ЯНГИЛИКЛАР » ИНТЕРВЬЮЛАР
ЯНГИЛИКЛАР » ИНТЕРВЬЮЛАР

Владимир ФОМИЧЕВ: «ШАДРИН АСОСИЙ ТАРКИБГА ТАЙЁР ЭМАС»

Киритилган сана: 17.10.2010.

«Машъал» - «Нефтчи» баҳси якунига етганидан сўнг муборакликлар устози Владимир  Фомичевдан интервью олдик.

- Владимир Александрович, ўйин ҳақида қандай фикрдасиз?
- Яширмайман, ўйиндан олдин шогирдларимда бироз ҳаяжон бўлди. Чунки «Нефтчи» клубининг ўзбек футболида ўзига яраша ўрни борлигини ҳамма яхши билади. Гарчи жамоанинг бу мавсумда ишлари унчалик юришмаётган бўлса-да, барибир «Нефтчи» доим ғалаба қозониш учун курашиб келган. Биз бу ўйинга икки ҳафта мобайнида жиддий тайёргарлик кўрдик ва ўйлайманки, Янгиерда ўтказилган йиғин «Нефтчи»га қарши баҳсда ўз самарасини берди. Эҳтимол кимдир ўйлаши умкин, ҳакам «Нефтчи»дан икки ўйинчини четлатиб майдон эгаларига қарашиб юборди дея, йўқ аслида ундай эмас, биз ўйиннинг бошидан охиригача кураш олиб бордик. Меҳмонларнинг қўпол хатоларга йўл қўйишга мажбурлай олдик. Биз биринчи четлатишга қадар икки бор голли вазиятни юзага келтирдик, лекин ундан фойдалана олмадик. Аммо «Нефтчи» бир киши кам бўлиб қолганидан сўнг ташаббусни ўз томонимизга оғдириб олдик.

- «Нефтчи»нинг бу мавсумда сафарда ҳали ғалаба қозонмагани бугун жамоангизга ёрдам берди деса бўладими?
- Йўқ, мен ундай деб ўйламайман. Негаки бошида айтиб ўтганимдек, «Нефтчи» ўзбек футболининг брэнди ҳисобланади ва бу жамоага қарши ўйнаш доим оғир кечган. Фақат шуни айтишим мумкин, ҳозирча Ўзбекистондаги фаолиятим мобайнида Саркисян жамоаси билан ўз майдонимизда уч марта кураш олиб бордим ва барчасида ғалаба қозондим.

- «Машъал» бу йилги чемпионатда биринчи бор учта гол урди. Демак, жамоа ўсишда давом этяпти, шундайми?
- Учта гол урганимиздан хурсандман. Ўйинимизда ўсиш борлиги кўриниб турибди. Лекин футболда барибир натижа ёдда қолади, ўйин эса вақти келиб унутилади.

- Аббос Шодмоновга кўрсатилган қизил карточка хусусида нима дейсиз?
- Ўша вазиятда нима бўлганини яхши кўролмай қолдим. Билишимча, аввалига рақиб футболчиси Шодмоновнинг ғашига теккан, кейин эса Аббос бунга чидаб туролмасдан унга жавоб қайтарган. Буни эса ҳакам кўриб қолди ва уни четлатишга қарор қилди.

- Мубораклик мухлислар Александр Шадринни жуда ёқтиришади. Бу футболчи ҳақида қандай фикрдасиз?
- Шадрин мухлисларнинг ёқимтойи эканлигидан хабарим бор. Лекин мен – мураббийман, натижа учун жавоб бераман. Шундай экан, майдонга кимни туширишни ўзим ҳал қиламан. Шадринга келсак, у ҳозирча бошланғич таркибда тўп суришга тайёр эмас. Чунки легионер ҳужумчимиз Риндюк билан таққослаганда, Сашанинг савияси унчалик баланд эмас. Тўғри, Шадрин ҳаракатчан, бироқ ўйин услубимизга мос келмаяпти.

- Сербиялик ярим ҳимоячи Владислав Вирич бир ўйинда майдонга тушса, кейингисида дам оляпти. Бу нима билан боғлиқ?
- У ўтган турда «Хоразм»га қарши яхши ҳаракат қилганди. Кейин эса жароҳатим бор деб машғулотларда ишламай қўйди. Ҳайронман, Вирич бир қарасанг яхши ўйнайди, бир қарасанг жароҳатим бор деб оёғини ушлаб юради. Менимча, қолган учрашувларда у майдонга тушмайди.

- Хорижлик мураббий сифатида миллий ва ёшлар термамиз хусусида нима дея оласиз?
- Ўзбекистон ёшлар термасининг Осиё чемпионатидаги иштирокини ҳаминқадар кузатдим. Жамоанинг бундай савиядаги мусобақага тайёр эмаслиги биринчи ўйиндаёқ кўзга ташланди. Тўғри, футболчилар гуруҳдаги барча учрашувни ғалаба билан якунлашди. Бунинг боиси шундаки, Кабаев шогирдлари бошқаларга маъқул келмаган ўйин кўрсатишди. Саудия Арабистони эса тезда Ўзбекистоннинг ўйинига кўникиб кетди ва ғалаба қозонишни уддалади. Менимча, чорак финалдаги мағлубият учун биринчи навбатда бош мураббий айбдор. Шунингдек, миллий терманинг Саудия Арабистонига қарши ўртоқлик баҳсини ҳам кўрдим. Ҳозир кўпчилик ҳакамни ёмонлаш билан овора. Лекин нима бўлган тақдирда ҳам бу ўйинда тўртта гол ўтказиб юбормаслик керак эди.

Х.ХОЛИҚОВ.

Учрашувлар
2018-11-19 14:30

Машъал

Андижон
4:1
ПРО Лига "А"-гуруҳи
2018

Машъал

Машъал
:
ПРО Лига "А"-гуруҳи
Турнир жадвали

1 Машъал 32 54-27 63
2 Андижон 34 58-34 63
3 Истиқлол 31 52-30 57
4 Динамо 31 44-25 52
5 Сурхон 32 58-40 50
6 Шўртан 31 33-45 36
7 Хоразм 31 51-70 32
8 Орол 31 33-69 23
9 Норин 33 26-69 21

1 Локомотив 1 3-0 3
2 Пахтакор 1 2-0 3
3 Бухоро 1 1-0 3
4 Бунёдкор 1 1-0 3
5 Нефтчи 1 0-0 1
6 Насаф 1 0-0 1
7 Металлург 0 0-0 0
8 Навбахор 0 0-0 0
9 АГМК 1 0-1 0
10 Қўқон-1912 1 0-1 0
11 Сўғдиёна 1 0-2 0
12 Қизилқум 1 0-3 0
ТАВАЛЛУД АЙЁМИНГИЗ БИЛАН
МАҲМАДМУРОДОВ Сарвар
Видео тасвирчи
01.09.1991
Ваниев Дилявер
Жамоа Бошлиги
04.09.1975
Махматмуродов Санжар
Массажчи
26.09.1994
+ + +