ЯНГИЛИКЛАР » ИНТЕРВЬЮЛАР
ЯНГИЛИКЛАР » ИНТЕРВЬЮЛАР

Элдор САКАЕВ: «БИЗГА ЎТКАЗИБ ЮБОРИЛГАН ТЕЗКОР ГОЛ ТАЪСИР ҚИЛДИ»

Киритилган сана: 15.06.2011.

«Машъал» - «Навбаҳор» ўйинидан кейин меҳмонлар устози Элдор Сакаев қисқача бўлса ҳам ўз фикрларини билдириб ўтди.

- Ўйиннинг бошидаёқ тезкор гол ўтказиб юборишимиз бизга ўз таъсирини ўтказди – дея фикр билдирди меҳмонлар бош мураббийи. – Умуман олганда шогирдларим ёмон ўйин кўрсатишмади. Биринчи голни рикошет туфайли ўтказиб юбордик. Иккинчи гол ҳам танаффусдан кейин ўйиннинг бошида киритилди. Қўл остимда тўп сураётган футболчилар ҳақида нима дейишим мумкин? Жамоамизда салоҳият бор, лекин сафарда тўп сураётганда бизга ғолиблик руҳи етишмаяпти. Футболчиларимиз тезда «синиб» қолишяпти. Жамоа сафар ўйинларига борганда руҳан тайёр бўлиб бориши лозим. Биз эса бугунги ўйинга тайёр эмасдик.

- Ўтказиб юборилган голларда даврзабоннинг айби борми?
- Бир нарса дейишим қийин. Биринчи голда рикошет бўлди, иккинчи голда эса майдон эгалари футболчиси дарвозабон учун қайтариб бўлмас зарба йўллади.

- Айтинг-чи, «Машъал»ни тарк этганингиздан бери жамоа қанчалик ўзгарибди?
- Айтарли жиддий ўзгариш йўқ. Фақат таркибнинг янада шакллангани ва йигитларнинг бир-бирлари билан янада яхшироқ тил топишаётганини кўрдим. “Машъал” сафидаги футболчилар ўтган икки йил давомида бирга тўп суришяпти, демак уларда ўзаро тушуниш яхши шаклланган.

- Нима сабабдан Жасур Бобоев билан Александр Шадринни эрта алмаштирдингиз?
- Бу икки футболчи собиқ жамоасига қарши кучли ўйин кўрсатишга ҳаракат қилди, бироқ бу уларнинг қўлидан келмади. Натижада алмаштиришимга тўғри келди.

Учрашувлар
2018-11-19 14:30

Машъал

Андижон
4:1
ПРО Лига "А"-гуруҳи
2018

Машъал

Машъал
:
ПРО Лига "А"-гуруҳи
Турнир жадвали

1 Машъал 32 54-27 63
2 Андижон 34 58-34 63
3 Истиқлол 31 52-30 57
4 Динамо 31 44-25 52
5 Сурхон 32 58-40 50
6 Шўртан 31 33-45 36
7 Хоразм 31 51-70 32
8 Орол 31 33-69 23
9 Норин 33 26-69 21

1 Локомотив 1 3-0 3
2 Пахтакор 1 2-0 3
3 Бухоро 1 1-0 3
4 Бунёдкор 1 1-0 3
5 Насаф 1 0-0 1
6 Нефтчи 1 0-0 1
7 Навбахор 0 0-0 0
8 Металлург 0 0-0 0
9 АГМК 1 0-1 0
10 Қўқон-1912 1 0-1 0
11 Сўғдиёна 1 0-2 0
12 Қизилқум 1 0-3 0
ТАВАЛЛУД АЙЁМИНГИЗ БИЛАН
Ильясова Лола Анваровна
КАДРЛАР БЎЛИМИ НАЗОРАТЧИСИ
07.12.1985
Ниёзов Ахрор Шуркиллоевич
Массажчи
31.12.1992
+ + +