ЯНГИЛИКЛАР » БИРИНЧИ ЛИГА
ЯНГИЛИКЛАР » БИРИНЧИ ЛИГА

«Машъал-2» сафарда дуранг қайд этди

Киритилган сана: 04.09.2017.

Кеча Ўзбекистон биринчилигида ўзининг навбатдаги баҳсини «Локомотив-БФК» га қарши ўтказган «Машъал-2» жамоамиз сафардан бир очко билан қайтадиган бўлди.

 

Ўйин тақдири аслида дастлабки бўлимдаёқ ҳал бўлиб бўлганди. Кичик темирйўлчилар 24 дақиқада, Нуриддин Умаровнинг киритган тўпи «Локомотив-БФК» жамоасини ҳисобда олдинга олиб чиқди 1:0. Бироқ ўз рақибларини додини берадиган кичик газчилар бу голга қисқа муддатда жавоб қайтаришди. Жамоанинг ҳужум чизиғида тиниб тинчимайдиган, Шаҳзодбек Убайдуллаев 37 дақиқада гол уриб мувозанатни тиклади 1:1. Танаффусдан кейин яна дарҳол ҳужумга ўтган майдон эгали кўплаб вазиятларга эга бўлишди. Аммо меҳмонлар эса бу вазиятларни барчасини хотиржам бартараф этиб сафардан бир очко билан қайтадиган бўлишди. Шундай қилиб «Машъал-2» сафарда дуранга имзо чекди 1:1.

Эслатиб ўтамиз «Машъал-2» жамоамиз Муборакда «Локомотив-БФК» жамоасини қабул қилиб кичик темирйўлчилар дарвозасига жавобсиз 7 та  тўп киритишганди.

 

«Машъал-2» жамоамиз Ўзбекистон биринчилигининг 24-турни яна сафарда Уйчининг “Хотира-79” жамоасига қарши ўтказади. Учрашув 6-сентябрь 17-00 бошланади.

 

 

«Локомотив-БФК» (Тошкент) – «Машъал-2» (Муборак) – 1:1. 56 томошабин.

Ҳакамлар: А. Эргашев (Тошкент) – 8,2, Б. Шавкатов (Тошкент) – 8,3, Д. Нажмидинов (Тошкент) – 8,1, О. Халахўжаев – 9

Назоратчи: А. Клепиков (Тошкент).

Голлар: Н. Умаров (24) – Ш. Убайдуллаев (38).

Огоҳлантиришлар: Д. Қодиров (30) – М. Юсупов (33), Б. Фарҳодов (66), Д. Умаров (79).

Манба: fcmashal.uz

Учрашувлар
25.11.2017. 14-00

Машъал

Динамо
1:0
Олий лига
01.01.2017 15:00

Машъал

Машъал
:
Олий лига
Турнир жадвали

1 Локомотив 30 67-20 70
2 Насаф 30 58-18 62
3 Пахтакор 30 47-28 59
4 Бунёдкор 30 47-29 52
5 Навбахор 30 40-37 46
6 Бухоро 30 42-40 46
7 Машъал 30 40-31 44
8 Олмалиқ 30 31-32 44
9 Қўқон-1912 30 42-47 41
10 Металлург 30 43-39 40
11 Қизилқум 30 34-40 37
12 Динамо 30 24-35 32
13 Сўғдиёна 30 33-51 31
14 Шўртан 30 31-52 27
15 Нефтчи 30 26-48 27
16 Обод 30 15-73 9

1 Пахтакор 30 55-32 60
2 Бунёдкор 30 51-34 60
3 Қўқон-1912 30 45-33 54
4 Бухоро 30 59-38 51
5 Шўртан 30 42-29 51
6 Насаф 30 52-43 46
7 Машъал 30 47-36 45
8 Олмалиқ 30 47-40 43
9 Металлург 30 41-43 42
10 Нефтчи 30 48-42 41
11 Локомотив 30 37-44 37
12 Қизилқум 30 40-47 36
13 Навбахор 30 31-55 29
14 Сўғдиёна 30 43-58 27
15 Динамо 30 27-51 27
16 Обод 30 28-68 15
ТАВАЛЛУД АЙЁМИНГИЗ БИЛАН
Ирисбаев Мақсуд Тўрарович
Катта мураббий
12.02.1968
+ + +