ЯНГИЛИКЛАР » ЎЗБЕКИСТОН КУБОГИ
ЯНГИЛИКЛАР » ЎЗБЕКИСТОН КУБОГИ

Кубокда юришни давом эттирамиз

Киритилган сана: 22.05.2016.

Кеча Ўзбекистон кубоги доирасида 1/8 финал босқичининг жавоб учрашувлари бўлиб ўтади. Унда асосий таркиб жамоамиз "Сўғдиёна"га қарши Жиззахда майдонга тушди ва кичик, 1:0 ҳисобида ғалаба қозониб кубокда юришини давом эттирадиган бўлди.

Учрашувнинг 15 дақиқасида ўйинда киритилган ягона гол бўлди. Мирзоҳид Ғофуровнинг қанотдан ошириб берган тўпини Шаҳбоз Эркинов жарима майдончаси ичидаги тартибсизликдан сўнг дарвозага жойлаб қўйди. Шундан сўнг майдон эгалари ҳисобни тенглаштириш учун кўплаб ҳужумлар ташкил этишди. Жавоҳир Илёсов шуни куни бутун ўйин давомида жамоани голлардан қутқариб қолди. Айниқса иккинчи бўлимнинг сўнгги дақиқалари дарвозамиз олдида ҳужумлар билан ўтди. Ҳимоячиларимиз сўнгги дақиқагача дарвоза дахлсизлигини сақлаб қола олди. Ўйинда бошқа ҳисоб ўзгармади ва Александр Хомяков бошчилигидаги жамоа Ўзбекистон кубогининг кейинги босқичига йўл олди.

Ўзбекистон кубогининг чорак финалига йўл олган жамоамиз кейинги босқични "Локомотив" - "УзДонгЖу" жуфтлиги ғолибига қарши ўтказади.
Кубокнинг чорак финал баҳслари 5/6 ва 8/9 июлЬ кунлари бўлиб ўтади.

Ўзбекистон кубоги. 1/8 финал
Жавоб учрашувлари.  21 май (шанба)
«Сўғдиёна» (Жиззах) – «Машъал» (Муборак) – 0:1. 4012 томошабин.
Ҳакамлар:
В. Агишев (Тошкент) – 8,5, Ж. Сарсенов (Нукус) – 8,5, Б. Канназаров (Нукус) – 8,6, Б. Юльчараев (Гулистон) - 9
Назоратчи: ҳ. Каримов (ТОшкент).
Гол: Ш. Эркинов (15).
Огоҳлантиришлар: С. Ҳамидов (83) – С. Ҳамроев (16), М. Ғофуров (26), Ш. Шайманов (45+1), Г. Гулямов (79).
Дастлабки учрашув: – 1:1.

"Сўғдиёна": Музаффар Абдуллаев, Элёр Орипов, Мурод Холмуҳаммедов, Санжар Рашидов, Музаффар Музаффаров, Фаррух Шотурсунов, Сарвар Жўраев, Акмал Холмуродов, Қаҳрамон Баҳодиров, Бобир Қосимов, Сардор Собирхўжаев.
Захира: Тимур Ғаниев, Собир Ҳамидов, Суҳроб Қобилов, Акмал Абдураҳмонов, Тимур Ҳакимов, Санжар Риҳсибоев, Шаҳзод Каримов.

"Машъал": Жавоҳир Илёсов, Искандар Шойқулов, Ҳумоюн Муртазоев (Зоҳир Қўзибоев 82), Жамшид Ҳасанов (Аббос Шодмонов 88), Шаҳзод Шайманов, Мирзоҳид Ғофуров, Шаҳбоз Эркинов, Сирож Ҳамроев, Ихтиёр Тошпўлатов (Зафар Тўраев 77), Ғулом Ҳайдар Ғуломов, Аваз Агалиев.
Захира: Ботир Носиров, Турсунмурод Ҳамдамов, Дилявер Абибуллаев, Шоҳжаҳон Қиличев.

Манба: www.fcmashal.uz

Учрашувлар
22.04.2017 17-00

Бухоро

Машъал
2:2
Олий лига
28.04.2017 18-00

Машъал

Бунёдкор
:
Олий лига
Турнир жадвали

1 Локомотив 6 13-4 15
2 Қўқон-1912 7 10-6 14
3 Навбахор 7 7-4 14
4 Динамо 7 11-5 13
5 Насаф 6 10-4 12
6 Машъал 7 9-5 11
7 Бухоро 7 9-8 10
8 Бунёдкор 6 5-4 9
9 Шўртан 7 8-10 9
10 Қизилқум 7 5-7 8
11 Олмалиқ 7 4-9 8
12 Пахтакор 7 5-10 7
13 Сўғдиёна 7 5-12 7
14 Обод 7 4-7 5
15 Нефтчи 7 4-9 5
16 Металлург 6 4-9 4

1 Машъал 7 10-4 14
2 Шўртан 7 12-6 12
3 Пахтакор 7 11-8 12
4 Нефтчи 7 10-5 11
5 Бухоро 7 8-7 11
6 Қўқон-1912 7 6-5 11
7 Қизилқум 7 9-11 11
8 Бунёдкор 6 13-11 10
9 Олмалиқ 7 9-9 10
10 Сўғдиёна 7 8-5 9
11 Обод 7 7-8 8
12 Локомотив 6 5-7 7
13 Навбахор 7 7-12 7
14 Насаф 6 7-11 6
15 Металлург 6 6-9 5
16 Динамо 7 5-15 3
ТАВАЛЛУД АЙЁМИНГИЗ БИЛАН
Шайманов Шахзод
Ҳимоячи
02.04.1992
ШАКАРОВ АЗИМЖОН ХАЛИҚОВИЧ
Бош директор ўринбосари
01.04.1973
Раҳимов Асат Маҳмадмуродович
Маъмур
11.04.1962
Синельников Павел Павлович
Дарвозабонлар мураббийи
16.04.1986
+ + +