ЯНГИЛИКЛАР » ОЛИЙ ЛИГА
ЯНГИЛИКЛАР » ОЛИЙ ЛИГА

«МАШЪАЛ» «СЎҒДИЁНА» ҚАРШИЛИГИНИ ЕНГА ОЛМАДИ

Киритилган сана: 22.05.2011.

Олий лиганинг 9-туридан ўрин олган баҳсда «Машъал» жамоамиз ўз майдонида «Сўғдиёна» клубини қабул қилди.

Кўпчилик мазкур беллашувда муборакликлар рақиб устидан осонликча зафар қучишса керак деб ўйлаганди. Лекин амалда бундай бўлиб чиқмади. «Сўғдиёна» кучсиз жамоа кўрингани билан «Машъал»га етарлича қаршилик кўрсата олди.

Ўйиннинг дастлабки дақиқалари кутилганидек майдон эгаларининг ҳужумлари билан бошланди. Ҳужумлар асосан қанотларда тўп сурган Ботир Қодирқулов ва Игорь Петкович томонидан юзага келтирилди. Нима учундир ўтган ўйинда бўлгани каби бу учрашувда ҳам Зафар Холмуродовнинг ўйини ҳеч қовушмади. Ёш ярим ҳимоячи Жаҳонгир Абдумўминов эса бу сафар асосий таркибда майдонга тушиб, ўзини кўрсатишга муваффақ бўлди. Меҳмонлар таркибида Ином Отабоев, жамоа сардори Тимур Айзатулов, ака-ука Токовлар ажралиб туришди. Мазкур беллашувга «Машъал» гўёки жиддий қарамагандек кўриниб қолди. Буни ўйиндан кейин меҳмонлар устози Рауф Инилеев ҳам тасдиқлади. Агар жамоамиз «Сўғдиёна»ни жиддий рақиб сифатида қабул қилганида эҳтимол ғалаба қозона олган бўлармидик. Учрашувнинг биринчи бўлимида томонлар бир неча бор хавфли вазиятни юзага келтиргани билан ҳисобни очиш ҳеч кимга насиб этмади.

Танаффусдан кейин эса биринчи бўлиб жиззахликлар тўп киритишга муваффақ бўлишди. Ўйиннинг 56-дақиқаси ўтиб бораётган бир пайтда Тимур Айзатулов ҳимоячиларимиздан ўзиб кетган ҳолда гол уришга муваффақ бўлди. Шундан сўнг «газчилар» ҳам анча жонланиб қолишди. Гол ўтказиб юборилгач, Владимир Фомичев шу заҳоти биринчи ўзгаришни амалга оширди. Яъни, ўйини ҳеч қовушмаган Зафар Холмуродов ўрнига Шуҳрат Муҳаммадиевни майдонга туширди. Тезкор ярим ҳимоячи майдонга тушгач, «Машъал»нинг ҳужумлари янада кўпая бошлади. Натижада орадан ўн дақиқа ўтиб, айнан Муҳаммадиев ҳисобни тенглаштиришга муваффақ бўлди. У Қодирқулов томонидан чап қанотдан ошириб берилган тўпни боши билан дарвоза тўрига жойлаб қўйди – 1:1. Ҳисоб тенглашгач, мезбонлар устози қўшимча кучларни майдонга туширди. Айниқса Нодир Давлатовнинг Шерзод Райимжонов ўрнига ҳаракат қилиши жамоамиз ўйинини бироз бўлса-да кучайтирди. Натижада Нодирнинг ўзи икки бор тўп киритишга яқин турганди, бироқ ҳар иккала вазиятда ҳам рақиб ҳимоячилари илдамроқ ҳаракат қилишди. Вақт ўтган сари «Машъал»нинг ҳужумлари орта бошлади. Ўз навбатида «Сўғдиёна» ҳам қараб турмади. Бу жамоа қарши ҳужумда гол уриб ғалаба қозониши мумкин эди, бироқ ўйин тугашига чамаси беш дақиқача вақт қолганида Санжар Қувватов меҳмонларнинг ўта хавфли зарбасини қайтаришга эришди. Шундай қилиб, ОФК Кубоги йўлланмаси учун курашаётган жамоа билан олий лигада қолишга ҳаракат қилаётган жамоа ўртасидаги баҳс 1:1 ҳисобида якун топди.

«МАШЪАЛ» - «СЎҒДИЁНА» - 1:1
«Машъал»:
Санжар Қувватов, Алик Ҳайдаров, Дилявер Ваниев, Андрей Ходикин, Зафар Холмуродов (Шуҳрат Муҳаммадиев, 56), Игорь Петкович, Габит Сапаргалиев, Аббос Шодмонов (Насим Шоимов, 83), Шерзод Райимжонов (Нодир Давлатов, 70), Жаҳонгир Абдумўминов, Ботир Қодирқулов.
«Сўғдиёна»: Михаил Спиридинов, Иброҳим Раҳимов, Ином Отабоев, Тимур Айзатулов, Суҳроб Қобилов (Акмал Абдураҳмонов, 80), Собир Ҳамидов, Александр Токов, Артурас Фоменко (Марат Ҳошимов, 90), Асил Бегимқулов, Дилявер Абибуллаев (Алексей Кликунов, 71), Сергей Токов.
Голлар: Ш.Муҳаммадиев, 66 – Т.Айзатулов, 56.
Ҳакамлар: Ш.Бозоров – 7.8, Х.Мирзааҳмедов – 8.9, Ж.Саидов – 9.1, А.Аҳмадгалеев – 8.
Назоратчи: В.Штерн.
21 май. Муборак. 3524 томошабин.

Учрашувлар
2018-11-19 14:30

Машъал

Андижон
4:1
ПРО Лига "А"-гуруҳи
2018

Машъал

Машъал
:
ПРО Лига "А"-гуруҳи
Турнир жадвали

1 Машъал 32 54-27 63
2 Андижон 34 58-34 63
3 Истиқлол 31 52-30 57
4 Динамо 31 44-25 52
5 Сурхон 32 58-40 50
6 Шўртан 31 33-45 36
7 Хоразм 31 51-70 32
8 Орол 31 33-69 23
9 Норин 33 26-69 21

1 Локомотив 1 3-0 3
2 Пахтакор 1 2-0 3
3 Бухоро 1 1-0 3
4 Бунёдкор 1 1-0 3
5 Нефтчи 1 0-0 1
6 Насаф 1 0-0 1
7 Металлург 0 0-0 0
8 Навбахор 0 0-0 0
9 АГМК 1 0-1 0
10 Қўқон-1912 1 0-1 0
11 Сўғдиёна 1 0-2 0
12 Қизилқум 1 0-3 0
ТАВАЛЛУД АЙЁМИНГИЗ БИЛАН
МАҲМАДМУРОДОВ Сарвар
Видео тасвирчи
01.09.1991
Ваниев Дилявер
Жамоа Бошлиги
04.09.1975
Махматмуродов Санжар
Массажчи
26.09.1994
+ + +