ЯНГИЛИКЛАР » ИНТЕРВЬЮЛАР
ЯНГИЛИКЛАР » ИНТЕРВЬЮЛАР

Александр ХОМЯКОВ: «ШОГИРДЛАРИМДА ИШТИЁҚ ВА ИНТИЛИШ БОР»

Киритилган сана: 02.05.2011.

Ўзбекистон Кубогининг 1/16 финалида «Машъал»нинг фарм клуби «Машъал-Академия» ўз майдонида Фарғонанинг «Нефтчи» жамоасини қабул қилиб, 1:2 ҳисобида ютқазиб қўйди. Ўйиндан кейин муборакликлар бош мураббийи Александр Хомяковни суҳбатга тортдик.

- Ўйин ҳақида нима дейишим мумкин? – дея гап бошлади Александр Андреевич, - Тўғрисини айтсам, бугунги баҳс борасида бирданига фикр билдириш қийин? Бунинг учун аввало ўйин видеоёзувини бошқатдан кўриб чиқишимга тўғри келади. Тан олиш керак, биз кучли жамоага қарши баҳс олиб бордик. Лекин шунга қарамай, шогирдларим бор кучни ишга солишди. Биз қўлдан келганча хавфли вазиятларни юзага келтира олдик, бироқ тажриба камлиги ҳал қилувчи паллада ўйинчиларимизга панд бериб қўйди. Шогирдларимнинг аксарияти ёшлардан иборат, лекин улар ҳам олий лигада тўп суришни исташяпти. Уларда ҳам иштиёқ ва интилиш бор.

- Бугун «Нефтчи» тажриба эвазига зафар қучди деб ҳисоблайсизми?
- Албатта, бундай ўйинларда тажриба ўз сўзини айтмасдан қўймайди. Чунки буни Кубок баҳси деб қўйишибди ва учрашув битта ўйиндан иборат. «Нефтчи» таркибида бир неча йиллардан бери олий лигада тўп суриб келаётган футболчилар бор. Бизнинг сафимизда эса ҳали олий лига ҳавосини татиб кўрмаган йигитлар бир талай. Гарчи ютқазиб қўйган бўлсак-да, мана шундай ўйинларда кўпроқ қатнашсак дейман. Негаки ҳар қандай ёш жамоа кучли клубга қарши баҳслар орқали шаклланиб боради.

- Демак, бу ўйин ўз ўрнида жамоангиздаги муаммоларни ҳам кўрсатиб берди.
- Ҳа, албатта. Ўйинчиларимиз техник жиҳатдан ёмон эмас. Аммо тактика борасида ҳали кўп ишлашимизга тўғри келади. Бугунги ўйин мухлис кўзи билан қарайдиган бўлсам, менга ёқди. Мураббий сифатида эса ҳозирча бир нарса дея олмайман. Чунки жамоанг ютқазиб қўйганида тезда фикрни бир жойга жамлаб олиш осон кечмайди.

- Ўзбекистон Кубогининг шу босқичи битта ўйиндан иборат. Бу сизнингча тўғрими ё нотўғрими?
- Менимча, бу борада ПФЛ томонидан тўғри қарор чиқарилган. Чунки Кубокнинг 1/16 финалини биринчи лига жамоалари ўз уйларида ўтказишади ва баҳс битта учрашувдан иборат бўлгани боис олий лига жамоасини курашдан чиқариб юбориш мақсадида бор кучни ишга солишади. Табиийки ўйин ўз майдонингда бўлганидан кейин таваккал қилишингга тўғри келади. «Нефтчи» бизни бошида менсимади, бу ҳол аниқ сезилиб турди. Қолаверса ўтказиб юборилган ҳар иккала голда ўзимиз хатога йўл қўйдик. Аммо тажриба ҳамма ерда ўз сўзини айтишини бугун яна бир бора кўрдик.

- Бу йилги биринчи лига баҳслари шахсан сизда қандай таассурот қолдирмоқда?
- Агар ўтган йилги жамоаларнинг кучи билан солиштирадиган бўлсам, ўйлашимча, бултурги рақибларимиз бирмунча кучлироқ эди. Лекин ҳозирги жамоаларни ҳам кучсиз деб бўлмайди, чунки ҳали ҳамма билан ўйнаб кўрганимиз йўқ. Чамамда ўтган йилги беллашувлар бирмунча кескин кечганди. Биз биринчи лига орқали футболчиларни олий лигага тайёрлаб беришга ҳаракат қиляпмиз, аммо бу осон бўлмайди. Сабаби биринчи лига жамоалари тўп сурадиган майдонларнинг ҳолати айтарли талаб даражасида эмас. Ўзбекистонда техник томондан кучли футболчилар кўп, шундай экан уларни яхши майдонларда ҳужумкор ўйин кўрсатишга ўргатиш керак. Бунинг учун эса албатта яхши майдон бўлиши шарт. Бу ерда иш бошлаганимдан бери бир нарсани тушуниб етдим, деярли барча ўйинчилар чиройли, комбинацион футбол намойиш этишни хоҳлашади. Лекин баъзи муаммолар туфайли улар Скандинавия мамлакатларида бўлгани каби футбол ўйнашга мажбур бўлишмоқда. Яъни, фақат ҳаводан узун паслар орқали. Тўғри тушунинг, бу усул билан ёшларни тарбиялаб бўлмайди. Шу боис ҳам биринчи лигадаги аксарият ўйинлар шунчаки жисмоний курашдан иборат бўлиб қолмоқда.

- Бу йил олдингизга қандай мақсад қўйилган: «Машъал»нинг асосий жамоаси учун кадрлар тайёрлаб беришми ёки биринчи лигада натижа кўрсатишми?
- Биринчи галдаги вазифамиз ўйинчиларни асосий таркиб, керак бўлса терма жамоалар учун тайёрлаб бериш ҳисобланади. Лекин иккинчи томондан биринчи лига ҳам расмий мусобақа, шундай экан бу ерда ҳам ҳар бир жамоа натижа кўрсатишга ҳаракат қилади. Шу боис ҳар бир ўйинда фақат ғалабани кўзлаб майдонга чиқяпмиз. Агар футболчилар олдига ютиш керак вазифасини қўймас экансан, улар ўсишдан тўхтаб қолишади. Чиройли ўйин намойиш этсак бўлди хаёли билан юраверишади. Алабатта, ҳар бир мураббий шогирдларининг мазмунли футбол намойиш этишини хоҳлайди, аммо натижани унутмаган ҳолда.

- Биринчи лигадаги ўйинлар сони олий лигага нисбатан кўп. Бу ҳолат футболчиларга таъсир қилмайдими? Ёшларнинг барча учрашувларга бир хил тайёргарлик кўришга кучи етяптими?
- Шундай бўляптики, баъзан ҳар 3-4 кунда майдонга тушишимизга тўғри келяпти. Баъзан эса бир ҳафталаб дам олиш имконига энгамиз. Биз «Нефтчи» билан ўйинга қандай тайёргарлик кўрдик? 24 апрель куни сафарда «Регистон»га қарши тўп сурдик. Ўйиндан кейин бир кун Самарқандда қолиб эртаси кун йўл чиқдик. Муборакка келган кунимиз бир кун футболчиларнинг тикланиш жараёнига кетди. Натижада фақат икки кун жиддий тайёрланишга вақтимиз бўлди. Аммо бу айтганларим мағлубиятга учраганимиз учун баҳона эмас, мен шунчаки Кубок ўйинига тайёргарлик жараёни қандай бўлгани ҳақида гапирдим.

- «Машъал-Академия» бу йил биринчи лиганинг дастлабки босқичида кучли учликдан жой эгаллай оладими?
- Аслида мақсадимиз ҳам шу. Қолаверса клуб раҳбарияти ҳам биздан учинчи ўриндан пастга тушиб кетмасликни талаб қиляпти. Ғарб ва Шарқ минтақасидаги ўйинлар тугаганидан сўнг кейинги этапда ҳамма биргаликда кураш олиб боради. Ўша босқичда ҳам совринли ўринлардан бирини эгаллаш режамизда бор. 

Учрашувлар
2018-11-19 14:30

Машъал

Андижон
4:1
ПРО Лига "А"-гуруҳи
2018

Машъал

Машъал
:
ПРО Лига "А"-гуруҳи
Турнир жадвали

1 Машъал 32 54-27 63
2 Андижон 34 58-34 63
3 Истиқлол 31 52-30 57
4 Динамо 31 44-25 52
5 Сурхон 32 58-40 50
6 Шўртан 31 33-45 36
7 Хоразм 31 51-70 32
8 Орол 31 33-69 23
9 Норин 33 26-69 21

1 Локомотив 1 3-0 3
2 Пахтакор 1 2-0 3
3 Бухоро 1 1-0 3
4 Бунёдкор 1 1-0 3
5 Нефтчи 1 0-0 1
6 Насаф 1 0-0 1
7 Металлург 0 0-0 0
8 Навбахор 0 0-0 0
9 АГМК 1 0-1 0
10 Қўқон-1912 1 0-1 0
11 Сўғдиёна 1 0-2 0
12 Қизилқум 1 0-3 0
ТАВАЛЛУД АЙЁМИНГИЗ БИЛАН
МАҲМАДМУРОДОВ Сарвар
Видео тасвирчи
01.09.1991
Ваниев Дилявер
Жамоа Бошлиги
04.09.1975
Махматмуродов Санжар
Массажчи
26.09.1994
+ + +