ЯНГИЛИКЛАР » БИРИНЧИ ЛИГА
ЯНГИЛИКЛАР » БИРИНЧИ ЛИГА

"Машъал-2"дан ишончли ғалаба

Киритилган сана: 04.04.2017.

"Машъал-2" ўз майдонида "Норин"ни қабул қилди ва 3:1 ҳисобида ишончли ғалабага эришди. 

Учрашувда тўла ташаббус ёш “Газчилар” томонида бўлди. 15 дақиқада Шахзод Убайдуллаев бирга-бир вазиятда дарвозани ишғол этди ва жамоамизни олдинга ҳисобда олиб чиқди 1-0.  Биринчи бўлимда бошқа ҳисоб ўзгармади. 
Иккинчи бўлимни “Машъал-2” жамоамиз ҳужумкор бошлади. 60 дақиқада Бобур Фарходов  дарвозабоннинг қўпол хатосидан сўнг бўш қолган дарвозани ишғол этди 2-0.

Учрашувнинг 70 дақиқасида Шаҳзод Убайдуллаевга нисбатан жарима майдончаси ичида ишлатилган қўполлик учун бош ҳакам 11 метрлик нуқтани белгилади. Бундан Муни Мирмухсин Юсупов  унумли фойдаланди.  

71 дақиқада меҳмонлар дарвозабони Умид Ярбеков  бош ҳакам шаънига номақбул сўзлар ишлатгани учун майдондан четлаштирилди. Ҳужумга зўр бериб ҳимояни унутиб қўйган “Машъал-2” жамоамизни 90 дақиқада Баҳодир Муртазоев  жазолади 3-1.

Ўйинда бошқа ҳисоб ўзгармади ва биринчилик жамоамиз навбатдаги ишончли ғалабасини қўлга киритди. 

Ушбу ғалабадан сўнг "Машъал-2" очколари 6 тага етди ва турнир жадвалида иккинчи поғонага кўтарилди. 

Энди "Машъал-2"  жамоамиз навбатдаги  икки турини сафарда 13 ва 16 Апрел кунлари “Хоразм” ва “Орол” жамоаларига қарши ўтказади.

 

15:30 «Машъал-2» (Муборак) – «Норин» (Хаққулобод) 3:1 

Гол: Шахзод Убайдуллаев 15, Бобур Фарходов 60, МуниМирмухсин Юсупов 70,  - Хумоюн Муртазоев 90.
Огоҳлантириш: Жавлон Искандаров (32), Муни Мирмухсин Юсупов 53, Мухаммад Тошпўлатов (65).
 
Четлаштиришлар: Умид Ярбеков (71).

Ҳакамлар: А. Нажафалиев (Тошкент), Х. Атамуратов (Урганч), Д. Жуманиязов (Урганч)
Назоратчи: А. Тамбовцев (Тошкент).

"Машъал-2": 30. Хусан Олимжонов 5. Темур Машарипов 7. МуниМирмухсин Юсупов 8. Ёдгор Назаров  16. Холмурод Холмуродов 17. Носир Эронов 20. Таваккал Абдурахмонов 22. Хусниддин Алиқулов 25. Шахзод Убайдуллаев  26. Бобур Фарходов 55. Мухаммад Тошпўлатов

Захира: 35. Жонибек Мўминов 9. Шахбоз Абдурахимов 19. Санжар Ахмедов 23. Дониёр Умаров 24. Мухриддин Ризвонов  47. Суннатилло Рустамов 90. Санжар Рўзимбоев

"Норин": 16. Умид Ярбеков 2. Азиз Мамазоитов 3. Мухаммаджон Хусанов 4. Фарруҳ Нурлибоев 8. Сарвар Сафаров 10. Элдор Эргашев  18. Жаъфар Исмоилов 19. Баходир Муртазоев 23. Жавлон Искандаров 24. Шукур Жумабоев 25. Асилбек Нўмонов

Захира: 12. Мухриддин Ахмедов 5. Шахбоз Ботиров 6. Ислом Исмоилов 7. Рустам Аъзамов  20. Акмалий Рахимзода 22. Мурод Тўйчибоев

 

Манба: fcmashal.uz

Учрашувлар
2018-11-19 14:30

Машъал

Андижон
4:1
ПРО Лига "А"-гуруҳи
2018

Машъал

Машъал
:
ПРО Лига "А"-гуруҳи
Турнир жадвали

1 Машъал 32 54-27 63
2 Андижон 34 58-34 63
3 Истиқлол 31 52-30 57
4 Динамо 31 44-25 52
5 Сурхон 32 58-40 50
6 Шўртан 31 33-45 36
7 Хоразм 31 51-70 32
8 Орол 31 33-69 23
9 Норин 33 26-69 21

1 Локомотив 1 3-0 3
2 Пахтакор 1 2-0 3
3 Бунёдкор 1 1-0 3
4 Бухоро 1 1-0 3
5 Нефтчи 1 0-0 1
6 Насаф 1 0-0 1
7 Навбахор 0 0-0 0
8 Металлург 0 0-0 0
9 Қўқон-1912 1 0-1 0
10 АГМК 1 0-1 0
11 Сўғдиёна 1 0-2 0
12 Қизилқум 1 0-3 0
ТАВАЛЛУД АЙЁМИНГИЗ БИЛАН
Андаев Бунёд Боймуродович
Матбуот котиби
22.10.1986
+ + +