ЯНГИЛИКЛАР » ИНТЕРВЬЮЛАР
ЯНГИЛИКЛАР » ИНТЕРВЬЮЛАР

Аббос ШОДМОНОВ: «ИККИТА ГОЛ УРИШИМНИ КУТМАГАНДИМ»

Киритилган сана: 02.08.2011.

Олий лиганинг 14-туридан ўрин олган «Машъал» - «Металлург» баҳсида жамоамизнинг ҳужумкор ярим ҳимоячиси Аббос Шодмонов иккита тўп киритишга муваффақ бўлди. Муҳими, унинг голлари муборакликларга навбатдаги уч очкони тақдим этди. Баҳс ниҳоясига етгач, Аббос Шодмоновдан қисқача интервью олдик.

- Бугун ғалаба қозонишимизга ишонгандим, лекин тўғрисини айтсам, иккита гол уришимни кутмагандим. Худога шукр омадим бор экан, жамоамизнинг ғалабасига ўз ҳиссамни қўшишга муваффақ бўлдим. «Металлург» биринчи даврада бизни мағлубиятга учратганди, шу боис ҳам жавоб баҳсида зафар қучиш учун жиддий тайёргарлик кўрдик. Урган иккита голимдан кўпроқ иккинчиси ёқди, чунки тўпни бураб тепган ҳолда дарвозанинг узоқ бурчагига аниқ йўллай олдим. Энди жамоамизни сафарда иккита қийин баҳс кутиб турибди. Аввалига «Навбаҳор» меҳмони бўлсак, кейин Фарғонада «Нефтчи» га қарши тўп сурамиз. Қийин бўлишини сезиб турган бўлсак-да, шу ўйинларда ҳам ўзимизни кўрсатишга ҳаракат қиламиз.

Учрашувлар
2018-11-19 14:30

Машъал

Андижон
4:1
ПРО Лига "А"-гуруҳи
2018

Машъал

Машъал
:
ПРО Лига "А"-гуруҳи
Турнир жадвали

1 Машъал 32 54-27 63
2 Андижон 34 58-34 63
3 Истиқлол 31 52-30 57
4 Динамо 31 44-25 52
5 Сурхон 32 58-40 50
6 Шўртан 32 33-45 37
7 Хоразм 32 51-70 33
8 Орол 31 33-69 23
9 Норин 33 26-69 21

1 Локомотив 1 3-0 3
2 Пахтакор 1 2-0 3
3 Бухоро 1 1-0 3
4 Бунёдкор 1 1-0 3
5 Нефтчи 1 0-0 1
6 Насаф 1 0-0 1
7 Металлург 0 0-0 0
8 Навбахор 0 0-0 0
9 АГМК 1 0-1 0
10 Қўқон-1912 1 0-1 0
11 Сўғдиёна 1 0-2 0
12 Қизилқум 1 0-3 0
ТАВАЛЛУД АЙЁМИНГИЗ БИЛАН
+ + +