ЯНГИЛИКЛАР » ФУТБОЛ АКАДЕМИЯСИ
ЯНГИЛИКЛАР » ФУТБОЛ АКАДЕМИЯСИ

МУБОРАКДА «ЛУКОЙЛ» ТУРНИРИ СТАРТ ОЛЯПТИ

Киритилган сана: 12.05.2011.

Бу йил ўзининг 10 йиллигини нишонлайдиган анъанавий «Лукойл» турнири бу сафар ҳам Муборак шаҳримизда старт оладиган бўлди.

«Лукойл» турнири болалар ўртасидаги мусобақа бўлиб, МДҲ давлатлари вакиллари ўртасида ўтказилади. Бу йил ҳам мазкур мусобақада 1999 йилда туғилган футболчилар иштирок этишади. «Лукойл» турнири тўртта давлатнинг 12та шаҳрида ўтказилади. Болалар футбол лигаси ташабббуси билан ўтказилаётган мазкур мусобақанинг асосий ҳомийси «Лукойл» нефть компанияси ҳисобланади.

Дарвоқе, бундан буён турнир янгича форматда ўтказилади. Яъни, Россия жамоалари учта босқичда кураш олиб боришса, хориж жамоалари иккита босқичда тўп суришади. Ва ниҳоят турнирнинг суперфинал босқичи илк бор Туркияда (октябрь ойида) ўтказилади. Бунда «Спартак» ва «Галатасарой» клубларининг ёш тарбияланувчилари ҳам иштирок этишади. Мусобақада 10та давлатдан 70дан ошиқ болалар жамоаси тўп суриши кутилмоқда.

Шуни айтиш лозим, Муборак шаҳрида старт оладиган саралаш турнирининг ташаббусчиси «Машъал» футбол клуби ҳисобланади. Мусобақани яхши ўтказиш учун масъул шахс эса жамоамиз спорт директори Владимир Павленко. Мусобақа 16 майдан старт олади ва 22 майга қадар давом этади. Бунда Отажон Авезов мураббийлик қилаётган 1999  йилги гуруҳ футболчилари баҳс олиб боришади. Биз саралаш турнирида қайси жамоалар баҳс олиб бориши тўғрисида кейинроқ яна маълумот берамиз. Қуйида «Лукойл» турнирининг биринчи саралаш босқичи қачон ва қайси шаҳарларда бўлиб ўтишини келтириб ўтамиз.

1-гуруҳ: Неман (Россия, Калининград вилояти) - 1-5 июль
2-гуруҳ: Иваново (Россия) - 11-14 июнь
3-гуруҳ: Волгоград (Россия) - 13-18 июнь
4-гуруҳ: Ростов-на-Дону (Россия) - 22-24 июнь
5-гуруҳ: Пермь (Россия) - июнь (аниқ муддатлар ҳали маълум эмас)
6-гуруҳ: Барнаул (Россия) - 9-12 июнь
7-гуруҳ: Находка (Россия) - 1-4 июль
8-гуруҳ: Рига (Латвия) - 20-22 июль
9-гуруҳ: Одесса (Украина) - 10-16 июнь
10-гуруҳ: Муборак (Ўзбекистон) - 16-22 май

Бутунроссия финали. Россия. Август.
Халқаро суперфинал. Туркия. Октябрь.

 

 

Учрашувлар
2018-11-19 14:30

Машъал

Андижон
4:1
ПРО Лига "А"-гуруҳи
2018

Машъал

Машъал
:
ПРО Лига "А"-гуруҳи
Турнир жадвали

1 Машъал 32 54-27 63
2 Андижон 34 58-34 63
3 Истиқлол 31 52-30 57
4 Динамо 31 44-25 52
5 Сурхон 32 58-40 50
6 Шўртан 31 33-45 36
7 Хоразм 31 51-70 32
8 Орол 31 33-69 23
9 Норин 33 26-69 21

1 Локомотив 1 3-0 3
2 Пахтакор 1 2-0 3
3 Бухоро 1 1-0 3
4 Бунёдкор 1 1-0 3
5 Нефтчи 1 0-0 1
6 Насаф 1 0-0 1
7 Металлург 0 0-0 0
8 Навбахор 0 0-0 0
9 АГМК 1 0-1 0
10 Қўқон-1912 1 0-1 0
11 Сўғдиёна 1 0-2 0
12 Қизилқум 1 0-3 0
ТАВАЛЛУД АЙЁМИНГИЗ БИЛАН
МАҲМАДМУРОДОВ Сарвар
Видео тасвирчи
01.09.1991
Ваниев Дилявер
Жамоа Бошлиги
04.09.1975
Махматмуродов Санжар
Массажчи
26.09.1994
+ + +