ЯНГИЛИКЛАР » ФУТБОЛ АКАДЕМИЯСИ
ЯНГИЛИКЛАР » ФУТБОЛ АКАДЕМИЯСИ

ХОТИРА ТУРНИРИ: «МАШЪАЛ-96» ИККИНЧИ ЎЙИНДА ДУРАНГ ҚАЙД ЭТДИ

Киритилган сана: 07.08.2011.

Тошкентда «Пахтакор-79» хотирасига бағишлаб ўтказилаётган анъанавий хотира турнирида «Машъал-96» ўзининг иккинчи учрашувини «Металлург» тарбияланувчиларига қарши ўтказиб, кутилмаганда 1:1 ҳисобини қайд этди.

Шуни айтиш керак, мазкур баҳсда жамоамиз ғалабага муносиб ва лойиқ эди, бироқ ўйинни бошқариб борган бош ҳакамнинг ўта қўпол хатоси туфайли футболчиларимиз дуранг ўйнаб қўйишди. Дарвоқе мазкур баҳсни кўриш мақсадида айнан шу футболчилар билан аввал бирга ишлаган Жамшид Ботиров ва «Машъал-97» жамоасини бошқараётган Баҳодир Шоймардонов ҳам ташриф буюрди. Бу мураббийлар ҳозирда Тошкентда бўлиб ўтаётган «В» лицензияси курсларида таҳсил олишяпти.

Шундай қилиб Икрем Репатов шуғуллантираётган жамоа ўйинни яхши бошлади ва 2-дақиқадаёқ ҳисобни очишга эришди. Бу вазиятда Отабек Шукуров ўзини кўрсатиб, гол уришга муваффақ бўлди. Ёш футболчиларимизда шундан кейин ҳам тўп киритиш учун бир нечта вазиятлар юзага келди, бироқ ҳар галгидек якуний зарбани беришда совуққонлик етишмади. Агар Аббосов Шоҳжаҳон, Юсупов Муни Мирмуҳсин, Жўраев Жаҳонгир каби футболчиларимиз аниқроқ ҳаракат қилишганида ҳисоб янада йирик кўриниш олиши мумкин эди. Айтганча, ушбу баҳсда Рўзиев Мирзо Убайдулло билан дарвозабон Абраев Акбар ўзини кўрсата олди.

Иккинчи тайм бошлангач, орадан кўп ўтмай ўйинни бошқариб борган ҳакам йўқ жойдан «Машъал-96» дарвозаси томон пенальти қўйди. Бу вазиятда ҳавода тўп учун кураш кетаётганди ва дарвозабонимиз тўпни мушти билан майдон ташқарисига чиқариб юборишга эришганди. Бир сўз билан айтганда рақиб футболчисига нисбатан ҳеч қандай қўполлик ишлатилмаганди. Лекин бош ҳакам (унинг исм-фамилиясини билмаймиз, фақат қуйида расми бор) шу заҳоти ҳуштагини чалиб, қаердандир пенальти ўйлаб топди. Футболчилар ва мураббийлар пенальти нима учун берилди деб сўрашганида эса ҳакам индамай елка қисиб қўя қолди. Хуллас тушунтириб беролмади. Ўзича қоида бузилди деди-ю, айнан ким томонидан қоида бузилганини аниқ кўрсатиб бера олмади. Бу ҳам савиясизликнинг бир кўриниши, бошқа яна нима дейиш мумкин.

Хуллас, футболчиларимиз гол ўтказиб юборгач, ҳужумга янада кўпроқ эътибор бера бошлашди. Аммо қолган дақиқаларда муборакликларга бошқа тўп киритиш насиб қилмади ва шундай қилиб, ўйин 1:1 ҳисобида якун топди.

 

 

 

 

 

 

 

Учрашувлар
2018-11-19 14:30

Машъал

Андижон
4:1
ПРО Лига "А"-гуруҳи
2018

Машъал

Машъал
:
ПРО Лига "А"-гуруҳи
Турнир жадвали

1 Машъал 32 54-27 63
2 Андижон 34 58-34 63
3 Истиқлол 31 52-30 57
4 Динамо 31 44-25 52
5 Сурхон 32 58-40 50
6 Шўртан 31 33-45 36
7 Хоразм 31 51-70 32
8 Орол 31 33-69 23
9 Норин 33 26-69 21

1 Локомотив 1 3-0 3
2 Пахтакор 1 2-0 3
3 Бухоро 1 1-0 3
4 Бунёдкор 1 1-0 3
5 Нефтчи 1 0-0 1
6 Насаф 1 0-0 1
7 Навбахор 0 0-0 0
8 Металлург 0 0-0 0
9 АГМК 1 0-1 0
10 Қўқон-1912 1 0-1 0
11 Сўғдиёна 1 0-2 0
12 Қизилқум 1 0-3 0
ТАВАЛЛУД АЙЁМИНГИЗ БИЛАН
Андаев Бунёд Боймуродович
Матбуот котиби
22.10.1986
+ + +