ЯНГИЛИКЛАР » БИРИНЧИ ЛИГА
ЯНГИЛИКЛАР » БИРИНЧИ ЛИГА

"МАШЪАЛ-2": СЎНГИ СОНИЯДА ҒАЛАБА ҚОЗОНДИК !!!

Киритилган сана: 14.09.2016.

Бугун "Машъал-2" жамоамиз ўз майдонида Косонсойнинг "Косонсой" жамоасини қабул қилиб сўнги сонияларда ғалабани қўлга киритди. Ўйин стартида фаоллик билан ҳаракат қилган ва ҳужумларда устунликка эришган рақибларимиз ҳисобни биринчи бўлиб очишга эришишди.

Бобиржон Мамажонов чап қанотдан берилган тўпга эгалик қилди ва ҳисобни очувчи гол муаллифига айланди. Дастлабки бўлимда бошқа гол кўрмадик. Иккинчи бўлим бошланди ва ҳисоб тенглашди 1:1 ! Бу вазиятда Шахзодбек Убайдуллаев чап қанотдан дарвозанинг узоқ бурчагини аниқ нишонга олабилди.Шундан сўнг иккала жамоа янда ҳужумкорлик билан ўйинни давом эттиришди. Рақибларимиз дуранга рози бўлишди шекилли ўйиннинг асосий вақтини чўзиш билан ўтказишди ва ҳакам ўйин охирида беш дақиқа вақт қўшиб берди. Ўтиб бораётган сониялар бизга нафақат биринчи лига балки Олий Лига ўйинларини ҳар қандай  ўйинини ҳам безайдиган суппер голни тақдим этди яна чап қанот ва олис бурчак ҳисоб бу сафар 2:1  гол муаллифи  эса  Аллаёрхон Раупов бўлди.

Жамоамиз ғалабани қўлга киритди ва биз бундай жозибали голлар уришни эплай оладиган ёшларимизга кейинги бўладиган сафарда "Динамо" жамоасига қарши баҳсда ҳам омад ва зафарли ғалабани тилаб қоламиз !

26-тур. 14 сентябр

«Машъал-2» (Муборак) – «Косонсой» (Косонсой) 2:1

Ҳакамлар: И. Ибрагимов (Нукус), Д. Сарсенов (Нукус), Б. Канназаров (Нукус)

Назоратчи: В. Шашков (Тошкент).

Голлар: Бобур Мамажонов (41)  Шаҳзодбек Убайдуллаев (47),  Оллоёр Раупов (90+5)  

 “Машъал-2”: 30. Ҳусан Олимжонов, 4. Муҳаммад Тошпўлатов, 6. Бунёд Шодиев (19. Обид Маматов), 7. Суннатилла Рустамов, 8. Аҳрор Иноятов, 9. Нодирбек Ибрагимов, 10. Санжар Аҳмедов, 11. Шокир Йўлдошев (15. Муҳриддин Шамсуддинов), 14. Ёдгор Назаров, 18. Шаҳзодбек Убайдуллаев (3. Оллоёр Раупов), 20. Масқуджон Маҳмудов.

Захира: 1. Раҳимжон Давронов, 5. Дониёр Умаров, 24. Ҳусниддин Алиқулов.

“Косонсой”: 33. Амир Эргашев, 2. Ислом Исмоилов, 10. Санжар Тошпўлатов, 4. Миржамол Жамолов, 6. Фаррух Абдураҳимов, 8. Дониёр Иномов (19. Баҳодир Бахтиёров), 3. Бобур Мамажонов, 13. Жасур Жайманов (5. Аббос Ғуломов), 15. Нодирхон Адамхонов, 17. Анвар Хожимирзаев, 23. Шоҳруҳмирзо Аҳмадалиев (11. Сардор Теляков).

Захира: 1. Шавкат Каримов, 7. Амон Ҳалилов, 9. Шерзод Ҳолибоев, 18. Даврон Маҳмудов.

Огоҳлантиришлар: Анвар Хожимирзаев (27), Нодирхон Адамхонов (52)

 

 

Манба: fcmashal.uz

Учрашувлар
2018-11-19 14:30

Машъал

Андижон
4:1
ПРО Лига "А"-гуруҳи
2018

Машъал

Машъал
:
ПРО Лига "А"-гуруҳи
Турнир жадвали

1 Машъал 32 54-27 63
2 Андижон 34 58-34 63
3 Истиқлол 31 52-30 57
4 Динамо 31 44-25 52
5 Сурхон 32 58-40 50
6 Шўртан 31 33-45 36
7 Хоразм 31 51-70 32
8 Орол 31 33-69 23
9 Норин 33 26-69 21

1 Локомотив 1 3-0 3
2 Пахтакор 1 2-0 3
3 Бухоро 1 1-0 3
4 Бунёдкор 1 1-0 3
5 Нефтчи 1 0-0 1
6 Насаф 1 0-0 1
7 Навбахор 0 0-0 0
8 Металлург 0 0-0 0
9 АГМК 1 0-1 0
10 Қўқон-1912 1 0-1 0
11 Сўғдиёна 1 0-2 0
12 Қизилқум 1 0-3 0
ТАВАЛЛУД АЙЁМИНГИЗ БИЛАН
Андаев Бунёд Боймуродович
Матбуот котиби
22.10.1986
+ + +