ЯНГИЛИКЛАР » ФУТБОЛ АКАДЕМИЯСИ
ЯНГИЛИКЛАР » ФУТБОЛ АКАДЕМИЯСИ

«Машъал» — халқаро эътирофда!

Киритилган сана: 05.10.2010.

Россиянинг Краснодар ўлкаси Кабардин қишлоғида «Лукойл» деб номланган болалар ўртасида халқаро турнир якунлади. Мазкур турнир болалар футбол лигаси ва нефть компанияси ҳамкорлигида ташкил этилган бўлиб, бу йил тўққизинчи маротаба ўтказилди. Мусобақада мамлакатимиздан «Машъал» болалар ва ўсмирлар спорт мактабининг 1999 йилда туғилган болалар гуруҳи иштирок этишди. Аслида ушбу мусобақанинг Марказий Осиё минтақаси бўйича саралаш мусобақаси шу йилнинг 13-17 май кунлари Муборакда ўтказилган бўлиб, унда “Пахтакор” академияси вакиллари 1-ўринни қўлга киритишганди. Аммо тошкентликлар мазкур мусобақанинг финал босқичига боришмади ва уларнинг ўрнига муборакликлар Краснодар ўлкаси томон йўл олишди.

«МАШЪАЛ»НИНГ ЁРҚИН РАНГИ

60 та яқин жамоа иштирок этган саралаш мусобақасидан Россия, Белоруссия, Молдова ва Ўзбекистондан жами 9 та жамоалари ҳал қилувчи босқич йўлланмасини қўлга киритди. Муборакликлар эса мусобақанинг ҳақиқий кашфиётига айланишди. Вакилларимиз илк баҳсданоқ чиройли ўйин кўрсатиб, ҳақли равишда финалгача етиб келишди. Ушбу турнир ҳақида батафсил мақола берган www.sportsdaily.ru сайти «Машъал» футболчилари шаънига қуйидагича илқ фикрларни билдирган:

«Мубораклик футболчиларнинг тўп билан муомала қилишини, рақиб жарима майдончаси ичида айёрона комбинациялар уюштиришини кузата туриб, ўз-ўзидан савол туғилади: ўз Ватанида бундайин жиддий турнирларга эга бўлмасдан туриб, 11 ёшли болаларни қандай қилиб бунчалик ақлли тўп суришга ўргатиш мумкин? Ўзбекистонлик футболчилар майдонда ҳам, унинг ташқарисида ҳам ўзларини намунавий тутдилар. Улар ўзларининг аҳил ва хушмуомала эканликларини кўрсатишди, ўзларидан катталарга «раҳмат» айтишни унутишмади. Ўзбек жамоасининг бош мураббийи Отажон Авезов ҳам қойил қолдирди. У барча мураббийлар орасида ҳеч қандай қоғозга қарамасдан, ўзининг хотирасига асосланган ҳолда кейинги баҳснинг протоколини (рус тилида!) ўйинчиларнинг номери билан тўлдирди. Назаримизда, бу майда-чуйда нарсалардек кўринсада, футбол мана шундай майда нарсалардан ташкил топади...”

ОЛТИН «ЧИЗИҚЛАР»

Москванинг «Чертанова» ва Муборакнинг «Машъал» жамоалари иштирокидаги финал баҳси пайтида ўтган йилги Москванинг «Локомотив» ва Донецкнинг «Шахтёр» жамоалари ўртасидаги қарама-қаршилик кўп бора ёдга олинди. Чунки ўша баҳсда темирйўлчилар аввалги ўйинларда яхши таассурот қолдирган жамоани йирик ҳисобда мағлубиятга учратишганди. Мазкур турнирда эса «Шахтёр» ролини мусобақада энг яхши таассурот қолдирган «Машъал» клуби ўйнади. Чемпионликни қўлга киритиш учун муборакликлар бир қадам ташлашса бўлди эди. Лекин бундай бўлиб чиқмади. Москваликлар катта тажриба эга бўлишига қарамасдан, ҳимоявий ўйинни танлашди ва вакилларимизга ўзлари яхши кўрадиган ҳужумкор ўйнаш имкониятини беришмади. Рақибларидан буни кутмаган муборакликлар эса позицион ҳужумкор тайёр эмасликлари кўриниб қолди. Танаффусга 1 дақиқа қолганида эса машъалчилар ўз жарима майдончалари ичида «Чертаново»нинг сардори Святослав Муродовни бўш қолдиришди. Унинг дарвоза тўсини остига йўллаган кучли зарбасини эса ҳеч қайси дарвозабон бартараф эта олмасди — 1:0.

Иккинчи бўлимда ҳам ўйиннинг сурати ўзгармади. Отажон Авезов шогирдларининг ўйини у қадар қовушмади. Аксинча россияликлар биринчи голдан сўнг иштиёқ билан ўйнаб, иккинчи голни ҳам жамоамиз дарвозасига йўллашди. Гол муаллифи Вячеслав Проничкин бўлди. Сўнгги дақиқалар ўти бораётган эса мусобақанигн энг яхши тўпурар Бахтиёр Баҳриддинов москваликларнинг бир нечта ҳимоячиси ва дарвозабонини алдаб ўтиб, тўпни бўш қолган дарвоза томон тепди. Лекин ҳимоячилардан бири қаердандир пайдо бўлиб қолиб, дарвоза чизиғи устидан тўпни қайтариб қолишга улгурди. Якунда 2:0 ва «We are the champions» қўшиғи «Чертаново» футбочлилари учун янгради.

ТАҚДИРЛАШ МАРОСИМИ

Анъанага кўра, совриндорни тақдирлаш маросими чиройли тарзда ўтказилди. Барча жамоалар болалар футбол лигаси президенти Виктор Горлов қўлидан кумуш кубоклар ва фахрий дипломларни қабул қилиб олишди. Финал босқичида иштирок этган барча жамоалар мусобақанинг рамзий футболкалари олиб кетишган бўлса, совриндорлар эса медаллар билан тақдирланишди. Болалар футбол лигаси тарихига яна бир чемпион жамоа номи ёзилди. Келаси йилги турнир формати эса озгина ўзгартириладиган бўлди.

Мусобақанинг ёпилиш маросимида Болалар футбол лигаси (БФЛ) бош директори Кирилл Терешин нутқ сўзлади:
— Мусобақада ўз юртининг етакчи жамоалари ҳисобланган турли футбол мактабларини кўриш қувонарли бўлди. БФЛ дебютантлари — Ўзбекистоннинг «Машъал» ва «Сызрань-2003» жамоалари яхши таассурот қолдиришди. Умуман олганда, мусобақада иштирок этган жамоаларнинг номига қараб, мутахассислар турнир савиясига паст баҳо беришлари мумкин, аммо улар намойиш этган ўйин юқори дажарада бўлди. Шунга аҳамият бериш мумкинки, Тирасполнинг «Шериф» ва «Луч-Энергия» жамоалари ўз гуруҳларида сўнгги ўринни эгаллашди. Шундай бўлсада, бу биз учун янгилик бўлмади. Барча финал босқичи иштирокчилари саралаш босқичидан ўтишди. Саралашда эса жами 60 та жамоа иштирок этди. Улар орасида Тошкентнинг «Пахтакор», Кишинёвнинг «Зимбру», Одессанинг «Черноморец», Барнаулнинг «Динамо», Волгограднинг «Олимпия», Хабаровскнинг «СКА-Энергия», Запорожьенинг «Металлург», Вильнюснинг «Жальгирис», Борисовнинг БАТЭ, Руминиянинг «Оцелул» каби машҳур жамоалар ҳам бор эди. Бу йилги финал ўтган йилги ҳал қилувчи баҳс («Локомотив» — «Шахтёр»)нинг айнан ўзи кўзгудаги акси бўлди. Бу йилги финал босқичи иштирокчилари — «Шахтёр» ва «Машъал» жамоалари гуруҳ босқичини ишончли тарзда босиб ўтишди ва кўрсатилган ўйин ва урилган голлар орқали барчани ҳайрат кўчасига етаклашди. Пойтахтнинг «Чертаново» жамоаси эса гуруҳ босқичида у қадар ишончли ўйин намойиш этмаган бўлсада, финалда турнирдаги энг яхши ўйинини кўрсатди ва рақибига ҳеч қандай имконият қолдирмади. Ўз навбатида Ростов вилояти футбол федерацияси ва Геленжик тумани раҳбариятига ўз миннатдорчилигимни билдираман.

Гуруҳлардаги якуний вазият:

«А» ГУРУҲИ

Жамоа Ў Ю Д М Т-Н О
1. Машъал» (Муборак)440020-212
2. БЎСМ №1 (Таганрог)42115-77
3. «Золотые купола» (Рязань)41124-64
4. «Шериф (Тирасполь)41127-104
5. «Луч-Энергия» (Владивостов)40133-141

«В» ГУРУҲИ

Жамоа Ў Ю Д М Т-Н О
1. «Чертаново» (Москва)32106-37
2. «Сызрань-2003» ФК (Сызрань)31116-64
3. «Минск» ФК (Минск)31116-44
4. «Юность» (Железногорск)30123-81

7-ўрин учун баҳс
«Шериф» — «Юность» — 1:6 (1:4)
5-ўрин учун баҳс
«Золотые купола» — «Минск» ФК — 2:0 (1:0
3-ўрин учун баҳс
БЎСМ-1 — «Сызрань-2003» — 1:1 (1:0). Пенальтилар бўйича — 5:3
ФИНАЛ
«Машъал» — «Чертаново» — 0:2 (0:1)

ТЎПУРАРЛАР:
Бахтиёр Баҳриддинов («Машъал»)    — 8
Шаҳбоз Ботиров (Машъал»)    — 4
Данила Деревягин («Золотые купола»)    — 4
Мирослав Хлебосолов («Минск» ФК)    — 4

ШАХСИЙ СОВРИНЛАР
Энг яхши дарвозабон — Николай Скопцов («Золотые купола»).
Энг яхши ҳимоячи — Игнат Аликулов («Сызрань-2003»).
Энг яхши ярим ҳимоячи — Алексей Толмачев («Чертаново»).
Энг яхши ҳужумчи
— Георгий Микава (БЎСМ-1).
Энг яхши ўйинчи — Бахтиёр Баҳриддинов («Машъал»).

Мусобақанинг барча ғолиблари:
2002 — БФЛ терма жамоаси 1990 йилда туғилганлар
2003 — «Олимпия» (Волгоград) 1990 2004 — «Динамо» (Киев) 1993.
2005 — «Крылья Советов-СОК» (Самара вилояти) 1994.
2006 — ЦСКА (Москва) 1994.
2007 — «Спартак» (Москва) 1994.
2008 — «ШБФР» (Кабардинка) 1994,»Олимпика Юнайтед» (Красногорск) 1997.
2009 — «Локомотив» (Москва) 1998.
2010 — «Динамо» (Москва) 1996, Чертаново» (Москва) 1999.

Манба: www.uff.uz, "Чемпион" газетаси

Учрашувлар
2018-11-19 14:30

Машъал

Андижон
4:1
ПРО Лига "А"-гуруҳи
2018

Машъал

Машъал
:
ПРО Лига "А"-гуруҳи
Турнир жадвали

1 Машъал 32 54-27 63
2 Андижон 34 58-34 63
3 Истиқлол 31 52-30 57
4 Динамо 31 44-25 52
5 Сурхон 32 58-40 50
6 Шўртан 31 33-45 36
7 Хоразм 31 51-70 32
8 Орол 31 33-69 23
9 Норин 33 26-69 21

1 Локомотив 1 3-0 3
2 Пахтакор 1 2-0 3
3 Бухоро 1 1-0 3
4 Бунёдкор 1 1-0 3
5 Нефтчи 1 0-0 1
6 Насаф 1 0-0 1
7 Металлург 0 0-0 0
8 Навбахор 0 0-0 0
9 АГМК 1 0-1 0
10 Қўқон-1912 1 0-1 0
11 Сўғдиёна 1 0-2 0
12 Қизилқум 1 0-3 0
ТАВАЛЛУД АЙЁМИНГИЗ БИЛАН
МАҲМАДМУРОДОВ Сарвар
Видео тасвирчи
01.09.1991
Ваниев Дилявер
Жамоа Бошлиги
04.09.1975
Махматмуродов Санжар
Массажчи
26.09.1994
+ + +