ЯНГИЛИКЛАР » БИРИНЧИ ЛИГА
ЯНГИЛИКЛАР » БИРИНЧИ ЛИГА

"Машъал-2" сўнгги дақиқада ғалабани илиб кетди

Киритилган сана: 28.08.2014.

Бугун футбол бўйича Ўзбекистон биринчи лигаси, иккинчи босқич, 4-тур учрашувлари бўлиб ўтди. Муборакда "Машъал-2" жамоамиз Тошкентнинг "Обод" жамоасини қабул қилиб сўнгги дақиқада киритилган гол эвазига ғалабани илиб кетди.

Учрашувнинг биринчи дақиқасини Муни Мурмуҳсин Юсупов дарвозабон билан бирга-бир чиқиб бориб вазиятдан фойдалана олмади. Меҳмонларнинг қарши ҳужумлари хавфли кўриш олмади.  25 дақиқада Жаъафр Исмоиловнинг қанотдан ошириб берган тўпини Шокир Юлдашев дарвозага жойлаб қўйди лекин қанот ҳаками ўйиндан ташқари ҳолат деб баҳолади. Биринчи бўлимнинг сўнгги дақиқасида меҳмонлар футболчиси Камолиддин Тожибоев рақибга нисбатан ўйин тўхтатилган вақтда қўпол ҳаракат қилганлиги боис майдондан четлаштирилди.

Иккинчи бўлимда ташаббус кўпроқ бир киши кам бўлиб қолган меҳмонларда бўлди. Кўплаб ҳужумлари самарасиз якунланди. 90 дақиқада Бекзод Раҳмоновнинг пасини Сардор Абдураимов дарвозанинг узоқ бурчагига жойлаб ҳисобни очди ва якуний кўринишни таъминлади.

Шундай қилиб "Машъал-2" навбатдаги ғалабаси нишонлади ва турнир жадвалида бир поғона юқорилаб , 27 очко билан еттинчи ўринга жойлашди.

Эслатиб ўтамиз, "Машъал-2" навбатдаги учрашувларини Тошкентда 6-9 сентябр кунлари "НБУ-Осиё" ва "Оқ-тепа" жамоаларига қарши ўтказади.
 
Биринчи лига. Иккинчи босқич , 4-тур.
Муборак. 28.08.2014

«Машъал-2» (Мубoрaк) – «Обод» (Тoшкент)  1:0 (0:0) (186 томошабин)
Ҳакамлар:
  О. Туйчибoев (Тoшкент) - 7,9 , Д. Мухтoров (Тoшкент) - 8,0 , Д. Акмалов (Тoшкент) - 8,0 ,  Қ.Қодиров - 7.
Назоратчи: И. Рахимов (Андижoн).

Гол: Сардор Абдураимов 90

Огоҳлантиришлар: Бобуржон Абдуллаев (2), Сардор Абдураимов (76), Темур Юмангулов (76) - Камолиддин Тожибоев (9), Санжар Тўрақулов (17), Исломжон Исмоилов (71), Жавлон Искандаров (84)

Четлаштириш: Камолиддин Тожибоев (иккинчи огоҳлантириш "Обод" 44)

"Машъал": Ҳусан Олимжонов, Бобур Абдуллаев, Шоҳжаҳон Қиличев, Сардор Абдураимов, Турсунмурод Ҳамдамов, Жаъфар Исмоилов (Фаёзбек Мусурмонов 71), Шамсиддин Сагдуллаев (Тимур Юмангулов 50), Бобур Тўраев (Бекзод Раҳмонов 47), Муни Мирмуҳсин Юсупов (Миржалол Қосимов 83), Шокир Йўлдошев (Санжарбек Аҳмедов 52), Муҳиддинжон Юсупов.
Захира: Раҳимжон Давронов, Ойбек Жўраев.

"Обод": Бекзод Омонуллаев, Нодирбек Мавлонов, Ғайрат Умиров, Дониёрбек Ҳасанов (Обид Ҳакимов 46), Камолддин Тожиев, Жаҳонгир Исҳоқов (Исломжон Исмоилов 56), Санжар Тўрақулов, Жавоҳир Қаҳрамонов (Билол Тошмирзаев 75), Жавлон Искандеров, Элёр Акбаров (Расул Шуҳратов 73), Шерзод Жалилов
Захира: Виктор Мочалов, Мирзоҳид Мирсаидов,   Фаррух Мирюнусов
Учрашувлар
2018-11-19 14:30

Машъал

Андижон
4:1
ПРО Лига "А"-гуруҳи
2018

Машъал

Машъал
:
ПРО Лига "А"-гуруҳи
Турнир жадвали

1 Машъал 32 54-27 63
2 Андижон 34 58-34 63
3 Истиқлол 31 52-30 57
4 Динамо 31 44-25 52
5 Сурхон 32 58-40 50
6 Шўртан 32 33-45 37
7 Хоразм 32 51-70 33
8 Орол 31 33-69 23
9 Норин 33 26-69 21

1 Локомотив 1 3-0 3
2 Пахтакор 1 2-0 3
3 Бунёдкор 1 1-0 3
4 Бухоро 1 1-0 3
5 Нефтчи 1 0-0 1
6 Насаф 1 0-0 1
7 Навбахор 0 0-0 0
8 Металлург 0 0-0 0
9 АГМК 1 0-1 0
10 Қўқон-1912 1 0-1 0
11 Сўғдиёна 1 0-2 0
12 Қизилқум 1 0-3 0
ТАВАЛЛУД АЙЁМИНГИЗ БИЛАН
Cувонқулов Отабек Холмуротович
Ўйингох мудири
02.06.1981
+ + +