ЯНГИЛИКЛАР » БИРИНЧИ ЛИГА
ЯНГИЛИКЛАР » БИРИНЧИ ЛИГА

«Машъал-2» сафарда ғалаба қозонди

Киритилган сана: 07.09.2017.

Кеча  Ўзбекистон Биринчилиги 24-тур баҳсларига ҳам старт берилди.

Водийга сафар қилган «Машъал-2» жамоамиз «Хотира-79» жамоаси меҳмони бўлиб йирик 1:3 ҳисобида ғалаба қозонишди.

Учрашув стартиданоқ ғалаба иштиёқида майдонга тушган “Машъал-2” жамоамиз учрашувни тўлиқ ўз назорати остида ўтказди. Дастлабки бўлим ўрталарида,жамоанинг ҳужум чизиғида тиниб тинчимайдиган Шаҳзодбек Убайдуллаев 34 дақиқада ўзининг алдамчи ҳаракатлари билан рақиб дарвозасини осонгина ишғол этди 0:1. Танаффусдан кейин ҳам ҳужум қилаётган «Машъал-2» 54 дақиқада ҳисобни 0:2 га етказди. Ушбу вазиятда яна Шаҳзодбек Убайдуллаевнинг берган кучли зарбасини Дилхуш Мўйдинов қайтара олмади. Яна гол уриш иштиёқида ҳужумга ўтган ёш “Газчилар” ҳимояни унутиб қолдиришди ва жавоб тўпини қабул қилиб олишди 1-2. Бу вазиятда Хондамир Юлдашев берган зарбаси Тўхтабоевни ранжитди. Голдан руҳланган “Хотира-79” жамоаси ҳисобни тенглаштириш мақсадида  бутун жамоа бўлиб хужумга  ўтишди  аммо ёш “Машъалчилар”  ушбу учрашувга фақат ғалаба учун майдонга тушганликларини 79 дақиқада яна бир бор исботлашди. Ушбу вазиятда Холмурод Холмуродов ҳимоячилар хатосидан унумли фойдаланиб ўз маҳорати ва тажрибаси эвазига дарвозабон Мўйдиновни алдаб бўш қолган дарвозани ишғол этиб учрашувга нуқта қўйди.Шу  тариқа  «Машъал-2» сафарда ўз ғалабасини расмийлаштирди.

17:00 «Хотира-79» (Уйчи) – Машъал-2» (Муборак) 1:3

Голлар: Хондамир Юлдашев (61) - Шаҳзод Убайдуллаев (34,54 ) Холмурод Холмуродов (79)

Ҳакамлар: Д. Каримов (Тошкент), Х. Баходиров (Тошкент), О. Калахўжаев (Тошкент)
Назоратчи: В. Нажафалиев (Тошкент).

 

«Хотира-79»: 32. Дилҳуш Мўйдинов 2. Хондамир Юлдашев 5. Фозил Деҳқонов 8. Сарвар Сафаров 10. Сардор Теляков 12. Шахзод Маъмуржонов 13. Раҳмон Ўринов 15. Баҳром Юлдашев 16. Бобур Мамажонов 18. Рустам Аъзамов 19. Шукур Жумабоев
 

Заҳира: 1. Алишер Пахритдинов 4. Шахзод Саминжонов 6. Элдор Машрабов 7. Хасан Тешабоев 11. Соҳиб Ботирхонов 17. Омад Тоштемиров 14. Иззат Абдуллаев

"Машъал-2": 40. Достонбек Тўхтабоев 7. МуниМирмухсин Юсупов 8. Аҳрор Иноятов 10. Шаҳзод Убайдуллаев 16. Холмурод Холмуродов 20. Хусниддин Алиқулов 21. Элдор Назаров 22. Суннатилло Рустамов 23. Дониёр Умаров 55. Муҳаммад Тошпўлатов 90. Шахбоз Абдураҳимов
 

Заҳира: 1. Дилшод Мухторалиев 5. Шахзод Тоғаев 17. Мирзоҳид Эгамбердиев 24. Муҳриддин Ризвонов 25. Баҳром Рўзиев 26. Бобур Фарҳодов 47. Миржалол Ражабов 55. Муҳаммад Тошпўлатов

Манба: fcmashal.uz

Учрашувлар
2018-04-20 20:00

Динамо

Машъал
0:1
ПРО Лига "А"-гуруҳи
2018-04-28 18:00

Машъал

Истиқлол
:
ПРО Лига "А"-гуруҳи
Турнир жадвали

1 Андижон 3 9-1 9
2 Истиқлол 4 5-6 9
3 Машъал 3 3-2 6
4 Шўртан 2 5-1 4
5 Сурхон 2 4-1 4
6 Хоразм 3 6-9 3
7 Динамо 3 1-3 1
8 Норин 3 0-3 1
9 Орол 3 3-10 0

1 Локомотив 1 3-0 3
2 Пахтакор 1 2-0 3
3 Бухоро 1 1-0 3
4 Бунёдкор 1 1-0 3
5 Насаф 1 0-0 1
6 Нефтчи 1 0-0 1
7 Навбахор 0 0-0 0
8 Металлург 0 0-0 0
9 АГМК 1 0-1 0
10 Қўқон-1912 1 0-1 0
11 Сўғдиёна 1 0-2 0
12 Қизилқум 1 0-3 0
ТАВАЛЛУД АЙЁМИНГИЗ БИЛАН
ШАКАРОВ АЗИМЖОН ХАЛИҚОВИЧ
Бош директор ўринбосари
01.04.1973
Раҳимов Асат Маҳмадмуродович
Маъмур
11.04.1962
+ + +