ЯНГИЛИКЛАР » ИНТЕРВЬЮ
ЯНГИЛИКЛАР » ИНТЕРВЬЮ

Рўзиқул Бердиев: Рашидхоновнинг чиройли голи эвазига ғалаба қозондик

Киритилган сана: 19.05.2017.

Хабарингиз бор, бугун Олий лига 11-тур учрашувлари ўз якунига етди. Тур доирасида мухлислар Воҳа дербиси гувоҳи бўлишди. Унда “Насаф” Ғузорда “Машъал”ни қабул қилди ва 1:0 ҳисобида зафар қучди.  Учрашув якунига етгач, мезбонлар устози Рўзиқул Саъдуллаевич ўйин ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

 

-“Машъалжамоаси билан учрашувимиз доимо кескин бўлади, улар биз билан баҳслашганида жуда катта куч билан ҳаракат қилишади. Бугунги ўйин ҳам шундай бўлди. Бевосита ўйин ҳақида тўхталадиган бўлсам, биз бугун Рашидхоновнинг чиройли голи эвазига ғалабага эришдик. Ўйинчимиз жуда чиройли гол муаллифи бўлди. Рақибга бугун гол уришга умуман имкон бермадик. Учрашувда биз учун бошқа қулай вазиятлар ҳам бўлди. Аммо бу вазиятларни голга айлантира олмадик. Муҳими ғалабага эришдик ва уч очкони қўлга киритдик. 


Бугун биз бир неча ўйинчиларимизга дам бердик. Ш.Аъзамовни кичик жароҳати борлиги туфайли таваккал қилишни ҳоҳламадик. Қолаверса у мунтазам ўйинларимизда иштирок этиб келаётганди. Бугун яна Ш.Эркиновни майдонга туширмасдан Б.Абдухолиқов хизматидан фойдаландик. Бунга сабаб, ўйинда “Машъал” жамоаси ҳимоячиларини шошириб қўядиган тезкор ҳужумчи керак эди. 


Рақибимиз бизга нисбатан бугун қўполроқ ҳаракат қилди. Балки улар ўз олдиларига қўйилган вазифадан келиб чиқиб, шундай ҳаракат қилишгандир.  Аммо бундай қўпол ҳаракатлар рақиб жамоа ўйинчилари учун ёмон оқибатларни келтириб чиқариши мумкин. 


Дерби? Биз дербига эмас, оддий ўйинга тайёргарлик кўрган эдик. Мақсадимиз ғалаба қозониш эди. Буни йигитларимиз уддасидан чиқишди. Бугун жамоамиз ўзининг яна бир мазмунли ўйинини намойиш этди. Шахсан бундан мамнунман, -дейди Бердиев.

Манба: fcmashal.uz

Учрашувлар
2018-04-20 20:00

Динамо

Машъал
0:1
ПРО Лига "А"-гуруҳи
2018-04-28 18:00

Машъал

Истиқлол
:
ПРО Лига "А"-гуруҳи
Турнир жадвали

1 Андижон 3 9-1 9
2 Машъал 3 3-2 6
3 Истиқлол 3 3-5 6
4 Шўртан 2 5-1 4
5 Сурхон 2 4-1 4
6 Хоразм 3 6-9 3
7 Динамо 2 0-1 1
8 Норин 3 0-3 1
9 Орол 3 3-10 0

1 Локомотив 1 3-0 3
2 Пахтакор 1 2-0 3
3 Бухоро 1 1-0 3
4 Бунёдкор 1 1-0 3
5 Нефтчи 1 0-0 1
6 Насаф 1 0-0 1
7 Навбахор 0 0-0 0
8 Металлург 0 0-0 0
9 АГМК 1 0-1 0
10 Қўқон-1912 1 0-1 0
11 Сўғдиёна 1 0-2 0
12 Қизилқум 1 0-3 0
ТАВАЛЛУД АЙЁМИНГИЗ БИЛАН
ШАКАРОВ АЗИМЖОН ХАЛИҚОВИЧ
Бош директор ўринбосари
01.04.1973
Раҳимов Асат Маҳмадмуродович
Маъмур
11.04.1962
+ + +