ЯНГИЛИКЛАР » ЎЗБЕКИСТОН КУБОГИ
ЯНГИЛИКЛАР » ЎЗБЕКИСТОН КУБОГИ

«Машъал» кубок баҳсларидаги юришини тўхтатди

Киритилган сана: 05.07.2017.

Кеча «Машъал» жамоамиз, Ўзбекистон кубогининг 1/4 финал жавоб баҳсида, Муборакда «Динамо» жамоасига қарши баҳсда майдонга тушиб аламли тарзда 1:2 ҳисобида мағлубиятга учради.

Дастлабки дақиқалардан тинмай ҳужумдан бахтини излаётган меҳмонлар 39 дақиқада ниҳоят ҳисобни очишди. Ҳимояда йўл қўйган хатомиздан, Амиржон Сафаров фойдаланиб қолди ва Носировни ожиз қолдирди 0:1. Танаффусдан кейин керакли кўрсатмаларни олган «Машъал» дарҳол ҳисобни тенглаштирди. Меҳмонлар 54 дақиқада бурчакдан етказиб берилган тўпни назоратсиз қолдиришди ва натижада, Асилжон Бегимқулов ҳисобни тенглаштирди 1:1. Айни шу голдан кейин муҳлисларимиз қалбида ғалабага умид уйғонди ва «Машъал» тамомила бошқача ўйин кўрсатди. Бироқ «Динамо» орадан 8 дақиқа ўтиб яна ҳисобни оширди. Бу вазиятда чап қанотдан жарима майдонига етказилган тўп йўлига, Аваз Агалиев ғов бўлди аммо ҳаводан келаётган тўпни унинг қўлига тегди ва ҳакам 11 метрлик нуқтага ишора қилди ва бу вазиятдан, Сардор Сулаймонов унумли фойдаланиб жамоасини ярим финалга олиб чиқувчи гол муаллифига айланди. Афсуски «Машъал» кубок баҳсларининг 1/4 финал жавоб баҳсидаги юришини ўз майдонида тўхтатди.

  

Ўзбекистон Кубоги, 1/4 финал
Жавоб учрашуви, 4 июль
18:45 - «Машъал» (Муборак) - «ДИНАМО» (Самарқанд) 1:2
Ҳакамлар:
 Ш. Қосимов (Тошкент), А. Сидоров (Тошкент), Д. Сайлалов (Тошкент), Ш. Ражабов (Бухоро).
Назоратчи: О. Дачев (Тошкент).

Голлар: Асилжон Бегимқулов 53 - Амиржон Сафаров 39, Сардор Сулаймонов 60 пенальти 

Огоҳлантириглар: Носиров Ботир, Искандар Шойқулов, Аваз Агалиев.

“Машъал”:  30. Носиров Ботир, 2.Искандар Шойқулов (18. Шодмонов Аббос, 46), 16. Сафаров Марадона,13.Шахзод Шайманов, 31.Игорь Тиманюк, 44.Асилжон Бегимқулов, 55.Аваз Агалиев, 90.Зафар Тўраев (23. Тўреав Кенжа, 70). 17. Владислав Павленко, 77. Абдуллоҳ Олимов (8. Мирзакамол Камолов, 83), 19. Зоҳир Қўзибоев.

Захира:  35. Жавоҳир Илёсов, 6. Сардор Абдураимов, 10. Муртазоев Хумоюн, 22. Бобур Қосимов, .


"Динамо": 27. Жўраев Темур, 2. Локаев Миркомил, 4. Аламхонов Ҳакимжон (9. Сулаймонов Сардор, 55) 5. Фирдавс Абдусалимов, 6. Акмал Бозоров 8. Азимов Жасур, 14. Рогак Раду, 15. Шохрухбек Холматов,  19. Мамажонов Орифжон, 20. Амиржон Сафаров, 26. Давлатжонов Саиджамол (10. Қахрамонов Жавоҳир, 55).

Захира: 16. Тоштурдиев Рустам, 3. Исроилов Бунёд, 21. Холмирзаев Искандар 23. Комил Шарофиддинов, 41.  Қурбонов Жасур, 

Биринчи ўйин: 1:0

Манба: fcmashal.uz

Учрашувлар
2018-04-20 20:00

Динамо

Машъал
0:1
ПРО Лига "А"-гуруҳи
2018-04-28 18:00

Машъал

Истиқлол
:
ПРО Лига "А"-гуруҳи
Турнир жадвали

1 Андижон 3 9-1 9
2 Машъал 3 3-2 6
3 Истиқлол 3 3-5 6
4 Шўртан 2 5-1 4
5 Сурхон 2 4-1 4
6 Хоразм 3 6-9 3
7 Динамо 2 0-1 1
8 Норин 3 0-3 1
9 Орол 3 3-10 0

1 Локомотив 1 3-0 3
2 Пахтакор 1 2-0 3
3 Бухоро 1 1-0 3
4 Бунёдкор 1 1-0 3
5 Нефтчи 1 0-0 1
6 Насаф 1 0-0 1
7 Навбахор 0 0-0 0
8 Металлург 0 0-0 0
9 АГМК 1 0-1 0
10 Қўқон-1912 1 0-1 0
11 Сўғдиёна 1 0-2 0
12 Қизилқум 1 0-3 0
ТАВАЛЛУД АЙЁМИНГИЗ БИЛАН
ШАКАРОВ АЗИМЖОН ХАЛИҚОВИЧ
Бош директор ўринбосари
01.04.1973
Раҳимов Асат Маҳмадмуродович
Маъмур
11.04.1962
+ + +