ЯНГИЛИКЛАР » ИНТЕРВЬЮЛАР
ЯНГИЛИКЛАР » ИНТЕРВЬЮЛАР

Александр Хомяков: "Мавсумдаги энг оғир ўйинни ўтказдик"

Киритилган сана: 30.05.2015.

"Динамо" - "Машъал" (0:1) учрашувидан сўнг матбуот анжуманининг биринчи қисмида жамоамиз бош мураббийи Александр Хомяков иштирок этди ва фикрлари билан ўртоқлашди.

- Айни дамда оғир дамларни бошимиздан ўтказяпмиз" - дея гап бошлади Хомяков. Бу ўйингача майда бор-йўғи 2 очко қўлга киритдик. Ўйин қийин бўлди. Вазифа биринчи бўлимда гол уриш ва ҳимояда тартибли ўйин кўрсатиш эди. Чунки "Динамо" ҳеч қайси ўйиннинг иккинчи бўлимида гол ура олмаган. Иккинчи бўлимда омад биз томонда бўлди. "Динамо" имкониятларидан фойдалана олмади. Шогирдларимдан мамнунман.

- Ғалаба қозонган бўлсангизда, худди ўз ўйинингизни кўрсатолмагандек тасаввур қолдирдингиз.

- Сўнгги учрашувларда ғалаба қозонмаганимиз учун йигитлар босим остида. Бундай вазиятда ўзимизни қандай тутишни биладиган даражада тажрибали эмасмиз. Бизга ўтган мавсумдан кўра яхшироқ натижа қайд этиш вазифаси қўйилган. Ўйиндан қониқмадим. Рақиб жуда кўп имкониятга эга бўлди. Лекин олға қадам ташладик. Аммо баъзи нарсаларнинг устида ишлашимиз керак.

- Бугун "Машъал" учун оғир ўйин бўлдими?

- Ҳа. Гапингизга қўшиламан.  Мавсумдаги энг оғир ўйинни ўтказдик.

- "Динамо" собиқ футболчиси Абдулла Набиев айни дамда "Машъал"да майдонга тушмаяпти...

- Набиевда жиддий жароҳат бор. У ҳозирда даволанишда давом этяпти. Абдулла иккинчи даврада бизга ёрдам беради деб умид қиламан.
 
 

Манба: www.fcmashal.uz

Учрашувлар
2018-08-15 18-00

Динамо

Машъал
2:0
ПРО Лига "А"-гуруҳи
2018-08-26 . 18-30

Машъал

Истиқлол
:
ПРО Лига "А"-гуруҳи
Турнир жадвали

1 Андижон 20 41-23 38
2 Машъал 19 26-17 33
3 Сурхон 18 34-22 32
4 Истиқлол 18 30-22 32
5 Динамо 18 25-18 23
6 Хоразм 19 37-40 23
7 Шўртан 18 22-27 20
8 Орол 18 23-44 14
9 Норин 20 17-42 14

1 Локомотив 1 3-0 3
2 Пахтакор 1 2-0 3
3 Бунёдкор 1 1-0 3
4 Бухоро 1 1-0 3
5 Нефтчи 1 0-0 1
6 Насаф 1 0-0 1
7 Навбахор 0 0-0 0
8 Металлург 0 0-0 0
9 Қўқон-1912 1 0-1 0
10 АГМК 1 0-1 0
11 Сўғдиёна 1 0-2 0
12 Қизилқум 1 0-3 0
ТАВАЛЛУД АЙЁМИНГИЗ БИЛАН
Шайимова Нигора Бахтиеровна
Ходимлар булими нозири
01.08.1986
+ + +