ЯНГИЛИКЛАР » ОЛИЙ ЛИГА
ЯНГИЛИКЛАР » ОЛИЙ ЛИГА

ПРЕВЬЮ: «ОЛМАЛИҚ» - «МАШЪАЛ»

Киритилган сана: 16.04.2011.

Бу икки клубнинг йўли олий лига ўйинларида 6 бор кесишган. Устунлик «Машъал» томонида. 6 ўйиндан 4 тасида муборакликларнинг қўли баланд келган бўлса, 1та учрашувда «Олмалиқ» ғолиб бўлган. Яна бир учрашувда ғолиб аниқланмаган. Тўплар нисбати ҳам «Машъал» фойдасига. Муборакликлар шу кунга қадар ўзаро учрашувларда 8та тўп киритиб ўз дарвозаларидан 5та гол ўтказиб юборишган.
Ўзаро ўйнларда «Машъал» 13 очкони, «Олмалиқ» эса 4 очкони қўлга киритган.
 
«Олмалиқ» олий лигада «Машъал» устидан 2:0 ҳисобида ғалаба қозонган. Бу ўзаро ўйинлардаги олмалиқликларнинг энг йирик ғалабасидир. «Машъал»нинг ўзаро ўйинлардаги «Олмалиқ» устидан эришган энг йирик ғалабаси ҳам 2:0 бўлиб турибди.
 
Ўтган мавсумда Олмалиқда бўлиб ўтган ўйинда дуранг қайд этилган - 0:0. «Машъал» майдонида бўлиб ўтган баҳсда эса мезбонлар кичик 1:0 ҳисобидаги ғалабани тантана қилишган.
 
Олмалиқда ўтган охирги уч учрашув:
 
18.11.2008 «Олмалиқ»  - «Машъал» - 1:2
02.05.2009 «Олмалиқ»  - «Машъал» - 2:0
03.04.2010 «Олмалиқ»  - «Машъал» - 0:0

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: Бу икки клубнинг Олмалиқдаги ўзаро уч ўйинида уч хил натижа қайд этилган. Дастлаб «Машъал» ғалаба қозонган, кейин «Олмалиқ», охирги баҳс эса дуранг билан якунланган.
 
Ҳакам ҳақида факт: Вадим Агишев  ўтган мавсумда «Олмалиқ»нинг икки, «Машъал»нинг битта учрашувини бошқарган. «Олмалиқ» ўша ўйинларда мағлубиятга учраган бўлса, «Машъал» ғалаба қозонган. 
 
Рақам: 20 - Шуҳрат Мирхолдиршоев  «Машъал» таркибида 2005 йилги мавсумда рақиблар дарвозасига айнан 20та гол киритган. Бу клуб рекорди ҳисобланади. «Олмалиқ» клубининг рекорди эса бир мавсумда 13та гол бўлиб турибди. Ўтган мавсумда Носир Отақўзиев айнан шунча гол киритишга муваффақ бўлган.

«Олмалиқ» (Олмалиқ) - «Машъал» (Муборак)
16 апрель. 16:30
Ҳакамлар:
В.Агишев (Тошкент), Р. Самандаров (Навоий), О. Жумаев (Навоий), Т. Тўхтасинов (Андижон).
Назоратчи: Ф.Абдуллаев (Тошкент).

Манба: www.championat.uz

Учрашувлар
2018-11-19 14:30

Машъал

Андижон
4:1
ПРО Лига "А"-гуруҳи
2018

Машъал

Машъал
:
ПРО Лига "А"-гуруҳи
Турнир жадвали

1 Машъал 32 54-27 63
2 Андижон 34 58-34 63
3 Истиқлол 31 52-30 57
4 Динамо 31 44-25 52
5 Сурхон 32 58-40 50
6 Шўртан 32 33-45 37
7 Хоразм 32 51-70 33
8 Орол 31 33-69 23
9 Норин 33 26-69 21

1 Локомотив 1 3-0 3
2 Пахтакор 1 2-0 3
3 Бухоро 1 1-0 3
4 Бунёдкор 1 1-0 3
5 Нефтчи 1 0-0 1
6 Насаф 1 0-0 1
7 Металлург 0 0-0 0
8 Навбахор 0 0-0 0
9 АГМК 1 0-1 0
10 Қўқон-1912 1 0-1 0
11 Сўғдиёна 1 0-2 0
12 Қизилқум 1 0-3 0
ТАВАЛЛУД АЙЁМИНГИЗ БИЛАН
+ + +