ЯНГИЛИКЛАР » БИРИНЧИ ЛИГА
ЯНГИЛИКЛАР » БИРИНЧИ ЛИГА

Муборакда “Орол” таслим этилди

Киритилган сана: 25.10.2017.

Кеча  «Машъал-2» жамоамиз Муборакда Нукуснинг «Орол» жамоасини қабул қилиб йирик 8:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

 Даставвал лиганинг бугунги кундаги тўпурари, Шаҳзодбек Убайдуллаев 23, 25, 37 дақиқаларда «Орол» дарвозасига тўп киритиб ҳисобни 3:0 га етказди. Дастлабки бўлим шу ҳисобда тугашини тахмин қилинаётган бир вақтда Шаҳбоз Абдураимов майдон марказидан дарвозани аниқ нишонга олди 4:0. Танаффусдан кейин яна ҳужумда ҳаракат қилган жамоамиз 65 дақиқага келиб ҳисобни янада йириклаштиришди. Холмурод Холмуродовнинг кучли зарбасидан таблода ҳисоб 5:0 кўриниш олди. Орадан икки дақиқа ўтиб аниқроғи 67 дақиқада, Давронбек Тўраев ҳам ўз номини таблога ёздириб қўйди 6:0. Шундан сўнг ҳам меҳмонлар асло чекинишгани йўқ қарши ҳужумларни тезкорлик билан ташкил этган «Орол» вакилларидан шу куни омад юз ўгирди. Ўтиб бораётган дақиқаларда Мирзохид Эгамбердиев «Орол» ҳимоясидаги навбатдаги хатодан фойдаланиб 86 дақиқада жамоасининг 7 голини киритди. Ҳакамлар томонидан қўшиб берилган дақиқаларда «Машъал-2» майдонда бир киши кам бўлиб қолди. Бобурбек Фарҳодов иккинчи бор огоҳлантиришдан кейин қизил карточка билан сийланди ва майдонни тарк этди. Аммо қолган дақиқаларда яна босимни кучайтирган вакилларимиз 90+2 дақиқада Шаҳзодбек Убайдуллаевнинг голидан кейин ҳисобни янада йириклаштиришди ва баҳсга нуқта қўйишди 8:0. Шу тариқ жамоамиз муборакда “Орол” таслим этилди.

15:00 “Машъал-2” (Муборак) – “Орол” (Нукус) 8:0

Ҳакамлар: Э. Турсунов (Бухоро), Б. Шавкатов (Тошкент), Х. Баҳодиров (Тошкент).

Назоратчи: В. Шашков (Тошкент)

Голлар: Шаҳзод Убайдуллаев (23, 25, 37, 90) Шаҳбоз Абдураимов (43) Холмурод Холмуродов (65) Даврон Тўраев (67) Мирзоҳид Эгамбердиев (85)

"Машъал-2": 40. Тўхтабоев Достонбек 5. Тоғаев Шахзод 8. Иноятов Ахроржон 10. Убайдуллаев Шахзодбек 16. Холмуродов Холмурод (С) 20. Акрамов Зафарбек 22. Рустамов Суннатилло 21. Назаров Ёдгор 47. Ражабов Миржалол 55. Тошпўлатов Муҳаммад 90. Абдураимов Шахбоз

Захира: 4. Шухратбек Зиявуддинов 7. Шодмонов Искандар 9. Алижонов Санжарбек 17. Эгамбердиев Мирзохид 23. Тўраев Давронбек 24. Ризванов Мухриддин 26. Фарходов Бобурбек

"Орол": 1. Шухратбеков Элдор 2. Каипназаров Полат 3. Жамиев Эшниёз 7. Алиқулов Бобур 9. Примбетов Жавлон 10. Янгибоев Ботир 11. Тимур Турдиев 13. Сиддиқов Алберт 12. Сейтназаров Исломбек 21. Хайитов Наврузбек 97. Меллимуратов Руслан

Захира: 4. Сабуров Алишер

 

Манба: fcmashal.uz

Учрашувлар
2018-04-11 18:00

Машъал

Норин
2:0
ПРО Лига "А"-гуруҳи
2018-04-20 18:00

Динамо

Машъал
:
ПРО Лига "А"-гуруҳи
Турнир жадвали

1 Андижон 2 6-0 6
2 Шўртан 2 5-1 4
3 Машъал 2 2-2 3
4 Хоразм 2 5-6 3
5 Истиқлол 2 2-5 3
6 Динамо 1 0-0 1
7 Сурхон 1 0-0 1
8 Норин 2 0-2 1
9 Орол 2 2-6 0

1 Локомотив 1 3-0 3
2 Пахтакор 1 2-0 3
3 Бухоро 1 1-0 3
4 Бунёдкор 1 1-0 3
5 Нефтчи 1 0-0 1
6 Насаф 1 0-0 1
7 Навбахор 0 0-0 0
8 Металлург 0 0-0 0
9 Қўқон-1912 1 0-1 0
10 АГМК 1 0-1 0
11 Сўғдиёна 1 0-2 0
12 Қизилқум 1 0-3 0
ТАВАЛЛУД АЙЁМИНГИЗ БИЛАН
ШАКАРОВ АЗИМЖОН ХАЛИҚОВИЧ
Бош директор ўринбосари
01.04.1973
Раҳимов Асат Маҳмадмуродович
Маъмур
11.04.1962
+ + +