ЯНГИЛИКЛАР » ФУТБОЛ АКАДЕМИЯСИ
ЯНГИЛИКЛАР » ФУТБОЛ АКАДЕМИЯСИ

“МАШЪАЛ-2001” РЕСПУБЛИКА БИРИНЧИЛИГИДА ҚАТНАШЯПТИ

Киритилган сана: 18.11.2013.

Жами 12та жамоа иштирок этаётган турнирда “Машъал” футбол мактабининг 2001 йилда туғилган тарбияланувчилари ҳам бор. Бош мураббий Икрем Репатов ва ёрдамчи мураббий Жонибек Эгамбердиев шогирдлари мусобақада Қашқадарё вилояти шарафини ҳимоя қилишмоқда.

“Машъал-2001” бунгача учта ўйин ўтказиб, ҳаммасида ғалаба қозонди. Хусусан Икрем Репатов шогирдлари гуруҳ баҳсларида Жиззахни 3:2, Тошкент вилояти жамоасини эса 2:0 ҳисобида мағлубиятга учратишди. Бу икки учрашувда Элдор Ҳасанов, Жонибек Ғаффоров, Пиримов Феруз, Бобоқулов Ҳакимбек, Ҳамдамов Акбар сингари ёш ўйинчилар тўп киритишди.

Мусобақа регламентига кўра, 12та жамоа учтадан тўрт гуруҳга бўлинган ва ҳар бир гуруҳдан иккитадан жамоа кейинги босқичга йўл олди. Бугун чорак финал учрашувлари ўтказилди. Айтганча, ўйинларнинг ҳар бир тайми 30 дақиқадан ўйналмоқда. Баҳслар “Ёшлик” ва “Умид” спорт мажмуаларида ўтказиляпти.

Бугунги чорак финал беллашувлари натижаларига кўра Қашқадарё Навоийни 3:1 ҳисобида мағлубиятга учратиб, ярим финалга йўл олади. Бу ўйинда биздан голларни Ғаффоров Жонибек, Аҳадов Диёрбек ва Акбар Ҳамдамов рақиб дарвозасига киритишди. Энди “машъалчилар” ярим финалда Бухорога қарши майдонга тушишади. Ярим финал баҳслари эртага бўлиб ўтади. Биз эса қуйида чорак финал натижалари ва ярим финал жуфтликларини келтириб ўтамиз.

Чорак финал. 18 ноябрь
Бухоро – Тошкент – 4:1
Фарғона – Самарқанд – 3:0
Қашқадарё – Навоий – 3:1
Наманган – Жиззах – 4:0

Ярим финал. 19 ноябрь
Бухоро – Қашқадарё
Фарғона – Наманган

Учрашувлар
2018-11-19 14:30

Машъал

Андижон
4:1
ПРО Лига "А"-гуруҳи
2018

Машъал

Машъал
:
ПРО Лига "А"-гуруҳи
Турнир жадвали

1 Машъал 32 54-27 63
2 Андижон 34 58-34 63
3 Истиқлол 31 52-30 57
4 Динамо 31 44-25 52
5 Сурхон 32 58-40 50
6 Шўртан 31 33-45 36
7 Хоразм 31 51-70 32
8 Орол 31 33-69 23
9 Норин 33 26-69 21

1 Локомотив 1 3-0 3
2 Пахтакор 1 2-0 3
3 Бухоро 1 1-0 3
4 Бунёдкор 1 1-0 3
5 Нефтчи 1 0-0 1
6 Насаф 1 0-0 1
7 Навбахор 0 0-0 0
8 Металлург 0 0-0 0
9 АГМК 1 0-1 0
10 Қўқон-1912 1 0-1 0
11 Сўғдиёна 1 0-2 0
12 Қизилқум 1 0-3 0
ТАВАЛЛУД АЙЁМИНГИЗ БИЛАН
Андаев Бунёд Боймуродович
Матбуот котиби
22.10.1986
+ + +