23 сентябрь куни биринчи лиганинг иккинчи босқичидан ўрин олган 9-тур учрашувлари бўлиб ўтди. Сафарда “Қўқон-1912” меҳмони бўлган “Машъал” 1:1 ҳисобида дуранг ўйнади. Хабарингиз бор, Муборакда кечган биринчи ўйинда “газчилар” 3:0 ҳисобида ғалаба қозонишганди.
Жавоб баҳсида дастлаб майдон эгалари ҳисобни очишди. Бу вазиятда Азиз Мадалиев пенальтидан тўп киритди. Тайм тугашига 5 дақиқа қолганида меҳмонлар ҳисобни тенглаштиришди. Гол муаллифи касбилик ҳужумчи Зоҳир Қўзибоев бўлди.
Танаффусдан кейин муборакликлар ҳар қанча ҳужум уюштирмасин ғалаба тўпини кирита олишмади. Натижада ўйин 1:1 ҳисобида якун топди ва ҳар иккала жамоа ўз ҳисобига бир очкодан ёзиб қўйди.
9-тур. 23 сентябрь (душанба)
«Қўқон-1912» (Қўқон) – «Машъал» (Муборак) - 1:1
Ҳакамлар: Ш. Пўлатов (Тошкент), Р. Ғофуров (Наманган), Ф. Ҳасанов (Наманган)
Голлар: Азиз Мадалиев, 25 пенальти - Зоҳир Қўзибоев 40.
«Қўқон-1912»: Андрей Бакланов, Азиз Мадалиев, Раҳматулла Мелибоев, Хуршид Узоқбоев, Лазиз Сафоев, Абдуллажон Мирзаев, Отабек Ҳайдаров, Жўрабек Ёқубов, Давлатбек Ёрбеков, Муҳсин Низомиддинов, Омон Абдуғаниев.
Захира: Азиз Ашуров, Оқилбек Маҳмудов, Баҳодир Акрамов, Нодир Камолов, Аҳмад Раимжонов, Али Юлдашев, Рустам Абдуҳамидов.
«Машъал»: Ўткир Юсупов, Искандар Шойқулов, Шаҳзод Шайманов, Жаҳонгир Абдумўминов, Рустам Аъзамов, Баҳодир Муртазоев, Жамшид Ҳасанов, Мирзоҳид Ғофуров, Шерзод Файзиев, Саламат Қутибоев, Зоҳир Қўзибоев.
Захира: Санжар Қувватов, Виктор Клишин, Ойбек Полвонов, Акбар Ҳотамов, Холмурод Холмуродов, Аббос Шодмонов.
Назоратчи: Э. Мусаев (Самарқанд).