ЯНГИЛИКЛАР » ИНТЕРВЬЮЛАР
ЯНГИЛИКЛАР » ИНТЕРВЬЮЛАР

Владимир ФОМИЧЕВ: «САМАНДАР ШОДМОНОВДАН ҲУЖУМЧИ СИФАТИДА ФОЙДАЛАНЯПМИЗ»

Киритилган сана: 25.08.2011.

«Машъал» - «Бухоро» (2:0) ўйини якунига етганидан сўнг муборакликлар устози Владимир Фомичевдан интервью олдик.
 
- Владимир Александрович, аввало бўлиб ўтган ўйин тўғрисидаги фикрлар билан ўртоқлашсангиз?
- Бунгача кетма-кет икки баҳсда мағлубиятга учраганимиз боис анча қийин аҳволга тушиб қолгандик. Шу боис «Бухоро» билан бўладиган ўйинга жиддий тайёргарлик кўрдик. «Бухоро» билан баҳс қийин кечиши олдиндан маълум эди, чунки Бухоро географик жиҳатдан Муборакка анча яқин жойлашгани учун учрашув ўзига хос дерби эди. Қолаверса бу ўйинда рақибларимизга ҳам очко ниҳоятда зарур эди. Шу боис ҳеч ким ютқазишни хоҳламади. Биласиз, жамоамиз олдига бу мавсумда тўртинчи ўринни эгаллаш қўйилган, шундай экан тўртинчи ўрин учун курашишга қурбимиз етадими-йўқми, мана шу баҳс ҳам қайсидир жиҳатдан шу масалага ойдинлик киритиб бериши лозим эди. Шогирдларимдан миннатдорман, улар мен кутган футболни намойиш этиб, ғалаба қозонишди. Иккинчи голни урганимиздан сўнг жамоа тўпни ўзида кўпроқ ушлашга ҳаракат қилди ва буни уддалай олди.
 
- Бугун давралар оралиғида яна «Машъал»га қайтган Самандар Шодмонов гол уришга муваффақ бўлди. Шунингдек, Дарко Станоевич, Мадиёр Мўминов сингари футболчилар Муборакдаги стадионда илк бор тўп суришди.
- Мен «Нефтчи»га қарши баҳсдан сўнг Самандарни қаттиқ танқид қилгандим, чунки у дарвозага зарба йўллаш ўрнига тўпни шерикларига узатиш билан вақтни ўтказди. Гапларим таъсир қилибди шекилли, бугунги ўйинда Шодмоновнинг ўзи кўпроқ ҳужумни якунлашга ҳаракат қилди. Натижада биринчи голимизга сабаб бўлган жарима тўпи ишлашдан ташқари ўзи ҳам чиройли тарзда тўп киритишга муваффақ бўлди. Дарко билан Мадиёр Мўминовга тўхталадиган бўлсам, бу икки легионер футболчи ўртача ўйин кўрсатди. Асосийси Дарко тўп ўзатишларда хатога йўл қўймади, Мўминов эса фақат иккинчи бўлимнинг охирги 15 дақиқасида ўзининг фаоллиги билан ёдда қолди.

- Жамоа кўрсатган ўйин сизга ёқдими?
- Менга кўпроқ шогирдларимнинг тўпни ўзларида ушлаб туриши маъқул келди. Шунингдек, тўп узатишларда қўпол хатолар кузатилмагани ҳам ёқимли бўлди.

- «Сўғдиёна»га қарши кечадиган навбатдаги беллашув олдидан фикрингиз?

- Жиззахликлар биринчи даврада Муборакдан бир очко билан қайтишганди. Ўшанда «Сўғдиёна» анча яхши футбол намойиш этганди. Ҳозир эса уларда мураббий ўзгарган. Лекин менга маълум бўлишича, «Сўғдиёна» тўп ўзида экан яхши ҳаракат қилади. Ўйлайманки, Жиззахда барчамизни қизиқарли ўйин кутиб турибди. Мен шогирдларимга ишонаман: биз ғалаба билан қайта оламиз.
 
- Асли ярим ҳимоячи ҳисобланган Самандар Шодмоновни ҳужумда ўйнатяпсиз? Бунга нима мажбур қилмоқда?
- Самандарни олдиндан биламан, шундай экан унинг имкониятлари маълум. У – ақлли футболчи ва тўп билан яхши муомала қила олади. Тўғри, таркибимизни Николай Риндюк тарк этди, бироқ ўйлашимча, Шодмонов – Холмуродов жуфтлигидан ҳам яхши тандем чиқади. Шунингдек, захирада умидли ҳужумчимиз Ихтиёр Тошпўлатов ҳам борлигини унутмаслик лозим.
Учрашувлар
2018-11-19 14:30

Машъал

Андижон
4:1
ПРО Лига "А"-гуруҳи
2018

Машъал

Машъал
:
ПРО Лига "А"-гуруҳи
Турнир жадвали

1 Машъал 32 54-27 63
2 Андижон 34 58-34 63
3 Истиқлол 31 52-30 57
4 Динамо 31 44-25 52
5 Сурхон 32 58-40 50
6 Шўртан 31 33-45 36
7 Хоразм 31 51-70 32
8 Орол 31 33-69 23
9 Норин 33 26-69 21

1 Локомотив 1 3-0 3
2 Пахтакор 1 2-0 3
3 Бухоро 1 1-0 3
4 Бунёдкор 1 1-0 3
5 Нефтчи 1 0-0 1
6 Насаф 1 0-0 1
7 Металлург 0 0-0 0
8 Навбахор 0 0-0 0
9 АГМК 1 0-1 0
10 Қўқон-1912 1 0-1 0
11 Сўғдиёна 1 0-2 0
12 Қизилқум 1 0-3 0
ТАВАЛЛУД АЙЁМИНГИЗ БИЛАН
МАҲМАДМУРОДОВ Сарвар
Видео тасвирчи
01.09.1991
Ваниев Дилявер
Жамоа Бошлиги
04.09.1975
Махматмуродов Санжар
Массажчи
26.09.1994
+ + +