ЯНГИЛИКЛАР » ОЛИЙ ЛИГА
ЯНГИЛИКЛАР » ОЛИЙ ЛИГА

САФАРДАГИ ИЛК МАҒЛУБИЯТ

Киритилган сана: 03.04.2011.

Мана, олий лиганинг 4-тур ўйинлари ҳам ортда қолди. Хабарингиз бўлса керак, бу галги турда сафардан очко билан қайтган жамоалар кўпроқ бўлди. Аммо афсуски, жамоамиз учун мазкур тур омадсиз якунланди. Боиси "Андижон" билан ўйинда жамоамиз бу йилги чемпионатдаги сафардаги илк мағлубиятини қабул қилиб олди. Ушбу ўйинга ҳар иккала жамоа мураббийлари жанговор таркибни майдонга туширди. Айтиш лозимки, мезбонлар ўйин давомида асосан 4-6-1 тактикасида ҳаракатланди. Шунингдек "Машъал" ҳам ҳуддди шундай тактикада тўп суришни маъқул топди.

Учрашув тафсилотларига тўхталадиган бўлсак, дастлабки дақиқалардан бошлаб мезбонлар ташаббусни ўз қўлларига олишга интилишди. Аммо жамоамиз аъзолари бунга осонликча йўл қўйиб бермасликларини дадил ҳаракатлари орқали исботлашга эришди.

Учрашувдаги илк ҳавфли вазият ҳам айнан "Машъал" футболчилари томонидан содир этилди. 1-дақиқада ўнг қанотдан рақиб жарима майдони сари катта тезлик билан юриш қилган Аббос Шодмоновни мезбон ҳимоячилар қўполлик ишлатган холда тўхтатиб қолишга эришдилар. Белгиланган жарима тшпини эса Андрей Ходикин амалга оширди. Аммо россиялик легионернинг берган кучли зарбасини Ғайрат Ҳасанов катта қийинчилик билан ушлаб олишга эришди. Шундан сўнг андижонликлар ҳам ҳужумни кучайтиришга ҳаракат қилишди. Аммо уларнинг бу уринишлари ярим йўлда узилиб қолаверди. 15-дақиқада Фозил Мусаев чап томондан бир нечта рақибларини ортда қолдириб, тўпни жарима майдонидаги шерикларига ошириб берди. Аммо унинг бу харакатини шериклари қўллаб-қувватлашда пассив ҳаракат қилишди. Оқибатда мезбонлар "сен урмасанг, сенга уришади" деган иборага амалга қилган холда катта иштиёқ билан ҳужумга ўтишди. Бу 18-дақиқага келиб ўз самарасини берди. Лочин Солиев рақиб жарима майдони ичида турган Навкаровни кўра билди ва уни битта аниқ пас билан қулай вазиятга чиқарди. Олим эса бунга жавобан шеригини ажойиб тўп узатишини гол билан якунлаб, ҳисобни очди 1-0.

Айтиш керакки, миллий терма жамоамизга номзод ўйинчилардан бир бўлган Навкаровнинг "Андижон" таркибидаги биринчи голи 4-турга келиб юз берди. Орадан ҳеч қанча вақт ўтмай, аниқроғи 27-дақиқада стадион яна ларзага келди. Мезбонларнинг тезкор ўйинчиси Касьян бурчак тўпини қойилмақом тарзда амалга оширди. Унинг тўпига дастлаб, Половков бош билан зарба берди кейин эса ҳимоячилар эътиборидан четда қолиб кетган Ильдар Маматказин боши билан аниқ зарба йўллаб Давидов дарвозасини ишғол этди 2-0. Биринчи бўлимда жамоамиз таркибида Аббос Шодмонов шерикларига нисбатан анча фаоллик кўрсатди. Айнан унинг сайи-ҳаракатлари эвазига "Машъал" рақиб ўйинчиларига қийинчилик туғдиришга эришди. Биринчи бўлим якунланиб бораётган бир паллада Ботир Қодирқулов чамаси 20-22 метрлардан Ҳасанов қўриқлаётган дарвоза томон кучли зарба йўллади. Бироқ тўп тўсинга теккан холда майдонга қайтди.

Танаффус пайтида мураббийлардан керакли кўрсатмаларни олган футболчиларимиз иккинчи бўлимни фаол бошлади. Хусусан 47-дақиқада Сапаргалиев чап қанотдан олдинга интилиб чамаси 22-23 метрлардан кучли зарба берган холда рақиб посбонини хушёрлигини синаб кўрди. Ҳимоячининг ўта кучли чиққан зарбасини эса Ҳасанов аранг майдон ташқарисига чиқариб юборди. 55-дақиқада яна ўша тиниб-тинчимас Касьян бурчакдан тўпни рақиб жарима майдони ичига ошириб берди. Лекин унинг оширган тўпини Половков боши билан дарвозага аниқ йўллай олмади. Иккинчи бўлимнинг ўрталарига келиб Шерзод Раимжонов заҳирадан майдонга туширилди. Айтиш керакки, ушбу  ярим ҳимоячининг майдонга тушиши "Машъал" ҳужумларини кучайишига ҳизмат қилди. Шунингдек "бургутлар"нинг ўйинчи алмаштириши ҳам анча фойдали бўлди. Хусусан Олим Навкаров ўрнига туширилган Драган Жоржович 77-дақиқада Лочин Солиевни дарвозабон билан яккама-якка вазиятга чиқарди. Ўз ўрнида Солиев ҳам тўпни осонликча дарвозабоннинг устидан "парашют" холда ошириб ташлаган холда ҳисобни янада йириклаштирди. Учрашувдаги сўнгги  гол ҳам айнан манна шу ҳужумчи ҳисобига ёзилди. Ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқалар ўтиб бораётганида Ойбек Қиличев ўнг қанотдан рейд уюштирган холда тўпни жарима майдони ичига ошириб берди. Унинг бу тўпига биринчи бўлиб етиб келган Лочин дастлаб бош билан зарба берди кейин эса дарвозабондан қайтган тўпга яна унинг ўзи кучли зарба билан ўйиндаги голларга нуқта қўйди 4:0.

"Андижон" - "Машъал" 4:0 (2:0)
Андижон. "Соғлом авлод" стадиони 16421 томошабин.
Ҳакамлар:
С.Зайлобиддинов - 8,5. Ф.Ҳасанов - 8,6. А.Ражаббоев - 8,4.
Назоратчи: Ғ.Каримов
"Андижон": Ғайрат Ҳасанов, Шавкат Раимқулов (Афзал Азизов 87), Ҳайдар Абдулраззоқ Ҳасан, Алексей Касьян, Александр Половков, Ойбек Қиличев, Лочин Солиев, Пётр Хворостьянов, Олим Навкаров (Драган Жоржович 64), Баҳтиёр Ҳамидуллаев (Баҳром Ҳайдаров 77).
"Машъал": Павел Давидов, Дилявер Ваниев, Тимур Яфаров (Жаҳонгир Абдумўминов 85), Насим Шоимов, Андрей Ходикин, Фозил Мусаев, Зафар Холмуродов (Нодир Давлатов 85), Игорь Петкович, Габит Сапаргалиев, Аббос Шодмонов, Ботир Қодирқулов (Шерзод Раимжонов 63).
Голлар: Олим Навкаров, 18 1:0. Ильдар Маматказин, 27 2:0. Лочин Солиев, 77 3:0. Лочин Солиев, 90+1 4:0.
Огоҳлантиришлар: Алексей Касьян, 40. Фозил Мусаев, 55.  Ғайрат Ҳасанов, 54. Лочин Солиев, 86.
Энг яхши ўйинчилар: Александр Половков - Дилявер Ваниев.

Учрашувлар
2018-11-19 14:30

Машъал

Андижон
4:1
ПРО Лига "А"-гуруҳи
2018

Машъал

Машъал
:
ПРО Лига "А"-гуруҳи
Турнир жадвали

1 Машъал 32 54-27 63
2 Андижон 34 58-34 63
3 Истиқлол 31 52-30 57
4 Динамо 31 44-25 52
5 Сурхон 32 58-40 50
6 Шўртан 32 33-45 37
7 Хоразм 32 51-70 33
8 Орол 31 33-69 23
9 Норин 33 26-69 21

1 Локомотив 1 3-0 3
2 Пахтакор 1 2-0 3
3 Бухоро 1 1-0 3
4 Бунёдкор 1 1-0 3
5 Нефтчи 1 0-0 1
6 Насаф 1 0-0 1
7 Металлург 0 0-0 0
8 Навбахор 0 0-0 0
9 АГМК 1 0-1 0
10 Қўқон-1912 1 0-1 0
11 Сўғдиёна 1 0-2 0
12 Қизилқум 1 0-3 0
ТАВАЛЛУД АЙЁМИНГИЗ БИЛАН
+ + +