ЯНГИЛИКЛАР » ОЛИЙ ЛИГА
ЯНГИЛИКЛАР » ОЛИЙ ЛИГА

«МАШЪАЛ» «ПАХТАКОР» УСТИДАН ҒАЛАБА ҚОЗОНДИ

Киритилган сана: 24.04.2011.

7-турнинг марказий ўйинларидан бири 24 апрель куни Муборак шаҳрида бўлиб ўтди. Шу куни «Машъал» жамоамиз ўз майдонида Тошкентнинг «Пахтакор» клубини қабул қилди. Муборакликлар олий лига баҳслари доирасида «Пахтакор» устидан охирги марта 2002 йил зафар қучишганди. Шундан бери «газчилар» жамоаси «Пахтакор»ни мағлубиятга учрата олмай келаётганди. Аммо Владимир Фомичев бош мураббийлиги даврида футболчиларимиз «Пахтакор»дек кучли ва жиддий рақибни енга олишди.

Ўйин борасида тўхталадиган бўлсак, шу куни ҳар иккала жамоа ҳам ўзининг аввлги баҳсдаги бошланғич таркибини майдонга туширди. Бунинг сабаби оддий эди: «Пахтакор» олдинги учрашувда ўз майдонида «Истиқлол» устидан ғолиб келган бўлса, «Машъал» сафарда шу таркиб билан «Олмалиқ» билан дуранг ўйнаганди. Учрашувнинг дастлабки ўн дақиқаси ҳар иккала жамоанинг ҳушёрлиги остида ўтди. Кейин эса майдон эгалари устунликни ўз қўлларига ола бошлашди. Учрашувнинг 15-дақиқасида «Пахтакор» дарвозасига тўп киритилди, бироқ гол ўйиндан ташқари ҳолатда урилди дея баҳоланиб, Султон Зайлобиддинов Зафар Холмуродовнинг голини инобатга олмади. Бу вазиятда тўпни унга Андрей Ходикин етказиб берганди. Орадан олти дақиқа ўтиб майдон эгалари барибир тўп киритишнинг уддасидан чиқишди. Бу вазиятда «Пахтакор» футболчилари Игорь Петковичга нисбатан дарвозадан чамаси 35 метрлар узоқликда ўйин қоидасини бузишди. Натижада яна жарима тўпи белгиланди. Тўп олдига яна Андрей Ходикин яқинлашди. Россиялик ярим ҳимоячи худди Олмалиқда бўлгани каби жарима тўпидан тўғри дарвоза томон зарба бериб, ўйинда ҳисобни очди.

Меҳмонлар гол ўтказиб юборгач, анча жонланиб қолишди ва бирин-кетин ҳужумлар уюштира бошлашди. Дарвоқе, шу куни «пахтакорчилар» сафида Егорь Кримец, Душан Савич, Илҳом Суюнов сингари футболчилари бирмунча яхши ҳаракат қилишди. Майдон эгалари таркибида эса биринчи навбатда Санжар Қувватовни алоҳида таъкидлаб ўтиш жоиз. Чунки Санжар жорий мавсумдаги дебютини ўтказган бўлишига қарамай, ўзини аъло даражада ҳис қилди. «Газчилар» таркибида шунингдек, Фозил Мусаев, Игорь Петкович, Зафар Холмуродов каби футболчилар ҳам яхши ўйин кўрсатишди. Учрашувнинг иккинчи бўлими биринчи таймга нисбатан бирмунча қизиқарли кечди. «Пахтакор»га гол керак эмасми, меҳмонлар асосий эътиборни ҳужумга қаратишди. Мезбонлар эса қарши ҳужум тактикасини қўллашди. Ўйиннинг 82-дақиқасига келиб захирадан майдонга тушган Темурхўжа Абдухолиқов тўп киритди, бироқ унинг голи офсайддан урилди дея ҳисобга олинмади.

Шу тариқа қизиқарли кечган баҳсда «Машъал» 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди ва турнир жадвалининг бешинчи поғонасига кўтарилиб олди. «Пахтакор» эса ушбу мавсум олий лигадаги дастлабки мағлубиятини тан олди.

«МАШЪАЛ» - «ПАХТАКОР» - 1:0
Гол:
А.Ходикин, 21
«Машъал»: Санжар Қувватов, Алик Ҳайдаров, Габит Сапаргалиев, Тимур Яфаров, Дилявер Ваниев, Аббос Шодмонов, Андрей Ходикин, Фозил Мусаев (Насим Шоимов, 81), Игорь Петкович, Ботир Қодирқулов (Николай Риндюк, 70), Зафар Холмуродов (Шерзод Райимжонов, 87).
«Пахтакор»: Никита Рибкин, Илҳом Суюнов, Егорь Кримец, Камолиддин Тожиев, Акбар Исматуллаев, Владимир Козак (Санъат Шихов, 87), Кахи Махарадзе, Станислав Андреев, Шерзод Каримов (Дилшод Шарофиддинов, 60), Душан Савич, Алишер Азизов (Темурхўжа Абдухолиқов, 46).
Огоҳлантириш: А.Исматуллаев, 68
Бош ҳакам: Султон Зайлобиддинов - 8,6
Қанот ҳакамлари: Ҳусниддин Шодмонов - 8,6. Бобур Қодиров - 9,0
Захирадаги ҳакам: Исҳоқ Ибрагимов - 9,0
Назоратчи: Игорь Нехочин
24 апрель. Муборак. 5655 томошабин

Учрашувлар
2018-11-19 14:30

Машъал

Андижон
4:1
ПРО Лига "А"-гуруҳи
2018

Машъал

Машъал
:
ПРО Лига "А"-гуруҳи
Турнир жадвали

1 Машъал 32 54-27 63
2 Андижон 34 58-34 63
3 Истиқлол 31 52-30 57
4 Динамо 31 44-25 52
5 Сурхон 32 58-40 50
6 Шўртан 31 33-45 36
7 Хоразм 31 51-70 32
8 Орол 31 33-69 23
9 Норин 33 26-69 21

1 Локомотив 1 3-0 3
2 Пахтакор 1 2-0 3
3 Бухоро 1 1-0 3
4 Бунёдкор 1 1-0 3
5 Насаф 1 0-0 1
6 Нефтчи 1 0-0 1
7 Навбахор 0 0-0 0
8 Металлург 0 0-0 0
9 Қўқон-1912 1 0-1 0
10 АГМК 1 0-1 0
11 Сўғдиёна 1 0-2 0
12 Қизилқум 1 0-3 0
ТАВАЛЛУД АЙЁМИНГИЗ БИЛАН
Андаев Бунёд Боймуродович
Матбуот котиби
22.10.1986
+ + +