ЯНГИЛИКЛАР » ИНТЕРВЬЮЛАР
ЯНГИЛИКЛАР » ИНТЕРВЬЮЛАР

Рўзиқул Бердиев: “Муборакда ўн икки йил муқаддам ғалабага эришган эканмиз”

Киритилган сана: 26.10.2017.

“Машъал” ва “Насаф” жамоалари ўртасидаги учрашув якунлангач меҳмонлар устози Рўзиқул Бердиев ўйин ҳақида қуйидаги фикрларни айтиб ўтди.

- “Машъал” биз учун жуда ноқулай рақиб ҳисобланади, агар ўзаро учрашувлар тарихига назар ташласак, Муборакда бунгача ўн икки йил муқаддам ғалабага эришган эканмиз. Бу жуда катта вақт. Ҳозирги пайтда жамоамизнинг ҳолати анча яхши, кейинги ўйинларни кўтаринки руҳда ўтказаяпмиз. Бу ҳам бугунги ғалабамизга омил бўлди. Бугун шунингдек омадимиз ҳам келди. Ҳисоб 1:2 бўлиб турган пайтда Ҳумоюн Муртазоев ҳисобни тенглаштириши ҳам мумкин эди. Аммо ундан омад юз угирди. Ўйлайманки, бугунги ўйинимиз мазмунлироқ бўлди. Шуни эвазига ҳам қозондик.

Албатта, сўнгги дақиқаларда ҳисоб йирикроқ бўлиши мумкин эди. Аммо бу вазиятлардан биз фойдалана олмадик.

Шахзод Шайманов ҳақида? Ушбу ўйинчининг дарвозамизга гол уриш ҳоҳиш истаги юқорироқ шекилли, мана уч йилдирки Муборакдаги ўзаро учрашувларда дарвозамизга гол ураяпти. Ажойиб ўйинчи.

Манба: fcmashal.uz

Учрашувлар
2018-10-17 15:30

Сурхон

Машъал
2:1
ПРО Лига "А"-гуруҳи
2018-10-22 16:00

Машъал

Хоразм
:
ПРО Лига "А"-гуруҳи
Турнир жадвали

1 Истиқлол 26 46-26 51
2 Андижон 28 48-28 48
3 Машъал 27 44-25 48
4 Сурхон 27 50-35 44
5 Динамо 26 36-22 40
6 Шўртан 27 29-39 30
7 Хоразм 26 44-62 26
8 Норин 27 22-54 21
9 Орол 26 28-56 20

1 Локомотив 1 3-0 3
2 Пахтакор 1 2-0 3
3 Бухоро 1 1-0 3
4 Бунёдкор 1 1-0 3
5 Нефтчи 1 0-0 1
6 Насаф 1 0-0 1
7 Металлург 0 0-0 0
8 Навбахор 0 0-0 0
9 АГМК 1 0-1 0
10 Қўқон-1912 1 0-1 0
11 Сўғдиёна 1 0-2 0
12 Қизилқум 1 0-3 0
ТАВАЛЛУД АЙЁМИНГИЗ БИЛАН
Андаев Бунёд Боймуродович
Матбуот котиби
22.10.1986
+ + +