ЯНГИЛИКЛАР » ИНТЕРВЬЮЛАР
ЯНГИЛИКЛАР » ИНТЕРВЬЮЛАР

АБДУЖАЛИЛ АРАЛОВ: «ҒАЛАБАДАН ЖУДА ХУРСАНДМИЗ»

Киритилган сана: 26.04.2011.

«Машъал» жамоамиз «Пахтакор»ни мағлубиятга учратганидан сўнг клубимиз бош директори Абдужалил Аралов ҳам ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

- «Пахтакор»дек кучли рақиб устидан ғалаба қозонганимиз шахсан мени ниҳоятда қувонтирди. Жамоамиз шу куни яхши кўрсатди ва ҳақли равишда ғалабага эришди. Мен ўйиндан олдин футболчилар билан учрашганимда уларнинг олдига ғалаба қозонишинглар шарт деган вазифани қўймадим. Фақат майдонга чиқиб ўз ўйинингизни кўрсатинг, стадионга келган мухлисларни хурсанд қилинглар дедим. Ўзингиз яхши биласиз, «Машъал» жамоамиз «Пахтакор» устидан охирги марта 2002 йил зафар қучганди. Шундан бери бу жамоани мағлубиятга учрата олмай келаётгандик. Насиб қилган экан, шу куни бу жамоани ютишга эришдик. Қўлга киритилган уч очко бутун жамоаники. Энди футболчилар Ўзбекистон Кубоги доирасида «Янгиер»га қарши баҳс олиб боришади. Мен бу ўйиндан олдин ҳам йигитлар олдига ғалаба қозонишинглар шарт деган вазифани қўймайман. Уларни фақат қўллашим мумкин. Футболчиларга нима дейиш керак бўлса, бош мураббий Владимир Фомичев гапиради. Мен унинг ишига аралашмоқчи эмасман.

Учрашувлар
2018-11-19 14:30

Машъал

Андижон
4:1
ПРО Лига "А"-гуруҳи
2018

Машъал

Машъал
:
ПРО Лига "А"-гуруҳи
Турнир жадвали

1 Машъал 32 54-27 63
2 Андижон 34 58-34 63
3 Истиқлол 31 52-30 57
4 Динамо 31 44-25 52
5 Сурхон 32 58-40 50
6 Шўртан 32 33-45 37
7 Хоразм 32 51-70 33
8 Орол 31 33-69 23
9 Норин 33 26-69 21

1 Локомотив 1 3-0 3
2 Пахтакор 1 2-0 3
3 Бухоро 1 1-0 3
4 Бунёдкор 1 1-0 3
5 Нефтчи 1 0-0 1
6 Насаф 1 0-0 1
7 Металлург 0 0-0 0
8 Навбахор 0 0-0 0
9 АГМК 1 0-1 0
10 Қўқон-1912 1 0-1 0
11 Сўғдиёна 1 0-2 0
12 Қизилқум 1 0-3 0
ТАВАЛЛУД АЙЁМИНГИЗ БИЛАН
+ + +