ЯНГИЛИКЛАР » БИРИНЧИ ЛИГА
ЯНГИЛИКЛАР » БИРИНЧИ ЛИГА

101 дақиқа давом этган баҳсда «Машъал-2» ғалаба қозонди

Киритилган сана: 13.10.2017.

Ўзбекистон биринчилигининг 31 турида «Машъал-2» жамоамиз сафарда Термизнинг «Сурхон» жамоаси билан баҳс юритиб 3-4 ҳисобида ғалаба қозонди.

Учрашувнинг 6 дақиқасидаёқ «Газчилар» ҳисобни очдилар. «Сурхон» ҳимоячиларининг қўпол хатосидан унумли фойдаланган Мунимирмухсин Юсупов учрашувда ҳисобни очди 0-1. Орадан уч дақиқа вақт ўтиб аниқроғи 9 дақиқада Миржалол Ражабов яна бир бор ҳимоячилар хатосидан унумли фойдаланиб ҳисобни 0-2 га етказди. Учрашувнинг 39 дақиқасида ҳисоб яна ўзгарди, Шахзод Убайдуллаев бир неча ҳимоячиларни алдаб ўтиб  дарвозабон,  Акром Ходжаев билан бирга-бир чиқиб вазиятдан унумли фойдаланиб хисобни 0-3 етказди. Орадан 1 дақиқа ўтар - ўтмас Нуриддин Ҳасановга нисбатан «Машъал» футболчиси қўполлик ишлатди ва ҳакам 11 метрлик жарима зарбаси белгилади. Жонибек Кучимов пеналтини аниқ амалга ошириб ҳисобни қисқартирди 1-3. Биринчи бўлимда бошқа ҳисоб ўзгармади. Иккинчи бўлимни хотиржам бошлаган «Машъал-2» жамоаси дарвозасига ҳакам иккинчи бор 11 метрлик жарима зарбасини белгилади. Бу сафар Жонибек Кучимов зарбани ноаниқ амалга оширди ва ҳисоб ўзгармай қолди. Учрашувнинг 58-дақиқасига келиб ҳакам энди  «Сурхон»  жамоаси дарвозасига 11 метрлик жарима зарбасини белгилади. Ушбу вазиятдан тиниб тинчимас Шаҳзод Убайдуллаев гол уриб ўзининг дублини нишонлаш билар бир қаторда Лигада киритган голлари сонини 22та етказиб тўп урарлар рўйхатида якка пешқадамга айланди. Учрашув кескин курашлар остида ўтаётган бир пайтда «Сурхон» жамоаси ҳужумчиси, Санжар Баратов учрашунинг 77 ва 86 дақиқаларида ўзининг дублини нишонлади ва хисоб 3-4 га етди. Аммо унинг дубли жамоасига наф келтирмади ва якунда “Машъал” 101 дақиқа давом этган баҳсда ғалаба қозонди.

 Биринчи лига 31-тур.

"Сурхон" (Термиз) - "Маъшал -2" (Муборак) 3:4

Ҳакамлар: И. Худайдатов (Тошкент), С. Улфатов (Тошкент вил.), С. Нишонбоев (Тошкент)

Назоратчи: Г. Каримов (Тошкент)

Голлар: Юсупов Мунимирмухсин 6, Ражабов Миржалол 9, Шаҳзод Убайдуллаев 39, 58, Жонибек Кучимов 41, Санжар Баратов 77, 86

"Сурхон". 35. Акром Ходжаев 4. Миржалол Қурбонов 5.Нажмиддин Нормуродов 6. Нуриддин Хасанов 7. Азизбек Усмонов  8. Фаррух Ҳайдаров 9. Низомжон Норов 17. Санжар Баратов 19. Владислав Павленко 21. Акмал Абдураҳмонов 77. Жонибек Кучимов

Захира:1. Руслан Матниязов 18. Сардор Арабов 47. Ислом Пўлатов 27. Улуғбек Маманоров 22. Тимур Мамадалиев.

" Машъал-2": 40. Тўхтабоев Достонбек 5. Тоғаев Шаҳзод 7. Юсупов Мунимирмухсин 8. Иноятов Ахроржон 10. Убайдуллаев Шаҳзодбек 16. Холмуродов Холмурод 20. Рустамов Суннатило 47. Ражабов Миржалол 55. Тошпўлатов Муҳаммад 70. Назаров Ёдгор 90. Абдураимов Шаҳбоз

Заҳира: 1. Зиявуддинов Шухратбек 9. Акромов Зафарбек 17. Эгамбердиев Мирзоҳид 24. Ризвонов Муҳиддин 26. Фарходов Бобурбек.

 

Манба: fcmashal.uz

Учрашувлар
25.11.2017. 14-00

Машъал

Динамо
1:0
Олий лига
01.01.2017 15:00

Машъал

Машъал
:
Олий лига
Турнир жадвали

1 Локомотив 30 67-20 70
2 Насаф 30 58-18 62
3 Пахтакор 30 47-28 59
4 Бунёдкор 30 47-29 52
5 Навбахор 30 40-37 46
6 Бухоро 30 42-40 46
7 Машъал 30 40-31 44
8 Олмалиқ 30 31-32 44
9 Қўқон-1912 30 42-47 41
10 Металлург 30 43-39 40
11 Қизилқум 30 34-40 37
12 Динамо 30 24-35 32
13 Сўғдиёна 30 33-51 31
14 Шўртан 30 31-52 27
15 Нефтчи 30 26-48 27
16 Обод 30 15-73 9

1 Пахтакор 30 55-32 60
2 Бунёдкор 30 51-34 60
3 Қўқон-1912 30 45-33 54
4 Бухоро 30 59-38 51
5 Шўртан 30 42-29 51
6 Насаф 30 52-43 46
7 Машъал 30 47-36 45
8 Олмалиқ 30 47-40 43
9 Металлург 30 41-43 42
10 Нефтчи 30 48-42 41
11 Локомотив 30 37-44 37
12 Қизилқум 30 40-47 36
13 Навбахор 30 31-55 29
14 Сўғдиёна 30 43-58 27
15 Динамо 30 27-51 27
16 Обод 30 28-68 15
ТАВАЛЛУД АЙЁМИНГИЗ БИЛАН
Агалиев Аваз
Ҳимоячи
20.12.1988
Ильясова Лола Анваровна
КАДРЛАР БЎЛИМИ НАЗОРАТЧИСИ
07.12.1985
Ниёзов Ахрор Шуркиллоевич
Массажчи
31.12.1992
+ + +