ЯНГИЛИКЛАР » БИРИНЧИ ЛИГА
ЯНГИЛИКЛАР » БИРИНЧИ ЛИГА

“МАШЪАЛ” “ҚЎҚОН-1912”НИ ЙИРИК ҲИСОБДА МАҒЛУБ ЭТДИ

Киритилган сана: 16.09.2013.

Биринчи лиганинг навбатдаги туридан ўрин олган баҳсда “Машъал” ўз майдонида “Қўқон-1912”ни қабул қилиб, йирик 3:0 ҳисобида ғалабага эришди.

Хабарингиз бор, аввалги турда муборакликлар водийнинг яна бир жамоаси “Андижон”ни мағлубиятга учратишганди, бу сафар эса “Қўқон-1912” ҳам боши эгик ҳолда майдонни тарк этди.
 
Биринчи таймнинг охирларида ҳисоб очилди. Бу вазиятда жарима майдончаси ичида рақиб ўйинчиси тўпни қайтараётиб қўл билан ўйнагани учун пенальти белгиланди. 11 метрлик нуқтадан зарба беришда Жаҳонгир Абдумўминов адашмади. Орадан бир дақиқа ўтиб Зоҳир Қўзибоев ўта қулай вазиятни йўққа чиқармай, ҳисобни 2:0га етказди.

Ўйиндаги учинчи голни киритиш эса асли қўқонлик Рустам Аъзамовга насиб этди. Рустам ўнг қанотдан ёриб кириб давоза тўрини ажойиб тарзда ишғол қилди. Айтиш мумкинки, бу ўйинда қўқонликлар ўзларидан кутилган ўйинни намойиш қила олишмади. Шунга яраша ўйин ҳам ўзига яраша руҳда кечди. Лекин “Қўқон-1912” ҳаракат қилса, жамоада ўсиш кузатилиши мумкин.

Ушбу беллашувдан сўнг “Машъал” биринчи давранинг иккинчи босқичидан ўрин олган биринчи давра баҳсларига якун ясади. Иккинчи давра ўйинлари 23 сентябрь куни бўлиб ўтади.

«МАШЪАЛ»– «ҚЎҚОН-1912» – 3:0. 316 томошабин.
Ҳакамлар:
О. Толибжонов (Тошкент), Р. Ильясов (Тошкент), Ф. Ёрмуҳамедов (Тошкент), К. Расулов.
Назоратчи: Р. Қоратоев (Тошкент вил.).
Голлар: Ж. Абдумўминов (45, пенальти), З. Қўзибоев (45+1), Р. Аъзамов (64).
Огоҳлантиришлар: А. Критинин (14), Л. Сафаев (32, ҳар иккаласи - «Қўқон-1912»).
“Машъал”: Санжар Қувватов, Искандар Шойқулов, Виктор Клишин, Шаҳзод Шайманов, Жаҳонгир Абдумўминов, Рустам Аъзамов, Жамшид Ҳасанов, Мирзоҳид Ғофуров, Шерзод Файзиев, Саламат Қутибоев, Зоҳир Қўзибоев.
Захира: Ўткир Юсупов, Ойбек Полвонов, Баҳодир Муртазоев, Ихтиёр Тошпўлатов, Акбар Ҳотамов, Элдор Шомуродов, Холмурод Холмуродов.
“Қўқон-1912”: Азиз Ашуров, Азиз Мадалиев, Раҳматилло Мелибоев, Хуршид Узоқбоев, Баҳодир Акрамов, Рустамжон Абдуҳамидов, Абдуллажон Мирзаев, Жўрабек Ёқубов, Азиз Тўхтабоев, Александр Критинин, Омон Абдуғаниев.
Захира: Андрей Бакланов, Оқилбек Маҳкамов, Лазиз Сафоев, Искандар Алимбоев, Нодирхон Камолов, Абдумажид Абдураҳимов, Давлатбек Ёрбеков.

Учрашувлар
2018-11-19 14:30

Машъал

Андижон
4:1
ПРО Лига "А"-гуруҳи
2018

Машъал

Машъал
:
ПРО Лига "А"-гуруҳи
Турнир жадвали

1 Машъал 32 54-27 63
2 Андижон 34 58-34 63
3 Истиқлол 31 52-30 57
4 Динамо 31 44-25 52
5 Сурхон 32 58-40 50
6 Шўртан 31 33-45 36
7 Хоразм 31 51-70 32
8 Орол 31 33-69 23
9 Норин 33 26-69 21

1 Локомотив 1 3-0 3
2 Пахтакор 1 2-0 3
3 Бухоро 1 1-0 3
4 Бунёдкор 1 1-0 3
5 Нефтчи 1 0-0 1
6 Насаф 1 0-0 1
7 Металлург 0 0-0 0
8 Навбахор 0 0-0 0
9 АГМК 1 0-1 0
10 Қўқон-1912 1 0-1 0
11 Сўғдиёна 1 0-2 0
12 Қизилқум 1 0-3 0
ТАВАЛЛУД АЙЁМИНГИЗ БИЛАН
МАҲМАДМУРОДОВ Сарвар
Видео тасвирчи
01.09.1991
Ваниев Дилявер
Жамоа Бошлиги
04.09.1975
Махматмуродов Санжар
Массажчи
26.09.1994
+ + +