ЯНГИЛИКЛАР » ЎЗБЕКИСТОН КУБОГИ
ЯНГИЛИКЛАР » ЎЗБЕКИСТОН КУБОГИ

«Машъал» Ўзбекистон кубогида навбатдаги қадамни ташлади

Киритилган сана: 01.07.2017.

Кеча Ўзбекистон кубогининг 1/4 финал дастлабки баҳсни  «Машъал» жамоамиз сафарда, Самарқанднинг «Динамо» жамоасига қарши майдонга тушиб кичик 0-1 ҳисобда ғолиб бўлди.

Дастлабки бўлимда бор кучини сарфлаб қўйган майдон эгалари, танаффусдан кейин «Газчилар»га ҳар томонлама имкониятни бой беришди. Бир неча бор бирга-бир вазиятдан ҳисобни очолмаган «Динамо»чилар 54 дақиқада дарвозалари тўрида олтин голни кўришди. Нафақат Аргентина балки бутун дунё футболи афсонаси, Диего Армандо Марадонанинг адаши бўлган истедодли футболчимиз Марадона Сафаров икки ҳимоячини алдаб ўтиб кучли зарбаси билан, Темур Жўраев дарвозасини нишонга олди 0:1. Голдан кейин руҳланган вакилларимиз ҳужумда ўта фаоллашди. Аммо сўнги дақиқаларда майдон эгалари фақат ҳимояда ҳаракат қилишди ва ҳисоб бошқа ўзгармай қолди. Шу тариқа «Машъал» жамоамиз, Ўзбекистон кубогида навбатдаги қадамни ташлади.

Ўзбекистон кубоги. 1/4 финал

Биринчи ўйинлар. 30 июнь (жума)

18:15 - «Динамо» (Самарқанд) – «Машъал» (Муборак) 0:1
Ҳакамлар:
 А. Асимов (Тошкент), Р. Серазетдинов (Тошкент), Б. Қодиров (Бухоро), Б. Юльчараев (Гулистон)
Назоратчи: А. Абдуллаев (Тошкент). 

Гол: Марадона Сафаров 54, - 0:1

"Динамо": 27 Темур Жўраев, 2 Миркомил Локаев, 5 Фирдавс Абдусалимов, 6 Акмал Бозоров, 8 Жасур Азимов, 10 Жавоҳир Қаҳрамонов (19 Орифжон Мамажонов, 61), 14 Раду Рогак, 17 Алексей Николаев (11 Абдумалик Абдуллаев, 65),  20 Амиржон Сафаров, 26 Саиджамол Давлатжонов, 41 Жасур Қурбонов (9 Сардор Сулаймонов, 46).  

Захира: 16 Рустам Тоштурдиев, 3 Бунёд Исроилов, 21 Искандар Холмирзаев, 23 Комил Шарофутдинов.


"Машъал": 35 Жавоҳир Илёсов, 6 Сардор Абдураимов, 10 Ҳумоюн Муртазоев, 16 Марадона Сафаров, 18 Аббос Шодмонов (2 Искандар Шайқулов, 65), 19 Зоҳир Қўзибоев, 22 Бобур Қосимов (3 Сардор Рахмонов, 71), 31 Игорь Тиманюк, 44 Асил Бегимқулов, 55 Аваз Агалиев, 77 Абдуллоҳ Олимов. 

Захира: 30 Ботир Носиров, 8 Мирзакамол Камолов, 13 Шаҳзод Шайманов, 23 Кенжа Тўраев, 28 Аббос Амонов.

Манба: fcmashal.uz

Учрашувлар
2018-10-17 15:30

Сурхон

Машъал
2:1
ПРО Лига "А"-гуруҳи
2018-10-22 16:00

Машъал

Хоразм
:
ПРО Лига "А"-гуруҳи
Турнир жадвали

1 Истиқлол 26 46-26 51
2 Андижон 28 48-28 48
3 Машъал 27 44-25 48
4 Сурхон 27 50-35 44
5 Динамо 26 36-22 40
6 Шўртан 27 29-39 30
7 Хоразм 26 44-62 26
8 Норин 27 22-54 21
9 Орол 26 28-56 20

1 Локомотив 1 3-0 3
2 Пахтакор 1 2-0 3
3 Бухоро 1 1-0 3
4 Бунёдкор 1 1-0 3
5 Нефтчи 1 0-0 1
6 Насаф 1 0-0 1
7 Металлург 0 0-0 0
8 Навбахор 0 0-0 0
9 АГМК 1 0-1 0
10 Қўқон-1912 1 0-1 0
11 Сўғдиёна 1 0-2 0
12 Қизилқум 1 0-3 0
ТАВАЛЛУД АЙЁМИНГИЗ БИЛАН
Андаев Бунёд Боймуродович
Матбуот котиби
22.10.1986
+ + +