ЯНГИЛИКЛАР » ИНТЕРВЬЮЛАР
ЯНГИЛИКЛАР » ИНТЕРВЬЮЛАР

Самандар ШОДМОНОВ: «ФОМИЧЁВ МЕНИ ҲУЖУМДА КЎРИШНИ ХОҲЛАЯПТИ»

Киритилган сана: 31.08.2011.

«Машъал» иккинчи давра арафасида ўз таркибига «Насаф»дан Самандар Шодмоновни қайтариб олди. Иқтидорли футболчи Қаршида кўпинча захирада қолиб кетаётганди. Натижада Шодмонов иккинчи даврада яна «Машъал»га қайтишга қарор қилди. Яқинда у билан боғланиб бир қатор саволларга жавоб олдик.
 
- Самандар, «Машъал»га қайтганингиздан бери мураббий сизни ҳужум чизиғида синаб кўрмоқда. Ваҳоланки, «Насаф»да ярим ҳимояда ўйнардингиз. Муборакда олдинги чизиқда тўп суриш сизга ортиқча муаммо туғдирмаётганга ўхшайди. Чунки ҳозиргача ўз ҳисобингизга учта гол ёзиб қўйдингиз.
- Ҳужумда ўзимни анча қулай ҳис қиляпман. Ҳар холда ярим ҳимоядан кўра олдинги чизиқда тўп суриш осонроқ деб ўйлайман. Бош мураббий Владимир Фомичёв мени ҳужум чизиғида кўришни хоҳлади. Мен ўзимни кўрсатиш учун ҳаракат қиляпман. Меҳнатим жамоага фойда келтиришини истайман.
 
- «Насаф»даги фаолиятингиз ёмон кечмаётганди. Айниқса, Виктор Кумиков мураббийлигида асосий таркибда майдонга тушиб келаётгандингиз. Лекин Анатолий Демьяненко келгач, захирада қолиб кетдингиз. Аслида нима бўлди?
- Бунда ҳеч қандай муаммо бўлмади. Мураббий қўл остидаги футболчиларни кўриб ким яхшироқ бўлса ўшани майдонга туширади. Чунки қайси ўйинчи кучлироқ тўп сурса, албатта у ўйнашга ҳақли. Бош мураббий сизни майдонга туширсагина тўп суришингиз мумкин. Бўлмаса, қандай қилиб ўйнай оласиз? Бу Демьяненконинг иши ва мен бу борада ҳеч нима дея олмайман.

- «Насаф»даги рақобат «Машъал»даги рақобатдан тубдан фарқ қиладими?
- «Машъал»да ҳам ўзига яраша рақобат мавжуд. Фақат «Насаф»да футболчилар кўпроқ. Айниқса, биринчи даврада иккита тенг кучли таркиб йиғилганди. Балки шунинг учун асосий таркибдан жой беришмагандир. Мураббий биринчи навбатда ғалабани хоҳлайди. Шунга қараб у таркибни танлайди.

- “Сўғдиёна” билан кечган баҳсда аввалига 0:2 ҳисобида ортда бораётгандинглар. Кейин эса «Машъал» ирода ва шижоат кўрсатиб ғалабани илиб кетди. Ўйин ҳақида нима дея оласиз?

- Учрашувнинг бошидаёқ ўз дарвозамиздан тезкор тўпни ўтказиб юборгач, бироз ўзимизни йўқотиб қўйдик. Кейин эса асосий эътиборни ҳужумга қаратдик. Лекин улар қарши ҳужумдан иккинчи голни уришди. Танаффус пайтида мураббийимиз бизга ҳаммасини яхшилаб тушунтирди ва ҳужумни кучайтирдик. Натижада ўйинимиз қовушди ва кетма-кет учта тўп киритиб ғалабани илиб кетдик.

- Иккинчи бор «Машъал»га қайтдингиз. Айтинг-чи, собиқ жамоангизда қандайдир ўзгаришлар бўлганини ҳис қиляпсизми?
- «Машъал»да бунгача бир неча йил тўп сурганман ва бу ўз жамоам бўлиб қолган. Бу ерда эски танишларим тўп сурмоқда. Ботир Қодирқулов, Дилявер Ваниев, Габит Сапаргалиев, умуман деярли кўпчилик мен учун бегона эмас. Клубдаги ўзгаришлар ижобий томонга деб айта оламан. Шароитлар янада яхшиланганига гувоҳ бўлдим. Бу ерда ортиқча муаммолар йўқ, фақат тўп тепиш керак холос.

- «Насаф»да захирада ўтиравергач, иккинчи даврада «Машъал»га ўтдингиз. Бу сиз учун энг тўғри йўлмиди?

- Ҳа, тўғри йўл эди. У ерда барибир ўйнамаяпман, ундан кўра бу ерда ўйин амалиётига эга бўлган ҳолда «Машъал»га ёрдам берганим яхшироқ.

- «Насаф»нинг асосий таркибига кириш учун ишонч қолмаганмиди?

- Ўйнаса бўлади. Лекин биринчи даврадан кейин «Машъал»дан таклиф тушди ва мен розилик билдирдим. Қолаверса, иккала клуб раҳбарлари ҳам бу борада бир тўхтамга келишганди.
   
- Ҳозирги мураббийингиз Владимир Фомичёв фаолиятингизда бурилиш ясамоқда деса бўладими?
- У мени ярим ҳимоядан ҳужумга қўймоқда. Бу унинг танлови ва мураббий қаерда хоҳласа ўша ерда ўйнайман. Ҳозирги позициямда тўп суриб фойдам тегаётган бўлса ўзимни бахтиёр ҳис этаман. Лекин мен соф ҳужумчи бўлиб ўйнаётганим йўқ. Гоҳ-гоҳида ярим ҳимоячиларга ҳам ёрдам бериб турибман.

- Айни чоғда «Машъал» 5-ўринга кўтарилиб олди. Бу жамоанинг энг яхши ўрними ёки 4-ўринни эгаллашга ҳам қурби етадими?

- 4-ўринни эгаллашга ҳаракат қиляпмиз. Асосий таъқибчимиз - «Нефтчи». Улар охирги ўйинларда ғалаба қозонишмоқда. Бироқ клубимиз раҳбарлари олдимизга айнан 4-ўринни эгаллашни вазифа қилиб қўйишган. Тўғри, бу оғир бўлади. Лекин охиригача курашамиз.
Учрашувлар
2018-11-19 14:30

Машъал

Андижон
4:1
ПРО Лига "А"-гуруҳи
2018

Машъал

Машъал
:
ПРО Лига "А"-гуруҳи
Турнир жадвали

1 Машъал 32 54-27 63
2 Андижон 34 58-34 63
3 Истиқлол 31 52-30 57
4 Динамо 31 44-25 52
5 Сурхон 32 58-40 50
6 Шўртан 31 33-45 36
7 Хоразм 31 51-70 32
8 Орол 31 33-69 23
9 Норин 33 26-69 21

1 Локомотив 1 3-0 3
2 Пахтакор 1 2-0 3
3 Бухоро 1 1-0 3
4 Бунёдкор 1 1-0 3
5 Нефтчи 1 0-0 1
6 Насаф 1 0-0 1
7 Навбахор 0 0-0 0
8 Металлург 0 0-0 0
9 АГМК 1 0-1 0
10 Қўқон-1912 1 0-1 0
11 Сўғдиёна 1 0-2 0
12 Қизилқум 1 0-3 0
ТАВАЛЛУД АЙЁМИНГИЗ БИЛАН
Андаев Бунёд Боймуродович
Матбуот котиби
22.10.1986
+ + +