ЯНГИЛИКЛАР » ФУТБОЛ АКАДЕМИЯСИ
ЯНГИЛИКЛАР » ФУТБОЛ АКАДЕМИЯСИ

ХОТИРА ТУРНИРИ: «МАШЪАЛ-96» ВА НИҲОЯТ ҒАЛАБА ҚОЗОНДИ

Киритилган сана: 09.08.2011.

Тошкентда давом этаётган «Пахтакор-79» хотирасига бағишлаб «Хотира қанотлари» турнирида футбол мактабимизнинг «Машъал-96» жамоаси ниҳоят ўзининг учинчи ўйинида ғалабага эришди.

Ёш футболчиларимиз бу сафар Урганчнинг Олимпия захиралари коллежи ўқувчиларига қарши баҳс олиб бориб, 3:1 ҳисобида зафар қучишди. Ушбу учрашувда Дилшод Нуралиев бошқараётган ўсмирлар терма жамоамиз ҳужумчиси Аббосов Шоҳжаҳон икки бор тўп киритган бўлса, яна бир гол терма жамоамиз ярим ҳимоячиси Шукуров Отабек ҳисобига ёзилди. Шуни айтиш керак, Шоҳжаҳон ўзининг биринчи голини жарима зарбасини қойиллатиб амлага оширган ҳолда киритди. Иккинчи голни дарвозабон билан бирга бир вазият чиқиб боргач, унинг устидан ошириб нишонлади. Шукуров Отабек эса бир йўла рақибнинг уч футболчисини алдаб ўтган ҳолда жуда чиройли гол муаллифига айланди. Шундай қилиб Икрем Репатов шуғуллантираётган 1996 йилда туғилган футболчиларимиз урганчликлар устидан 3:1 ҳисобида зафар қучишди.

Мазкур баҳсда «Машъал-96» қуйидаги таркибда тўп сурди:
МАШЪАЛ-96 - УРГАНЧ ОЗК – 3:1
«Машъал-96»:
Давронов Раҳим, Дилмуродов Элшод, Ҳожимуродов Темур, Абдулпаттаев Жавлон, Худойназаров Қобилбек, Иноятов Аҳрор, Юсупов Муни Мирмуҳсин, Шукуров Отабек, Жўраев Жаҳонгир, Аббосов Шоҳжаҳон, Йўлдошев Шокир.
Захирадан майдонга тушганлар: Рўзиев Мирзо Убайдулло, Норпўлатов Шаҳбоз, Филиппов Дмитрий, Субхонов Шерали, Боражабов Анзор, Қосимов Миржалол.

 

 

 

Учрашувлар
2018-11-19 14:30

Машъал

Андижон
4:1
ПРО Лига "А"-гуруҳи
2018

Машъал

Машъал
:
ПРО Лига "А"-гуруҳи
Турнир жадвали

1 Машъал 32 54-27 63
2 Андижон 34 58-34 63
3 Истиқлол 31 52-30 57
4 Динамо 31 44-25 52
5 Сурхон 32 58-40 50
6 Шўртан 31 33-45 36
7 Хоразм 31 51-70 32
8 Орол 31 33-69 23
9 Норин 33 26-69 21

1 Локомотив 1 3-0 3
2 Пахтакор 1 2-0 3
3 Бухоро 1 1-0 3
4 Бунёдкор 1 1-0 3
5 Нефтчи 1 0-0 1
6 Насаф 1 0-0 1
7 Навбахор 0 0-0 0
8 Металлург 0 0-0 0
9 АГМК 1 0-1 0
10 Қўқон-1912 1 0-1 0
11 Сўғдиёна 1 0-2 0
12 Қизилқум 1 0-3 0
ТАВАЛЛУД АЙЁМИНГИЗ БИЛАН
Андаев Бунёд Боймуродович
Матбуот котиби
22.10.1986
+ + +