ЯНГИЛИКЛАР » ОЛИЙ ЛИГА
ЯНГИЛИКЛАР » ОЛИЙ ЛИГА

ШОДМОНОВ ВА ПЕТКОВИЧНИНГ МАВСУМДАГИ ДАСТЛАБКИ ГОЛИ ВА НАВБАТДАГИ ҒАЛАБА

Киритилган сана: 14.06.2011.

«Машъал» мавсумнинг биринчи ярмидан ўрин олган охирги уй учрашувини «Навбаҳор»га қарши ўтказиб, 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Муборак шаҳрида бўлиб ўтган баҳсда Аббос Шодмонов ва Игорь Петкович томонидан киритилган голлар «газчилар»га навбатдаги уч очкони тақдим этди.

Ўйин борасида тўхталадиган бўлсак, жамоамизнинг икки нафар асосий таркиб футболчиси Санжар Қувватов билан Фозил Мусаев олимпия термамиз сафига чақирилгани боис ушбу беллашувда қатнаша олишмади. Бундан ташқари ўйиндан бир кун олдинги машғулот пайтида Андрей Ходикин ва Насим Шоимов жароҳат олиб, сафдан чиқди. Шунинг учун жамоамиз устози Владимир Фомичев бир нечта муаммоларга дуч келди.

«Навбаҳор» таркиби эса айтарли оптимал кўринишда бўлди. Дарвоқе, шу куни жамоамизга қарши собиқ «машъалчилар»дан Александр Шадрин билан Жасур Бобоев дастлабки дақиқалардан бошлаб тўп сурди.

Учрашувнинг боши у қадар кескин курашларга бой бўлмади. Лекин шунга қарамай, майдон эгалари 4-дақиқадаёқ ҳисобни очишди. Ўнг қанотда тўп сурган Шуҳрат Муҳаммадиевдан тўпни қабул қилиб олган Аббос Шодмонов жарима майдончаси ичига кирар-кирмас кучли зарба йўллади. Унинг зарбасидан сўнг тўп рақиб ўйинчисидан бирига теккан ҳолда ўз йўналишини ўзгартирди ва шу тариқа дарвоза тўридан жой олди - 1:0. Бу вазиятда меҳмонлар посбони Эркин Жабборовни айблаш қийин, чунки тўп рикошет ҳолатида дўрвоза тўрига бориб тушди.

«Навбаҳор» гол ўтказиб юборгач, меҳмонларнинг ўйини жонланди. Шу куни айниқса Отабек Валижонов анча тер тўкди. Аммо нимагадир Жасур Бобоев билан Александр Шадриннинг ўйини ҳеч қовушмади. Шу боисдан бу икки футболчи 53-дақиқадаёқ алмаштирилди. Худди биринчи голдаги каби «Машъал»нинг иккинчи голи иккинчи тайм бошларида киритилди. Бу вазиятда Николай Риндюкдан тўпни қабул қилиб олган сербиялик легионеримиз Игорь Петкович тўп билан ўзи олдинга интилиб, дарвозабон сари чиқиб борди ҳеч иккиланмай дарвозанинг узоқ бурчагини нишонга олди - 2:0. Шуни айтиш лозим, «Навбаҳор» дарвозасига киритилган голлар ҳам Аббос Шодмоновнинг, ҳам Игорь Петковичнинг жорий мавсумдаги дастлабки голи бўлди.

Иккинчи голдан сўнг майдон эгалари анча хотиржам ҳаракат қила бошлашди. Кишининг дилини хира қилган жиҳат 89-дақиқада Дилявер Ваниевнинг сариқ карточка олгани бўлди. Энди унинг ҳисобидаги сариқ карточкалар сони тўрттага етгани боис жамоамиз сардори сафарда «Металлург» билан бўладиган баҳсни ўтказиб юборади. Шундай қилиб «Машъал» навбатдаги уч очкони қўлга киритиб, ҳисобидаги очколар сонини 18тага етказиб олди.

«МАШЪАЛ» - «НАВБАҲОР» - 2:0
Голлар:
А.Шодмонов, 4. И.Петкович, 47
«Машъал»: Павел Давидов, Алик Ҳайдаров, Дилявер Ваниев, Габит Сапаргалиев, Шуҳрат Муҳаммадиев, Ботир Қодирқулов (Шерзод Райимжонов, 81), Игорь Петкович, Жаҳонгир Абдумўминов, Аббос Шодмонов, Зафар Холмуродов (Мирзоҳид Ғофуров, 79), Соҳиб Абдуллаев (Николай Риндюк, 36).
«Навбаҳор»: Эркин Жабборов, Патрик Агбо, Абдумажид Тоиров, Рустам Қурбонбоев, Шавкат Насибуллаев, Отабек Валижонов, Илҳом Бойдадаев, Ғайрат Жўраев (Элмурод Низомбоев, 76), Рўзим Аҳмедов, Жасур Бобоев (Абдуазиз Султонов, 53), Александр Шадрин (Алишер Маҳмудов, 53). 
Огоҳлантиришлар: Ж. Абдумўминов (41), Д. Ваниев (89) - П. Агбо (20), Ш. Насибуллаев (90+1).
Энг яхши ўйинчилар: А. Шодмонов - Ш. Насибуллаев.
Ҳакамлар: В. Агишев (Тошкент) - 8,6, О. Дачев (Тошкент) - 8,6, А. Снетков (Тош. вил) - 8,6, А. Чориев (Термиз) - 8.
Назоратчи: Р. Айтеков (Тошкент).
14 июнь. Муборак. 3950 томошабин.

Учрашувлар
2018-11-13 14:30

Норин

Машъал
1:3
ПРО Лига "А"-гуруҳи
2018-10-19 14:30

Машъал

Андижон
:
ПРО Лига "А"-гуруҳи
Турнир жадвали

1 Андижон 33 57-30 63
2 Машъал 31 50-26 60
3 Истиқлол 30 49-30 54
4 Сурхон 32 58-40 50
5 Динамо 30 41-24 49
6 Шўртан 31 33-45 36
7 Хоразм 31 51-70 32
8 Орол 30 33-66 23
9 Норин 32 25-66 21

1 Локомотив 1 3-0 3
2 Пахтакор 1 2-0 3
3 Бухоро 1 1-0 3
4 Бунёдкор 1 1-0 3
5 Нефтчи 1 0-0 1
6 Насаф 1 0-0 1
7 Навбахор 0 0-0 0
8 Металлург 0 0-0 0
9 АГМК 1 0-1 0
10 Қўқон-1912 1 0-1 0
11 Сўғдиёна 1 0-2 0
12 Қизилқум 1 0-3 0
ТАВАЛЛУД АЙЁМИНГИЗ БИЛАН
Кучимов Илҳом Орифович
Хисобчи
26.11.1987
+ + +