ЯНГИЛИКЛАР » БИРИНЧИ ЛИГА
ЯНГИЛИКЛАР » БИРИНЧИ ЛИГА

«Машъал-2» қийин баҳсда ғалабани қўлга киритди

Киритилган сана: 20.08.2017.

Бугун, Ўзбекистон биринчилигида ўзининг навбатдаги баҳсини ўтказган «Машъал-2» жамоамиз қийин баҳсда ғалаба қозонди.

Биринчи бўлимда ҳар иккала жамоа ҳам бир қатор имкониятларга эга бўлишди. Аммо дастлабки бўлимда ҳисоб очилмади. Танаффусдан кейин дарҳол ҳужумга ўтган меҳмонлар 54 дақиқада пеналти ишлаб олишди. Озодбек Комилов 11 метрлик жаримани аниқ амалга оширди 0:1. Орадан бир дақиқа ўтиб “Газчилар” мувозанатни тиклашди. Ҳакам энди “УзДонгЖу” дарвозаси томон 11 метрлик жарима белгилади. Шаҳзодбек Убайдуллаев бу вазиятдан ҳисобни тенглаштирди 1:1. Икки дақиқа ўтгач яъни 58 дақиқада, Диёр Мирзабоев шогирдлари Холмурод Холмуродовнинг киритган тўпидан кейин ҳисобда олдинга чиқиб олишди 2:1. Меҳмонлар ҳар бир дақиқа учун курашдилар ва 70 дақиқада ҳисобни тенглаштиришди. Авазбек Олимов бурчакдан етказиб берилган тўпни, Достонбек Тўхтабоев дарвозасига жойлаб қўйди 2:2. Ғалабага бўлган иштиёқи жўш уриб турган «Машъал»чилар уч дақиқадан кейин яна ҳисобни оширишди. Дониёр Умаров 73 дақиқада ҳисобни 3:2 га ўзгартирди. Шундан сўнг ҳам иккала жамоа ҳужум қилиш борасида бир биридан асло қолишмади. Ҳакамлар учрашувга тўрт дақиқа қўшиб беришди ва 90+4 дақиқада чап бурчакдан етказиб берилган тўпни, Шаҳзодбек Убайдуллаев қайчи услубида дарвозага киритиб дубл қайд этди ва «Машъал-2»нинг 4:2 ҳисобидаги ғалабасини таъминлади.

 

Энди «Машъал-2» ўзининг навбатдаги баҳсини ҳам Муборакда 23 Август (чоршанба) куни ўтказади. Шу кун “Цементчи” жамоаси «Машъал-2» меҳмони бўлади.

 

17:30 - «Машъал-2» (Муборак) – «Уз-Донг-Жу» (Андижон) 4:2

Ҳакамлар: Клепиков А. (Тошкент), Худойберганов А. (Тошкент), Хуснитдинов Ж. (Тошкент)

Назоратчи: Нажафалиев В. (Тошкент)

Голлар: Ш. Убайдуллаев 56, Х. Холмуродов 58, - О. Комилов 54, А. Олимов 71, Дониёр Умаров 73

«Машъвл-2»: Тўхтабоев Достонбек, Юсупов Мунимирмухсин, Иноятов Ахроржон, Убайдуллаев Шахзодбек, Холмуродов Холмурод (С), Эгамбердиев Мирзохид, Алиқулов Ҳусниддин, Рустамов Суннатулло, Умаров Дониёр, Фарходов Бобуржон, Тошпўлатов Мухамад.

Захира: Шухратбек Зиявуддинов, Тўраев Давронбек, Шодмонов Искандар, Ризванов Мухриддин, Мирзакулов Жонибек, Ражабов Миржалол, Абдураимов Шахбоз.

«УзДонгЖу»: Дилмурод Мамаюсупов, Асрор Раҳмонов, Ахматов Ойбек, Сухроб Нўмонов, Қосимов Абдурахмон, Икромов Зийнатулло, Фехрузбек Салоҳиддинов, Қодиров Баходиржон, Азизбек Қаюмов, Озодбек Комилов.

Заҳира: Илёс Исмоилов, Ахрор Ўктамов, Олимжонов Авазбек, Ўрмонов Исломжон.

 

Манба: fcmashal.uz

Учрашувлар
19.11.2017. 14-00

Нефтчи

Машъал
2:1
Олий лига
25.11.2017. 14-00

Машъал

Динамо
:
Олий лига
Турнир жадвали

1 Локомотив 28 59-17 64
2 Насаф 28 54-17 59
3 Пахтакор 28 44-24 56
4 Бунёдкор 28 42-26 49
5 Бухоро 28 41-37 43
6 Навбахор 28 38-35 43
7 Машъал 28 38-29 41
8 Қўқон-1912 28 40-43 41
9 Олмалиқ 28 27-30 38
10 Металлург 28 41-37 37
11 Қизилқум 28 31-38 33
12 Динамо 28 23-29 32
13 Сўғдиёна 28 31-49 28
14 Нефтчи 28 24-46 24
15 Шўртан 28 27-51 23
16 Обод 28 15-67 9

1 Бунёдкор 27 47-31 54
2 Пахтакор 27 47-29 51
3 Бухоро 27 55-35 47
4 Қўқон-1912 27 39-29 47
5 Насаф 27 50-40 43
6 Шўртан 27 36-29 42
7 Олмалиқ 27 44-36 41
8 Машъал 27 41-34 41
9 Нефтчи 27 45-40 36
10 Металлург 27 36-41 36
11 Локомотив 27 35-40 34
12 Қизилқум 27 39-44 33
13 Сўғдиёна 27 40-51 26
14 Динамо 27 24-42 26
15 Навбахор 27 28-54 25
16 Обод 27 28-59 15
ТАВАЛЛУД АЙЁМИНГИЗ БИЛАН
Хумоюн Муртозоев
Ҳужумчи
08.11.1992
Кучимов Илҳом Орифович
Хисобчи
26.11.1987
+ + +