттиради. Саккизталикка кира олмаган иккита зонанинг умумий 8та жамоаси иккинчи лигага тушиб кетмаслик йўлида ҳаракат қилади. Бергер регламентига кўра қуръа олдидан жамоалар ўзаро жуфтлик ҳосил қилишди:

«Шарқ» зонаси


«Гулистон» - «Бунёдкор-2»
«Янгиер» - «Зомин»
«НБУ-Осиё» - «Локомотив-БФК»
«Косонсой» - «Чуст-Пахтакор»
«Оқтепа» - «Пахтакор-2»
«Имкон-Олтиариқ» - «Нефтчи-Хамза»

«Ғарб» зонаси


«Сўғдиёна» - «Ғаллакор-Автомобилчи»
«Ерқўрғон» - «Машъал-Академия»
«Хоразм» - «Орол»
«Регистон» - «Южанин»
«Сурхон-2011» - «Насаф-2»
«Хива» - «Бухоро-2»


Якунда жуфтликлар қуйидагича кўриниш олди:

«Шарқ» зонаси

1а - «Янгиер»
1б - «Зомин»
2а - «Косонсой»
2б - «Чуст-Пахтакор»
3а - «Локомотив-БФК»
3б - «НБУ-Осиё»
4а - «Бунёдкор-2»
4б - «Гулистон»
5а - «Оқтепа»
5б - «Пахтакор-2»
6а - «Нефтчи-Хамза»
6б - «Имкон-Олтиариқ»

«Ғарб» зонаси


1а - «Южанин»
1б - «Регистон»
2а - «Машъал-Академия»
2б - «Ерқўрғон»
3а - «Хива»
3б - «Бухоро-2»
4а - «Ғаллакор-Автомобилчи»
4б - «Сўғдиёна»
5а - «Насаф-2»
5б - «Сурхон-2011»
6а - «Орол»
6б - «Хоразм»

Жамоалардан «Хоразм» ва «Орол» дастлабки икки турни меҳмонда ўтказишни сўраб ПФЛга мурожаат қилишган. Бунга сабаб қилиб эса март апрель ойи бошларидаги Нукус ва Урганчдаги ноқулай об-ҳаво шароити кўрсатилган. ЎзПФЛ бу илтимосга ижобий жавоб қайтарди ва эндиликда мазкур икки клуб дастлабки икки турни сафарда ўтказишади. 2012 йилги мавсумни биринчи лига жамоалари 3-4 апрель куни бошлаб беришади. 2-тур эса 6-7 апрелга тайин қилинган. Тақвимнинг тўлиқ кўриниши ишлаб чиқилиб, биринчи лигада иштирок этувчи барча клубга тақдим этилади ва ОАВ учун эълон қилинади. Қуйида эса дастлабки икки тур билан танишиб олишингиз мумкин.

«Шарқ» зонаси
1-тур. 3-4 апрель

«Янгиер» - «Нефтчи-Хамза»
«Зомин» - «Имкон-Олтиариқ»
«Косонсой» - «Оқтепа»
«Чуст-Пахтакор» - «Пахтакор-2»
«Локомотив-БФК» - «Бунёдкор-2»
«НБУ-Осиё» - «Гулистон»

2-тур. 6-7 апрель
«Янгиер» - «Имкон-Олтиариқ»
«Зомин» - «Нефтчи-Хамза»
«Косонсой» - «Пахтакор-2»
«Чуст-Пахтакор» - «Оқтепа»
«Локомотив-БФК» - «Гулистон»
«НБУ-Осиё» - «Бунёдкор-2»

«Ғарб» зонаси
1-тур. 3-4 апрель
«Южанин» - «Орол»
«Регистон» - «Хоразм»
«Машъал-Академия» - «Насаф-2»
«Ерқўрғон» - «Сурхон-2011»
«Хива» - «Ғаллакор-Автомобилчи»
«Бухоро» - «Сўғдиёна»

2-тур. 6-7 апрель

«Южанин» - «Хоразм»
«Регистон» - «Орол»
«Машъал-Академия»- «Сурхон-2011»
«Ерқўрғон» - «Насаф-2»
«Хива» - «Сўғдиёна»
«Бухоро-2» - «Ғаллакор-Автомобилчи»

Манба: www.pfl.uz

Учрашувлар
2018-11-19 14:30

Машъал

Андижон
4:1
ПРО Лига "А"-гуруҳи
2018

Машъал

Машъал
:
ПРО Лига "А"-гуруҳи
Турнир жадвали

1 Машъал 32 54-27 63
2 Андижон 34 58-34 63
3 Истиқлол 31 52-30 57
4 Динамо 31 44-25 52
5 Сурхон 32 58-40 50
6 Шўртан 31 33-45 36
7 Хоразм 31 51-70 32
8 Орол 31 33-69 23
9 Норин 33 26-69 21

1 Локомотив 1 3-0 3
2 Пахтакор 1 2-0 3
3 Бухоро 1 1-0 3
4 Бунёдкор 1 1-0 3
5 Насаф 1 0-0 1
6 Нефтчи 1 0-0 1
7 Навбахор 0 0-0 0
8 Металлург 0 0-0 0
9 Қўқон-1912 1 0-1 0
10 АГМК 1 0-1 0
11 Сўғдиёна 1 0-2 0
12 Қизилқум 1 0-3 0
ТАВАЛЛУД АЙЁМИНГИЗ БИЛАН
Кучимов Илҳом Орифович
Хисобчи
26.11.1987
+ + +