ЯНГИЛИКЛАР » БИРИНЧИ ЛИГА
ЯНГИЛИКЛАР » БИРИНЧИ ЛИГА

“МАШЪАЛ” ҚИЙИНЧИЛИК БИЛАН ҒАЛАБАГА ЭРИШДИ

Киритилган сана: 12.09.2013.

Биринчи лиганинг иккинчи босқичидан ўрин олган навбатдаги баҳсни ўз майдонида ўтказган Муборакнинг “Машъал” жамоаси қийинчилик билан “Андижон”ни 2:1 ҳисобида мағлубиятга учратди. Маълумки, айни пайтда ҳар иккала жамоа ҳам олий лигага чиқиш учун асосий даъвогар бўлиб турибди. Шу боис мазкур жамоаларнинг ўзаро тўқнашуви анча қизиқ кечиши кутилганди ва шундай бўлди ҳам.

Албатта, биринчи таймдаги ўйинни зўр деб бўлмайди, лекин танаффусдан кейин майдонда анча очиқ кураш кечди. Айниқса, майдон эгалари шу куни биринчи рақамли жамоа сифатида тўп суришди. Меҳмонлар эса кўпроқ қарши ҳужумга таянган ҳолда ҳаракат қилишди.

Учрашувнинг биринчи бўлимида томонлар бирмунча эҳтиёткорлик билан тўп суришгани боис ҳисоб очилмади. Иккинчи бўлимда эса ўйин суръати кескин ўзгарди. Натижада 53-дақиқага келиб ҳисоб очилди. Бу вазиятда “Машъал”нинг чап қанот ярим ҳимоячиси Мирзоҳид Ғофуров асосан ўзининг фаоллиги эвазига ўйиндаги дастлабки голни урди. Бунга “Андижон” вакиллари 67-дақиқага келиб жавоб қайтаришди ва меҳмонлардан Алишер Тўхтасинов гол муаллифи бўлди.

“Газчилар” гол ўтказиб юборгач, бор эътиборни ҳужумга қаратишди ва бу ҳаракатлар фақат 90+3-дақиқага келибгина ўз самарасини берди. Бу вазиятда захирадан майдонга тушган Виктор Клишин ўзини кўрсатиб, “Машъал”нинг ғалаба тўпини киритди. Шундай қилиб пешқадамлар ўртасидаги баҳсда “Машъал” ўз ҳисобига навбатдаги уч очкони ёзиб қўйди.

МАШЪАЛ – АНДИЖОН – 2:1
“Машъал”:
Санжар Қувватов, Искандар Шайқулов, Шаҳзод Шайманов, Жаҳонгир Абдумўминов, Баҳодир Муртазоев, Жамшид Ҳасанов, Холмурод Холмуродов, Мирзоҳид Ғофуров, Шерзод Файзиев, Саламат Қутибоев, Зоҳир Қўзибоев.
Захирадан тушганлар: Виктор Клишин, Ойбек Полвонов, Ихтиёр Тошпўлатов, Элдор Шомуродов.
“Андижон”: Сергей Смородин, Даврон Турсунов, Афзал Азизов, Ғиёс Комилов, Бекзод Ғозиев, Баҳром Абдураҳимов, Асқар Жадигеров, Акмал Жўрабоев, Фурқат Ҳасанбоев, Расул Раҳмонов, Асрор Раҳмонов.
Захирадагилар: Акмал Турсунбоев, Лочин Солиев, Андрей Сидоров, Алишер Тўхтасинов, Икром Ибрагимов, Сардор Соибов.
Голлар: М.Ғофуров, 53. В.Клишин, 90+3 – А.Тўхтасинов, 67.
Бош ҳакам: З.Қодиров.
Назоратчи: А.Тамбовцев.

Учрашувлар
2018-11-19 14:30

Машъал

Андижон
4:1
ПРО Лига "А"-гуруҳи
2018

Машъал

Машъал
:
ПРО Лига "А"-гуруҳи
Турнир жадвали

1 Машъал 32 54-27 63
2 Андижон 34 58-34 63
3 Истиқлол 31 52-30 57
4 Динамо 31 44-25 52
5 Сурхон 32 58-40 50
6 Шўртан 31 33-45 36
7 Хоразм 31 51-70 32
8 Орол 31 33-69 23
9 Норин 33 26-69 21

1 Локомотив 1 3-0 3
2 Пахтакор 1 2-0 3
3 Бухоро 1 1-0 3
4 Бунёдкор 1 1-0 3
5 Нефтчи 1 0-0 1
6 Насаф 1 0-0 1
7 Металлург 0 0-0 0
8 Навбахор 0 0-0 0
9 АГМК 1 0-1 0
10 Қўқон-1912 1 0-1 0
11 Сўғдиёна 1 0-2 0
12 Қизилқум 1 0-3 0
ТАВАЛЛУД АЙЁМИНГИЗ БИЛАН
МАҲМАДМУРОДОВ Сарвар
Видео тасвирчи
01.09.1991
Ваниев Дилявер
Жамоа Бошлиги
04.09.1975
Махматмуродов Санжар
Массажчи
26.09.1994
+ + +