ЯНГИЛИКЛАР » БИРИНЧИ ЛИГА
ЯНГИЛИКЛАР » БИРИНЧИ ЛИГА

ЗОҲИР ҚЎЗИБОЕВ – ИККИНЧИ БОСҚИЧ ТЎПУРАРИ

Киритилган сана: 03.11.2013.

Жорий мавсумдаги биринчи лига баҳслари ҳам якунига етди. Олий лига йўлланмасини қўлга киритган “Машъал” иккинчи босқичда 15та ўйин ўтказиб, мана ўйинларда жами 40та гол урди. “НБУ-Осиё” билан Муборакда кечган баҳсда меҳмонлар ҳимоячиси Фаррух Нурлибоевнинг автоголини қўшиб ҳисобласак, голлар сони 41тани ташкил қилди.

Биринчи лиганинг иккинчи босқичида Зоҳир Қўзибоев 12 бор тўп киритишга муваффақ бўлди ва бу борада биринчи лига ҳужумчилари орасида яққол пешқадамга айланди. “Машъал” таркибида Виктор Клишин 6та гол урган бўлса, Жаҳонгир Абдумўминов 5та гол уришга муваффақ бўлди.

Мирзоҳид Ғофуров, Баҳодир Муртазоев, Жамшид Ҳасанов ва Ихтиёр Тошпўлатов ўз ҳисобларига учтадан гол ёзиб қўйишди. Ёш ҳужумчи Элдор Шомуродов 2 бор рақиблар дарвозасини ишғол қилган бўлса, Аббос Шодмонов, Акбар Ҳотамов ҳамда Рустам Аъзамов биттадан гол уришди.

Қуйида биринчи лиганинг иккинчи босқчичида гол урган футболчиларимизни келтириб ўтамиз.  

 1.   Зоҳир Қўзибоев – 12
 2.   Виктор Клишин – 6
 3.   Жаҳонгир Абдумўминов – 5
 4.   Мирзоҳид Ғофуров – 3
 5.   Баҳодир Муртазоев – 3
 6.   Жамшид Ҳасанов – 3
 7.   Ихтиёр Тошпўлатов – 3
 8.   Элдор Шомурадов – 2
 9.   Аббос Шодмонов – 1
 10.   Акбар Ҳотамов – 1
 11.   Рустам Аъзамов – 1
 12.   Фаррух Нурлибоев - 1, автогол (“НБУ-Осиё”)
Учрашувлар
2018-11-19 14:30

Машъал

Андижон
4:1
ПРО Лига "А"-гуруҳи
2018

Машъал

Машъал
:
ПРО Лига "А"-гуруҳи
Турнир жадвали

1 Машъал 32 54-27 63
2 Андижон 34 58-34 63
3 Истиқлол 31 52-30 57
4 Динамо 31 44-25 52
5 Сурхон 32 58-40 50
6 Шўртан 31 33-45 36
7 Хоразм 31 51-70 32
8 Орол 31 33-69 23
9 Норин 33 26-69 21

1 Локомотив 1 3-0 3
2 Пахтакор 1 2-0 3
3 Бухоро 1 1-0 3
4 Бунёдкор 1 1-0 3
5 Нефтчи 1 0-0 1
6 Насаф 1 0-0 1
7 Навбахор 0 0-0 0
8 Металлург 0 0-0 0
9 АГМК 1 0-1 0
10 Қўқон-1912 1 0-1 0
11 Сўғдиёна 1 0-2 0
12 Қизилқум 1 0-3 0
ТАВАЛЛУД АЙЁМИНГИЗ БИЛАН
Андаев Бунёд Боймуродович
Матбуот котиби
22.10.1986
+ + +