ЯНГИЛИКЛАР » ОЛИЙ ЛИГА
ЯНГИЛИКЛАР » ОЛИЙ ЛИГА

ДЕРБИДА «МАШЪАЛ» ИМКОНИЯТНИ БОЙ БЕРДИ

Киритилган сана: 16.05.2011.

15 май куни бўлиб ўтган Қашқадарё дербисида «Машъал» сафарда «Насаф»га қарши майдонга тушиб, 0:2 ҳисобида имкониятни бой берди. Хабарингиз бор, «Насаф» бу йил Ўзбекистон чемпионатида биринчи ўринни эгаллаш учун кураш олиб бормоқда. «Машъал»нинг мақсади эса ОФК Кубоги учун йўлланма берадиган ўринлардан бирини қўлга киритиш. Шу боис ҳам мазкур баҳснинг аҳамияти катта эди. Чунки ҳеч қайси жамоа бунақа ўйинларда очко йўқотишни истамайди.
 
Учрашув борасида тўхталадиган бўлсак, ўйиннинг дастлабки дақиқалари кўп ҳам кескин кечмади. Томонлар асосан бир-бирларининг заиф жойларини ахтаргандек ҳаракат қилишди. Биринчи бўлимда кўпроқ майдон эгалари устунлик қилишди. «Насаф» бир неча бор хавфли вазиятни юзага келтирган бўлса, «Машъал» рақиб дарвозаси олдида айтарли голга тортадиган имкониятни юзага келтира олмади. Учрашувнинг биринчи таймига бош ҳакам Олег Рубаков томонидан 2 дақиқа қўшиб берилди ва ўтиб бораётган иккинчи дақиқада «Насаф» ҳисобини очишга муваффақ бўлди. Бу вазиятда Артур Геворкян илдам ҳаракат қилиб, тўпни Санжар Қувватов устидан ошириб дарвозага жойлаб қўйди. «Насаф»нинг иккинчи голи 56-дақиқада Носир Отақўзиев томонидан киритилди. Носир шериги томонидан ҳаволатиб етказиб берилган тўпга боши билан аниқ зарба берди.

Учрашув тугашига чамаси 20 дақиқача вақт қолганида Дилявер Ваниев жарима тўпидан гол уришга муваффақ бўлди. Бироқ бу вазиятда қанот ҳаками байроғини кўтариб, гол ўйиндан ташқари ҳолатда киритилди дея инобатга олинмади. Аслини олганда шу куни муборакликлар томонидан ҳакамларга кўплаб эътироз бўлди. Бунинг ҳам ўзига яраша сабаблари бор, албатта. Негаки ҳакамларнинг ушбу принципал ўйинга жиддий тайёргарлик кўришмагани яққол сезилиб турди. Айниқса бош ҳакам Олег Рубаковнинг кўп вазиятларда «Насаф» фойдасига қарор чиқаргани ҳаммасидан ошиб тушди. Ўйин бошланишига икки кун қолганда Серазетдинов ўрнига Рубаковнинг қўйилишиёқ баъзи саволларни келтириб чиқарганди. Аслини олганда Рубаков бу турда дам олиши керак эди, бироқ ҳеч ким кутмаганда Валентин Коваленконинг Жанубий Кореяда жароҳат олиб қолиши Рубаковнинг дам олишига имкон бермади. У дерби деб аталмиш баҳсни бошқаришга мажбур бўлди.

Тўғри, «Машъал»нинг мағлубиятга учрашида фақат ҳакамларни айбдор қилиб кўрсатиш ғирт баҳонанинг ўзгинаси. Чунки кучли жамоалар одатда ҳакамдан нолишмайди. Бироқ шундай ўйинга тажрибали ҳакамларимиздан бири реферилик қилганида учрашув янада чиройли кечган бўларди. Дарвоқе, бу ўйинга жамоамиз бош мураббийи Владимир Фомичев тўпурар ҳужумчи Николай Риндюккка катта ишонч билдирганди. Бироқ Риндюк ўйиндан бир кун олдинги машғулотда жароҳат олиб, майдонга туша олмаслигини айтди. Натижада ҳужум чизиғида биргина Зафар Холмуродовнинг ўзи тўп суришга мажбур бўлди. Янгилик сифатида шуни айтишимиз мумкин, шу куни ёш ярим ҳимоячи Жаҳонгир Абдумўминов асосий таркибда майдонга тушиб, 90 дақиқа тўп сурди. Энди жамоамиз навбатдаги турни ўз майдонида 21 май куни ўтказади. Шу куни олий лигага қайтган «Сўғдиёна» Муборакка ташриф буюради.


«НАСАФ» - «МАШЪАЛ» - 2:0
Голлар:
Артур Геворкян (45+2), Носир Отақўзиев (56).
«Насаф»: Дмитро Казаченко, Мақсуд Каримов, Ботир Қораев, Жаҳонгир Жиямуродов, Андрей Переплёткин (Илҳом Шомуродов, 84), Носир Отақўзиев (Шуҳрат Мирхолдиршоев, 67), Лутфулла Тўраев, Артур Геворкян, Иван Бошкович, Илҳом Юнусов (Эркин Бойдуллаев, 66), Боян Малишич.
«Машъал»: Санжар Қувватов, Алик Ҳайдаров, Дилявер Ваниев, Темур Яфаров, Андрей Ходикин (Шуҳрат Муҳаммадиев, 62), Фозил Мусаев, Зафар Холмуродов (Аббос Шодмонов, 59), Игорь Петкович, Габит Сапаргалиев, Жаҳонгир Абдумўминов, Ботир Қодирқулов (Соҳиб Абдуллаев, 77).
Огоҳлантиришлар: Фозил Мусаев (59), Дилявер Ваниев (69)
Ҳакамлар: О.Рубаков (Тошкент) -8,0, Р.Самандаров (Навоий) -8,8, О.Жумаев (Навоий) -8,6, Р.Тошмуҳаммедов (Нукус) -9,0.
Назоратчи: В.Валицкий.
Энг яхши футболчи: Артур Геворкян – Фозил Мусаев.
15 май. Қарши. 5831 томошабин.

Учрашувлар
2018-11-19 14:30

Машъал

Андижон
4:1
ПРО Лига "А"-гуруҳи
2018

Машъал

Машъал
:
ПРО Лига "А"-гуруҳи
Турнир жадвали

1 Машъал 32 54-27 63
2 Андижон 34 58-34 63
3 Истиқлол 31 52-30 57
4 Динамо 31 44-25 52
5 Сурхон 32 58-40 50
6 Шўртан 31 33-45 36
7 Хоразм 31 51-70 32
8 Орол 31 33-69 23
9 Норин 33 26-69 21

1 Локомотив 1 3-0 3
2 Пахтакор 1 2-0 3
3 Бухоро 1 1-0 3
4 Бунёдкор 1 1-0 3
5 Нефтчи 1 0-0 1
6 Насаф 1 0-0 1
7 Металлург 0 0-0 0
8 Навбахор 0 0-0 0
9 АГМК 1 0-1 0
10 Қўқон-1912 1 0-1 0
11 Сўғдиёна 1 0-2 0
12 Қизилқум 1 0-3 0
ТАВАЛЛУД АЙЁМИНГИЗ БИЛАН
МАҲМАДМУРОДОВ Сарвар
Видео тасвирчи
01.09.1991
Ваниев Дилявер
Жамоа Бошлиги
04.09.1975
Махматмуродов Санжар
Массажчи
26.09.1994
+ + +