ЯНГИЛИКЛАР » ЎЗБЕКИСТОН КУБОГИ
ЯНГИЛИКЛАР » ЎЗБЕКИСТОН КУБОГИ

ЎЗБЕКИСТОН КУБОГИ: «МАШЪАЛ» БИРИНЧИ ЎЙИНДА МАҒЛУБИЯТГА УЧРАДИ

Киритилган сана: 30.06.2011.

28 июнь куни Ўзбекистон Кубогининг чорак финалидан ўрин олган иккита учрашув бўлиб ўтди. «Бунёдкор» сафарда «Сўғдиёна»га қарши тўп суриб, 3:1 ҳисобида ғалаба қозонган бўлса, «Машъал» Муборакда «Насаф»га 0:2 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди. «Машъал» - «Насаф» баҳсига тўхталадиган бўлсак, шу куни қаршиликлар рақибга нисбатан анча мазмунли ўйин намойиш этишди. Ва натижада чорак финалнинг биринчи учрашувида ўзлари учун керакли ғалабани қўлга киритишди. «Машъал» футболчилари эса юзага келган бир қатор вазиятлардан фойдалана олишмади. Бунинг устига 83-дақиқада жамоа сардори Дилявер Ваниевнинг қизил карточка олиб майдонни тарк этиши ҳам майдон эгаларини анча мушкул аҳволга солиб қўйди. Негаки айнан Ваниевнинг рақиб ўйинчисига нисбатан қўполлик ишлатиб, майдондан четлатилиши натижасида ўша ердан «Машъал» дарвозаси томон жарима тўпи белгиланди. Жарима зарбасини эса Шуҳрат Мирхолдиршоев ажойиб тарзда амалга оширди. Унгача 26-дақиқада Андрей Переплёткин ҳисобни очишга муваффақ бўлганди. Энди 2 июль куни Қарши шаҳридаги «Марказий» ўйингоҳда жавоб беллашуви бўлиб ўтади. Биз жавоб учрашувида «Машъал» жамоамизга омад тилаб қоламиз.

Ўзбекистогн Кубоги. Чорак финал. Биринчи учрашув.
«МАШЪАЛ» - «НАСАФ» - 0:2
Голлар:
А. Переплеткин (26), Ш. Мирхолдиршоев (85).
Огоҳлантиришлар: Д. Ваниев (36), Б. Қодирқулов (45), Г. Сапаргалиев (56) – А. Переплеткин (78).
Четлатиш: Д. Ваниев (83).
Ҳакамлар: В. Коваленко – 9,6, Р. Ильясов – 9,6, А. Букатин – 9,2, И. Танташев – 9.
Назоратчи: И. Шарипов.
28 июнь. Муборак. 2115 томошабин.
Жавоб учрашуви 2 июль.

Учрашувлар
2018-11-19 14:30

Машъал

Андижон
4:1
ПРО Лига "А"-гуруҳи
2018

Машъал

Машъал
:
ПРО Лига "А"-гуруҳи
Турнир жадвали

1 Машъал 32 54-27 63
2 Андижон 34 58-34 63
3 Истиқлол 31 52-30 57
4 Динамо 31 44-25 52
5 Сурхон 32 58-40 50
6 Шўртан 31 33-45 36
7 Хоразм 31 51-70 32
8 Орол 31 33-69 23
9 Норин 33 26-69 21

1 Локомотив 1 3-0 3
2 Пахтакор 1 2-0 3
3 Бухоро 1 1-0 3
4 Бунёдкор 1 1-0 3
5 Нефтчи 1 0-0 1
6 Насаф 1 0-0 1
7 Металлург 0 0-0 0
8 Навбахор 0 0-0 0
9 АГМК 1 0-1 0
10 Қўқон-1912 1 0-1 0
11 Сўғдиёна 1 0-2 0
12 Қизилқум 1 0-3 0
ТАВАЛЛУД АЙЁМИНГИЗ БИЛАН
МАҲМАДМУРОДОВ Сарвар
Видео тасвирчи
01.09.1991
Ваниев Дилявер
Жамоа Бошлиги
04.09.1975
Махматмуродов Санжар
Массажчи
26.09.1994
+ + +