ЯНГИЛИКЛАР » ЎЗБЕКИСТОН КУБОГИ
ЯНГИЛИКЛАР » ЎЗБЕКИСТОН КУБОГИ

АЛЕКСАНДР ХОМЯКОВ: “ДУРАНГДАН ХУРСАНДМИЗ, ЛЕКИН ҲАЛИ ВАЗИФА БАЖАРИЛМАДИ”

Киритилган сана: 26.06.2013.

Ўзбекистон Кубогининг чорак финалидан ўрин олган дастлабки учрашувда “Машъал” “Бунёдкор” билан дуранг ўйнади.

Ўйин Тошкентда бўлиб ўтгани учун “газчилар” жавоб баҳси олдидан яхши имкониятга эга бўлишди. Ўйиндан кейинги матбуот анжуманида иштирок этган “Машъал” бош мураббийи Александр Хомяков бу ҳақда тўхталар экан, ҳаммаси жавоб баҳсида ҳал этилишини таъкидлаб ўтди.

- “Бунёдкор”дек жамоа билан сафарда дуранг қайд этиш ажойиб натижа, - дея таъкидлаб ўтди Александр Андреевич. – Бу ҳатто Кубок беллашуви бўлса ҳам. Чунки “Бунёдкор” майдонида дуранг ўйнаш бизга ўхшаган биринчи лига жамоалари учун ижобий натижа ҳисобланади. Мавсум аввалида Ўзбекистон Кубоги баҳсларида ҳам имкон қадар узоққа боришни мақсад қилгандик ва ҳозирча чорак финалгача етиб келдик. Лекин ярим финал тўғрисида гапиришга ҳали эрта, чунки олдинда бизни жавоб баҳси кутиб турди. Албатта, 8 июль куни ўз майдонимизда тўп сурамиз ва бу бизга қулайлик туғдириши мумкин, аммо “Бунёдкор” ҳамма жойда ҳам ўз ўйинини намойиш этадиган клублар сирасига киради. Шундай экан, ҳали вазифа тўлиқ бажарилмади.

- “Машъал” деярли танаффуссиз ўйинларда иштирок этмоқда. Бу ҳол футболчиларни қийнаб қўймаяптими?
- Осон дея олмайман. Биз шунга қараб ўйинчиларни ҳар бир кейинги баҳсга тайёрлаб боряпмиз. Тўғри, деярли уч кун ўтиб майдонга тушяпмиз. Лекин тақвим шундай тузилган экан, бундан қочиб қутула олмаймиз.

- Балки “Машъал” Кубокка эътибор қаратмасдан, бор кучни биринчи лига баҳсларига ташласа яхши бўлмасмиди?
- Биласизми, Кубокда олий лига жамоаларига қарши майдонга тушамиз. Бу эса бизнинг айни пайтдаги кучимизни кўрсатиб беради. Масалан, “Бунёдкор” билан битта ўйин биринчи лигадаги тўртта учрашувга тенг. Кейинги йил олий лигада тўп сурадиган бўлсак, айнан “Бунёдкор” каби кучли жамоаларга қарши баҳсларда ўз имкониятларимизни баҳолай олишимиз мумкин. Биринчи лигада эса қанчалик кучли эканингизни тўлиқ билиш қийин.

- “Машъал” ҳозирги таркиби билан олий лигада тўп сура оладими?
- Ҳозирги таркиб бир ё икки ўйинда яхши ўйнаб бериши мумкин, лекин бутун бир мавсумни ижобий нотада ўтказа олмаса керак. Чунки олий лигада барибир савия жиҳатдан кучлироқ футболчилар ҳаракат қилишади.

- Бугун гол урган Жаҳонгир Абдумўминов ёшлар терма жамоамизга чақирилмади. Бу ҳақда нима дея оласиз?
- “Машъал” манфаатидан келиб чиқиб айтадиган бўлсам, бош мураббий сифатида шахсан мени Абдумўминовнинг ўйини қониқтиряпти. У жамоамизнинг энг асосий фигураларидан бири ҳисобланади. Бир сўз билан айтганда, Жаҳонгир “Машъал” учун керакли футболчи. Лекин инсонийлик жиҳатдан ҳар бир мураббий шогирдининг терма жамоада тўп суришини хоҳлайди. Бу томондан олиб қараганда хафаман. Айни пайтда футболчиимизнинг кайфияти кўп ҳам тушкун ҳолатда эмас. У “Машъал”нинг олий лигага қайтиши учун астойдил меҳнат қилмоқда. Мен нима сабабдан ёшлар термаси бош мураббийи “Машъал”дан ўйинчиларни чақирмаганини билмайман. Шу боис бу борада бир нарса дейишим қийин.

Учрашувлар
2018-10-17 15:30

Сурхон

Машъал
2:1
ПРО Лига "А"-гуруҳи
2018-10-22 16:00

Машъал

Хоразм
:
ПРО Лига "А"-гуруҳи
Турнир жадвали

1 Истиқлол 26 46-26 51
2 Андижон 28 48-28 48
3 Машъал 27 44-25 48
4 Сурхон 27 50-35 44
5 Динамо 26 36-22 40
6 Шўртан 27 29-39 30
7 Хоразм 26 44-62 26
8 Норин 27 22-54 21
9 Орол 26 28-56 20

1 Локомотив 1 3-0 3
2 Пахтакор 1 2-0 3
3 Бухоро 1 1-0 3
4 Бунёдкор 1 1-0 3
5 Нефтчи 1 0-0 1
6 Насаф 1 0-0 1
7 Металлург 0 0-0 0
8 Навбахор 0 0-0 0
9 АГМК 1 0-1 0
10 Қўқон-1912 1 0-1 0
11 Сўғдиёна 1 0-2 0
12 Қизилқум 1 0-3 0
ТАВАЛЛУД АЙЁМИНГИЗ БИЛАН
Андаев Бунёд Боймуродович
Матбуот котиби
22.10.1986
+ + +