ЯНГИЛИКЛАР » ОЛИЙ ЛИГА
ЯНГИЛИКЛАР » ОЛИЙ ЛИГА

«МАШЪАЛ» ЎЗ МАЙДОНИДА ҒАЛАБА ҚОЗОНА ОЛМАДИ

Киритилган сана: 09.04.2011.

«Машъал» олий лиганинг 5-туридан ўрин олган учрашувни ўз майдонида «Қизилқум»га қарши ўтказиб, 0:0 ҳисобидаги дуранг натижани қайд этди.

Шуни айтиш керак, ўтган турда «Андижон»га бой берилган йирик 0:4 ҳисобидаги мағлубият ҳалиям футболчиларнинг миясидан кетмаган кўринади, негаки муборакликлар ўз майдонларида тўп суришларига қарамай, тузукроқ ўйин кўрсата олишмади. Бутун 90 дақиқа давомида «Машъал» рақиб дарвозаси олдида нари борса бир ё икки марта хавфли вазиятни юзага келтирди холос. Шу куни аксарият футболчилар гўёки ўйнашни хоҳламагандек ҳаракат қилишди. Бу эса ўз навбатида «Қизилқум»га жуда маъқул келди, чунки зарафшонликларни сафарда бир очко ҳам қониқтирарди. Шу боис улар ҳужум қилишдан кўра кўпроқ гол ўтказиб юбормаслик устида бош қотиришди.

«Машъал» жамоамиз одатдагидек ўйинни соф бир нафар ҳужумчи билан бошлади. Яъни, олдинги чизиқда Зафар Холмуродов ҳаракат қилди. Ундан орқароқда эса Фозил Мусаев билан Анлрей Ходикин тўп сурди. Қанот ярим ҳимоясида эса Ботир Қодирқулов ва Игорь Петкович ҳаракат қилишди. Майдон эгаларидан фарқли ўлароқ «Қизилқум» икки нафар ҳужумчи бьилан тўп сурди. Яъни, рақиб жамоанинг ҳужум чизиғида Баҳриддин Ваҳобов билан Эммануэль Одибе ўйин кўрсатди. Шуни айтиш лозим, ўтган мавсум «Машъал» дарвозасини қўриқлаган Жасур Нарзиқулов собиқ жамоасига қарши жуда яхши ўйин кўрсатди. Шундай ўйинлар бўладики, жамоа 90 дақиқа ҳужум қилади-ю, аммо ғалаба қозона олмайди. Аммо «Қизилқум» билан кечган баҳсда «Машъал» ҳужумкор ўйин кўрсатиб, якунда ғалаба қозона олмади дейиш қийин. Очиғини айтиш керак, ўта зерикарли кечган баҳсда муборакликлар бир ярим соат ичида рақиб дарвозасига умуман йўл топа олишмади ва ҳақли равишда дуранг қайд этишди. Энди жамоамиз навбатдаги баҳсни 16 апрель куни сафарда «Олмалиқ»қа шарши ўтказади.

«МАШЪАЛ» - «ҚИЗИЛҚУМ» - 0:0
«Машъал»:
Павел Давидов, Алик Ҳайдаров, Дилявер Ваниев, Тимур Яфаров (Аббос Шодмонов, 65), Насим Шоимов, Андрей Ходикин, Фозил Мусаев, Зафар Холмуродов, Игорь Петкович, Габит Сапаргалиев, Ботир Қодирқулов.
«Қизилқум»: Жасур Нарзиқулов, Андрей Ерохин, Зоҳид Раупов (Шерали Жўраев, 79), Акмал Рустамов, Леонид Кошелев, Баҳриддин Ваҳобов, Александр Хвостунов, Обид Жўрабоев, Эммануэль Одибе (Мирғиёс Сулаймонов, 90+4), Назар Байрамов (Александр Франк, 68), Алексей Николаев.
Огоҳлантиришлар: А.Ходикин, 12. Фозил Мусаев, 59 - Акмал Рустамов, 65. Александр Франк, 71. Александр Хвостунов, 90+3.
Бош ҳакам: Валентин Коваленко - 9,6.
Қанот ҳакамлари: Маъмур Саидқосимов - 9,2. Равиль Шояхметов - 9,2.
Захирадаги ҳакам: Ҳасан Рўзиев - 9,0.
9 апрель. Муборак. 5105 томошабин.

Учрашувлар
2018-11-19 14:30

Машъал

Андижон
4:1
ПРО Лига "А"-гуруҳи
2018

Машъал

Машъал
:
ПРО Лига "А"-гуруҳи
Турнир жадвали

1 Машъал 32 54-27 63
2 Андижон 34 58-34 63
3 Истиқлол 31 52-30 57
4 Динамо 31 44-25 52
5 Сурхон 32 58-40 50
6 Шўртан 31 33-45 36
7 Хоразм 31 51-70 32
8 Орол 31 33-69 23
9 Норин 33 26-69 21

1 Локомотив 1 3-0 3
2 Пахтакор 1 2-0 3
3 Бухоро 1 1-0 3
4 Бунёдкор 1 1-0 3
5 Нефтчи 1 0-0 1
6 Насаф 1 0-0 1
7 Навбахор 0 0-0 0
8 Металлург 0 0-0 0
9 АГМК 1 0-1 0
10 Қўқон-1912 1 0-1 0
11 Сўғдиёна 1 0-2 0
12 Қизилқум 1 0-3 0
ТАВАЛЛУД АЙЁМИНГИЗ БИЛАН
Андаев Бунёд Боймуродович
Матбуот котиби
22.10.1986
+ + +