ЯНГИЛИКЛАР » ИНТЕРВЬЮЛАР
ЯНГИЛИКЛАР » ИНТЕРВЬЮЛАР

Aлександр Хомяков: "Ушбу мавсумда олдимизга қўйилган вазифаларни уддалай олмадик"

Киритилган сана: 23.11.2015.

Олий лиганинг ушбу мавсумдаги сўнгги туридаги "Машъал" - "Насаф" учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Александр Хомяков ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
 
- Учрашув принципиал аҳамиятга эга эмасди. Бугун ўйлаган режаларимиз аксарияти ўхшамади. Ўйиннинг дастлабки 15 дақиқасида бизда гол уриш учун учта вазият юзага келганди. Агарда шу имкониятлардан унумли фойдалана олганимизда учрашув умуман бошқача кечиши ҳам мумкин эди. Ғалаба билан барча мухлисларимизни табриклайман. Футболчиларни ҳам мавсум якунлангани билан муборакбод этаман. Энди интизорлик билан янги мавсумни кутамиз. Биз ушбу мавсумда ўз олдимизга қўйилган вазифаларни уддалай олмадик. Лекин бу йилги иштирокимизни ёмон бўлди дея олмайман. Ҳа, кўп мақсадларимизга эриша олмадик. Ўтган йилгидек муваффақият қозона олмадик. Ҳали кўп жиҳатларда ишлашимиз кераклиги кўриниб қолди. Умид қиламанки, кейинги йили ўз мухлисларимизни янада яхшироқ натижалар билан хурсанд этамиз.

Олий лиганинг ушбу мавсумдаги сўнгги туридаги "Машъал" - "Насаф" учрашувидан сўнг Насаф бош мураббийи Рўзиқул Бердиев ўз фикрларини билдирди.
 
- Бугун мухлислар очиқ ва ҳужумкор футбол томоша қилишди. Ҳар иккала жамоалар ҳам кўплаб вазиятларни содир этишди. "Машъал" жарима зарбасидан унумли фойдаланди ва шунинг ҳисобида бугун ғалабани тантана қилди. Биз бу ўйинга кўпроқ ёшларга эътибор қилдик. Ушбу баҳсда асосий таркибимиздаги олти нафар футболчимиз майдонга тушмади. Мағлубиятга учрашимизга шу омил ҳам сабабчи бўлган бўлиши мумкин. Ёшларга эътиборимизни кўпро қаратамиз. Умумае мавсум биз учун муваффақиятли якунланди. Жамоамиз ўз тарихида илк бор мамлакат кубогини қўлга киритди. Шунингдек, тўққизинчи бор бронза медалларига эга чиқдик. Ўйлайманки, жамоамиз бу йилги мавсумда ўз олдига қўйилган вазифани аъло даражада уддалади.
 

Манба: www.fcmashal.uz

Учрашувлар
2018-11-19 14:30

Машъал

Андижон
4:1
ПРО Лига "А"-гуруҳи
2018

Машъал

Машъал
:
ПРО Лига "А"-гуруҳи
Турнир жадвали

1 Машъал 32 54-27 63
2 Андижон 34 58-34 63
3 Истиқлол 31 52-30 57
4 Динамо 31 44-25 52
5 Сурхон 32 58-40 50
6 Шўртан 31 33-45 36
7 Хоразм 31 51-70 32
8 Орол 31 33-69 23
9 Норин 33 26-69 21

1 Локомотив 1 3-0 3
2 Пахтакор 1 2-0 3
3 Бухоро 1 1-0 3
4 Бунёдкор 1 1-0 3
5 Нефтчи 1 0-0 1
6 Насаф 1 0-0 1
7 Металлург 0 0-0 0
8 Навбахор 0 0-0 0
9 АГМК 1 0-1 0
10 Қўқон-1912 1 0-1 0
11 Сўғдиёна 1 0-2 0
12 Қизилқум 1 0-3 0
ТАВАЛЛУД АЙЁМИНГИЗ БИЛАН
МАҲМАДМУРОДОВ Сарвар
Видео тасвирчи
01.09.1991
Ваниев Дилявер
Жамоа Бошлиги
04.09.1975
Махматмуродов Санжар
Массажчи
26.09.1994
+ + +