ЯНГИЛИКЛАР » ИНТЕРВЬЮЛАР
ЯНГИЛИКЛАР » ИНТЕРВЬЮЛАР

АНДРЕЙ ХОДИКИН: «ЎЗБЕКИСТОН ЧЕМПИОНАТИ МЕНГА ЁҚЯПТИ»

Киритилган сана: 28.04.2011.

«Пахтакор» - «Машъал» баҳсида жамоамизнинг россиялик легионери Андрей Ходикин учрашув қаҳрамонига айланди. У Никита Рибкин дарвозасини 30 метрлар узоқликдан ишғол қилиб жамоасига ғалаба келтирди. Охирги пайтларда Ходикин муборакликлар сафида фаол ўйин кўрсатаётган легионерлардан биридир. Қолаверса, «Пахтакор» билан баҳсда айнан унинг голи эвазига «Машъал» уч очкони қўлга киритиб турнир жадвалида 5-поғонага кўтарилиб олди. Шу боис «Футбол Экспресс» газетаси мухбири Бобурбек Турсунов ундан интервью олди.

- Андрей, «Пахтакор»ни мағлуб эта олдинглар ва шу куни ҳақли равишда ўйин қаҳрамони бўлдингиз. Тошкентликларни нимани ҳисобига енгдик деб ўйлайсиз?
- Учрашувда жамоамиз ўз характерини кўрсатди. Айнан шунинг эвазига ғалаба қозондик деб ҳисоблайман. Қолаверса, майдонга фақат ғалаба учун тушгандик. Чунки охирги вақтларда бақарор ўйин намойиш эта олмай бир нечта очколарни бой бериб қўйдик. Шу боис кучли рақибга қарши астойдил ҳаракат қилиб ўз мақсадимизга эришдик.

- Учрашувда жуда чиройли гол муаллифи бўлдингиз. Шунча масофадан дарвозани ишғол қила олишингизга ишонганмидингиз?
- Ҳар доим машғулотларда жарима тўпларини тепиб шуғулланиб тураман. «Пахтакор» билан бўлган ўйинда 30 метрлардан белгиланган жарима тўпидан гол уришни хоҳлагандим. Бахтимга зарбам аниқ чиқди ва бу гол билан жамоамга ғалаба келтирдим.

- Бундан аввал «Олмалиқ» жамоаси билан ўйинда ҳам рақиб дарвозасини ишғол қилгандингиз. Бу сизни тўпурарлик қобилиятингиз яхшилигидан далолатми?
- Муҳими, урган голларим жамоамга фойда келтиряптими, шуниси менга кифоя қилади. Албатта, ҳар сафар майдонга ўзим гол уриш учун эмас, жамоамнинг манфаати учун тушаман.

- Бу йил юртимизда дебют мавсумни ўтказяпсиз. Ўтган 7 турдан кейин чемпионатимиз тўғрисида қандайдир хулосалар пайдо бўлдими?
- Албатта, таассуротларим ижобий ва менга юртингизда ўйнаш ёқяпти. Чемпионатингиз савияси юқори ҳамда майдонларнинг ҳолати ҳам чакки эмас. Қолаверса, стадионлардаги муҳит ҳам ажойиб таассурот қолдирди. Юртингизда футболни жуда севишади. Шу боис стадионлар мухлислар билан тўлади.

- Келинг, энди Россиядан Муборакка қандай келиб қолганингиз ҳақида гаплашсак. «Машъал»га ўтишингиз қандай юз берди?
- Биласизми, «Машъал»га ўтган йили ёзда келгандим ва маълум вақт жамоа йиғинларида қатнашгандим. Аммо айрим сабабларга кўра ўшанда Муборакда қолмагандим. Декабрь ойига келиб Владимир Фомичёв мени яна жамоага таклиф қилди. Бу сафар ҳаммаси кўнгилдагидек кечди ва «Машъал» ўйинчисига айландим. Фомичёв менга яна бир бор ишонч билдиргани учун ундан миннатдорман.

- Владимир Фомичёвнинг қўли остида биринчи марта ўйнаяпсизми ёки бу мураббий билан аввалдан танишмидингиз?
- Йўқ, олдин у билан бирга ишламаганман. Ўтган йили ёзда «Машъал»га келганимда Фомичёв билан танишгандим. Владимир Александрович тажрибали мутахассис ва унинг қўли остида ўйнаш завқ бағишлайди.

- Таркибга бу йил қўшилган бўлсангиз-да, «Машъал»нинг асосий ўйинчисига айлана олдингиз. Бунга қандай эришдингиз?
- Ҳа, жамоа ўйинига тез мослаша олдим. Ўтган йили «Машъал»га келиб йиғинларда қатнашганим боис жамоадаги муҳит менга бегона эмасди. Бунинг устига таркибдаги футболчилар ҳам таниш эди. Шунинг учун ўйинга киришиб кетишим қийин бўлмади. Шунингдек, майдондаги шерикларим ҳам яхши савиядаги ўйинчилар эканини айтиб ўтишим керак.

- «Машъал»га келгунингизга қадар қайси жамоаларда тўп сургансиз?
- Мен Москванинг «Динамо» клуби тарбияланувчисиман. Россия биринчи дивизионида МВД жамоаси шарафини икки йил ҳимоя қилганман. Ўшанда бу жамоага собиқ спартакчи Юрий Ковтун бош мураббийлик қиларди. Шунингдек, Украинада ҳам фаолият кўрсатганман. Ўтган йили ёзда «Машъал»да қолмай ватанимга қайтиб кетганимда Россия иккинчи дивизиони вакили «Спортакадемклуб»да ярим мавсум ўйнадим.

- Муборакликлар билан неча йиллик шартнома имзолагансиз?
- Ўзаро келишувга кўра «Машъал»да бир йил тўп сураман. Кейинчалик нима бўлиши мавсум якунланганидан сўнг аниқ бўлади. Агар мураббийлар фаолиятимни шу ерда давом эттиришним исташса Муборакда қолишим мумкин.

Учрашувлар
2018-11-19 14:30

Машъал

Андижон
4:1
ПРО Лига "А"-гуруҳи
2018

Машъал

Машъал
:
ПРО Лига "А"-гуруҳи
Турнир жадвали

1 Машъал 32 54-27 63
2 Андижон 34 58-34 63
3 Истиқлол 31 52-30 57
4 Динамо 31 44-25 52
5 Сурхон 32 58-40 50
6 Шўртан 32 33-45 37
7 Хоразм 32 51-70 33
8 Орол 31 33-69 23
9 Норин 33 26-69 21

1 Локомотив 1 3-0 3
2 Пахтакор 1 2-0 3
3 Бухоро 1 1-0 3
4 Бунёдкор 1 1-0 3
5 Нефтчи 1 0-0 1
6 Насаф 1 0-0 1
7 Металлург 0 0-0 0
8 Навбахор 0 0-0 0
9 АГМК 1 0-1 0
10 Қўқон-1912 1 0-1 0
11 Сўғдиёна 1 0-2 0
12 Қизилқум 1 0-3 0
ТАВАЛЛУД АЙЁМИНГИЗ БИЛАН
+ + +