ЯНГИЛИКЛАР » ИНТЕРВЬЮЛАР
ЯНГИЛИКЛАР » ИНТЕРВЬЮЛАР

ВЛАДИМИР ФОМИЧЕВ: «БУ ҲАМ МЕН УЧУН, ҲАМ ЖАМОАМИЗ УЧУН МУҲИМ ҒАЛАБА БЎЛДИ»

Киритилган сана: 26.04.2011.

«Машъал» - «Пахтакор» баҳсидан кейин одатдагидек муборакликлар бош мураббийи Владимир Фомичевдан интервью олдик.

- Владимир Александрович, аввало ўйин борасидаги фикрларингизни айтиб ўтсангиз?
- «Пахтакор»нинг қанчалик жиддий рақиб эканлиги маълум эди. Шу боис ҳам ўйинга яхши тайёргарлик кўрдик. Мазкур баҳсга йигитларни руҳан тайёрлаш қийин бўлмади, чунки «Пахтакор» номининг ўзиёқ рақибларни ҳушёрликка ундайди. Мен рақибнинг кўпроқ чап қанотидан хавотирлангандим, сабаби бу қанотда Илҳом Суюнов билан Станислав Андреев тўп суради. Ўйиннинг биринчи бўлими кўпроқ бизнинг устунлигимиз остида кечди. Натижада 1:0 ҳисобида танаффусга чиқиб кетдик. Иккинчи бўлимда ўйинимиз унчалик қовушмади, аммо кичик ҳисобни сақлаб қолишга эришдик. Тўғри тушуниб турибман, «Пахтакор» ҳозир анча ёш жамоа, лекин барибир бу жамоанинг ўзига яраша номи бор. Шу боис қўлга киритилган ғалаба ҳам мен учун, ҳам жамоамиз учун муҳим бўлди.

- Жамоангиз ўз ўйинини топиб олди деса бўладими?
- Йўқ. Биз ҳали ўз ўйинимиздан йироқмиз. Агар Николай Риндюк тўлиқ соғайиб 90 дақиқа тўп суришга тайёр турса, жамоа ўйинини унинг атрофида тузмоқчиман. Биз қарши ҳужумларни уюштира оляпмиз, бироқ ҳал қилувчи қарорни қабул қилишда кўплаб хатолар рўй бермоқда. Бундан ташқари шогирдларимда тўпни назорат қилиш борасида ҳам камчиликлар кўп.

- Жамоани ўйинга тайёрлаш қийин бўлмадими? Ҳар ҳолда «Пахтакор» оддий рақиб эмас.
- Йўқ. Мавсум бошида «Пахтакор»ни икки нафар етакчи ўйинчи тарк этди, булар – Одил Аҳмедов билан Александр Гейнрих. Уларнинг ўрнини эса бирданига тўлдириб бўлмайди. Шу боис бу жамоани мағлубиятга учратиш аввалгидек қийин бўлмай қолди.

- Танаффусда шогирдларингизга кичик ҳисобни сақлаб қолиш керак деган кўрсатмани бердингизми?
- Аксинча, мен янада кўпроқ ҳужум қилишимиз кераклигини таъкидладим. Чунки ҳисобни сақлаб қолишга ҳаракат қилганимизда ютқазиб қўйишимиз ҳам мумкин эди. Мен доим танаффус пайтида ўйинчиларга ҳужумкор футбол кўрсатиш зарурлигини уқтираман. Бироқ улар худди Олмалиқда бўлгани каби бу ўйинда ҳам иккинчи бўлимда ҳимоявий ўйин кўрсатишди.

- Дарвозабон Санжар Қувватовнинг ўйинини қандай баҳолайсиз? У бугун 2011 йилги мавсумдаги дебютини ўтказди.
- Санжар – яхши дарвозабон. Лекин у кўпинча терма жамоа йиғинларида бўляпти ва мен уни клубда кам кўряпман. Шунинг учун ҳам Павел Давидов бунгача дарвозани қўриқлаб келаётганди. Мана, Санжар эртага яна олимпия терма жамоаси сафига жўнаб кетади. Демак, «Янгиер» билан кечадиган Кубок баҳсида сафимизда бўлмайди.

- Сиз Ўзбекистондаги фаолиятингиз мобайнида «Пахтакор»ни биринчи марта ютдингиз, тўғрими?
- Ҳа, шундай. Бунгача мен мағлубиятга учрата олмай келаётган жамоа иккита эди: «Бунёдкор» ва «Пахтакор». «Пахтакор» устидан ғалаба қозондик, энди фақат «Бунёдкор» масаласи қоляпти.

Учрашувлар
2018-11-19 14:30

Машъал

Андижон
4:1
ПРО Лига "А"-гуруҳи
2018

Машъал

Машъал
:
ПРО Лига "А"-гуруҳи
Турнир жадвали

1 Машъал 32 54-27 63
2 Андижон 34 58-34 63
3 Истиқлол 31 52-30 57
4 Динамо 31 44-25 52
5 Сурхон 32 58-40 50
6 Шўртан 31 33-45 36
7 Хоразм 31 51-70 32
8 Орол 31 33-69 23
9 Норин 33 26-69 21

1 Локомотив 1 3-0 3
2 Пахтакор 1 2-0 3
3 Бухоро 1 1-0 3
4 Бунёдкор 1 1-0 3
5 Нефтчи 1 0-0 1
6 Насаф 1 0-0 1
7 Навбахор 0 0-0 0
8 Металлург 0 0-0 0
9 АГМК 1 0-1 0
10 Қўқон-1912 1 0-1 0
11 Сўғдиёна 1 0-2 0
12 Қизилқум 1 0-3 0
ТАВАЛЛУД АЙЁМИНГИЗ БИЛАН
Андаев Бунёд Боймуродович
Матбуот котиби
22.10.1986
+ + +