ЯНГИЛИКЛАР » ОЛИЙ ЛИГА
ЯНГИЛИКЛАР » ОЛИЙ ЛИГА

ОЛМАЛИҚДАН БИР ОЧКО БИЛАН ҚАЙТДИК

Киритилган сана: 17.04.2011.

Ўтган турда «Қизилқум»га қарши кечган баҳсда дурангга имзо чекан «Машъал» 6-турда ҳам бир очкога эга бўлди. Бу сафар жамоамиз сафарда «Олмалиқ»дан очко тортиб олишга эришди. Лекин шуни алоҳида таъкидлаш керак, жамоамиз Олмалиқдан нафақат бир очко билан, балки уч очко билан қайтиши ҳам ҳеч гап эмасди.

Ўйиннинг дастлабки, 10-15 дақиқасида асосан мезбонлар устунлик қилиб, бирин-кетин хавфли ҳужумларни ташкил этишга уринишди. Хусусан 15-дақиқада «Олмалиқ» аъзоси Зоҳир Пиримов ўнг қанотдан катта тезлик билан рейд уюштириб, тўпни жарима майдони ичида турган Александр Востриковга узатди. Лекин Сашанинг бош билан берган зарбасини Павел Давидов қийинчиликсиз ушлаб олди. Шундан сўнг жамоамиз футболчилари томонидан уюштирилган ҳужумлар сони ва сифати ортиб борди. Натижада 22-дақиқага келиб «Машъал» ўйинда ҳисобни очишга эришди. Мезбонлар жарима майдони яқинида Достон Абдураҳмонов ҳаводаги тўп учун курашда Андрей Ходикинни кўкрагига тепиб юборди. Ҳакам эса «Олмалиқ» дарвозаси томон жарима зарбаси белгилади. Уни жабрланувчининг ўзи аниқ амалга ошириб ўйинда ҳисобни очди - 0:1. Голдан сўнг Игорь Шквирин бош ҳакамнинг ушбу қароридан норози эканлигини яшириб ўтирмади. Умуман олганда шу куни «Олмалиқ» устозининг ҳакамлар ишидан умуман қониқмагани ўйин давомида яққол билиниб турди.

Ҳисобда олдинга чиқиб олган жамоамиз футболчиларининг уюштирган ҳужумлари янада хавфли кўриниш олди. 38-дақиқада Ботир Қодирқулов чап қанотдан меҳмонлар жарима майдони томон кириб борди. Бироқ Ботир тўпни ўзидан қулай вазиятда турган Петковичга узатишдан кўра ўзи зарба беришга қарор қилди. Афсуски, унинг берган зарбаси дарвоза тўсини тепасидан анча юқори илгарилаб кетди. Биринчи тайм охирлаб борган сари мезбонлар ҳисобни қандай бўлмасин тенглаштириш учун астойдил ҳаракат қилишди. 42-дақиқада Зоҳир Пиримов ошириб берган тўпни дарвозага аниқ йўллашда Востриковга аниқлик етишмаган бўлса, орадан бир неча дақиқа ўтганидан кейин «олмалиқликлар» барибир ўз мақсадларига етишди. «Машъал» жарима майдончаси ичида Ходикин ва Раҳматуллаев ўртасидаги курашда жамоамиз легионери “айбдор” деб топилди. Бош ҳакам ўша вазиятда «Машъал» футболчисини рақибини қўли билан ушлаб олганликда айблаб, 11 метрлик жарима тўпи тепиш кераклигини кўрсатди. Лотереяда «Олмалиқ»қа ютуқ чиқди. Аниқроғи, Евгений Гоголь нуқтадан адашмади - 1:1. Шу тариқа танаффусга жамоалар дуранг натижа билан чиқиб кетишди.

Иккинчи бўлимни ҳам кўтаринки руҳда бошлаган «Машъал» яна ҳисобда олдинга чиқиб олди. Шу куни чап қанот ҳимоясида ҳаракат қилган Алик Ҳайдаров 50-дақиқада жамоадошлари бошлаб берган ҳужумни янада жонлантирган ҳолда олдинга интилиб, тўпни рақиб жарима майдони ичига ошириб берди. Ҳаммадан баланд сакраган Фозил Мусаев тўпга боши билан аниқ зарба бериб ҳисобни 1:2 кўринишга келтирди.

Шундан сўнг «Олмалиқ» яна ҳисобни тенглаштириш учун ҳужумни кучайтиришга ҳаракат қилди. Хусусан, 57-дақиқада Мурод Ҳамроев чап қанотдан олдинга интилиб тўпни Мўйдин Мамазулуновга оширди. Лекин шу куни мезбонларни майдонга сардор сифатида бошлаб тушган Мамазулунов ўша вазиятда деярли бўш қолган дарвозани аниқ ишғол эта олмади. Унинг бош билан берган зарбаси устун олдидан ўтиб кетди. Орадан бироз вақт ўтгач Дилшод Раҳматуллаев 25 метрлардан кучли зарба йўллаган холда ўз омадини синаб кўришга уринди. Лекин унинг тепган тўпи ҳам дарвоза олдидан ўтиб кетди. 62-дақиқада Павел Давидов ўз дарвозасидан тўп олиб чиқиши ҳеч гап эмасди. Боиси футболчилар қуршовида қолиб кетган посбонимиз Раҳматуллаев томонидан амалга оширилган жарима тўпини қайтаришда ожизлик қилди. Яхшиямки, Ваниев тўпни дарвоза чизиғидан қайтариб юборишга эришди.

77-дақиқада Мамазулунов барибир «Машъал» дарвозасини ишғол этишни уддалади. Ҳамроев томонидан узатилган тўпни Мўйдин боши билан дарвозага тўғрилаб қўйди ва шу тариқа ҳисоб тенглашди - 2:2. Учрашувнинг қолган қисмида дарвозаларга бошқа тўп киритилмади ва томонлар бир очкога эга бўлишди. 

«ОЛМАЛИҚ» -«МАШЪАЛ» - 2:2
16 апрель. Олмалиқ. 3790 томошабин.
Ҳакамлар:
В.Агишев (Ташкент) - 8,2, Р.Самандаров (Навоий) - 8,2, О.Жумаев (Навоий) - 8,9, Т.Тўхтасинов (Андижон) - 9,0.
Назоратчи: Ф.Абдуллаев (Тошкент).
«Олмалиқ»: Денис Ершов, Фаррух Нурлибоев (Акмал Холиқов, 46), Евгений Гоголь, Мурод Ҳамроев, Баҳром Юлдашев, Олег Зотеев, Достон Абдураҳмонов, Зоҳир Пиримов (Исроил Эргашев, 69), Собир Усмонхўжаев (Дилшод Раҳматуллаев, 35), Александр Востриков, Мўйдин Мамазулунов.
«Машъал»: Павел Давидов, Алик Ҳайдаров, Дилявер Ваниев, Насим Шоимов, Андрей Ходикин, Фозил Мусаев, Соҳиб Абдуллаев (Зафар Холмуродов, 62), Игорь Петкович (Тимур Яфаров, 88), Габит Сапаргалиев, Аббос Шодмонов, Ботир Қодирқулов (Николай Риндюк, 79).
Голлар: Е.Гоголь (45+1, пенальти), М.Мамазулунов (77) - А.Ходикин (22), Ф.Мусаев (50).
Огоҳлантиришлар: А.Востриков, 60 - Д.Ваниев, 61.
Энг яхши ўйинчилар: Д.Раҳматуллаев - А.Ходикин.

Учрашувлар
2018-11-19 14:30

Машъал

Андижон
4:1
ПРО Лига "А"-гуруҳи
2018

Машъал

Машъал
:
ПРО Лига "А"-гуруҳи
Турнир жадвали

1 Машъал 32 54-27 63
2 Андижон 34 58-34 63
3 Истиқлол 31 52-30 57
4 Динамо 31 44-25 52
5 Сурхон 32 58-40 50
6 Шўртан 31 33-45 36
7 Хоразм 31 51-70 32
8 Орол 31 33-69 23
9 Норин 33 26-69 21

1 Локомотив 1 3-0 3
2 Пахтакор 1 2-0 3
3 Бухоро 1 1-0 3
4 Бунёдкор 1 1-0 3
5 Нефтчи 1 0-0 1
6 Насаф 1 0-0 1
7 Навбахор 0 0-0 0
8 Металлург 0 0-0 0
9 АГМК 1 0-1 0
10 Қўқон-1912 1 0-1 0
11 Сўғдиёна 1 0-2 0
12 Қизилқум 1 0-3 0
ТАВАЛЛУД АЙЁМИНГИЗ БИЛАН
Андаев Бунёд Боймуродович
Матбуот котиби
22.10.1986
+ + +