ЯНГИЛИКЛАР » ОЛИЙ ЛИГА
ЯНГИЛИКЛАР » ОЛИЙ ЛИГА

«МАШЪАЛ» БЕКОБОДДА МАҒЛУБИЯТГА УЧРАДИ

Киритилган сана: 21.06.2011.

«Машъал» биринчи давранинг охирги тур баҳсини сафарда «Металлург»га қарши ўтказиб, 1:3 ҳисобида мағлубиятга учради. Шуни айтиш керак, ўйиндан олдин муборакликлар таркибида бир нечта йўқотишлар юзага келди. Хусусан Насим Шоимов, Тимур Яфаров ва Андрей Ходикин жароҳати туфайли сафдан чиққанг бўлса, Фозил Мусаев билан Санжар Қувватов олимпия терма жамоамиз ихтиёрига жўнаб кетганди. Жамоамиз сардори Дилявер Ваниев эса ҳисобидаги сариқ карточкалар сони тўрттага етгани боис бу ўйинни ўтказиб юборди.

Шунга қарамай, Владимир Фомичев айни пайтда ўйинга шай бўлиб турган энг яхши таркибни майдонга туширди. Кутилганидек, дарвозани Павел Давидов қўриқлаган бўлса, ҳимояда Алик Ҳайдаров, Габит Сапаргалиев, Шерзод Файзиев ва Шуҳрат Муҳаммадиев тўп сурди. Ярим ҳимояда эса Ботир Қодирқулов, Игорь Петкович, Жаҳонгир Абдумўминов, Аббос Шодмоновлар тўп тепишди. Ҳужумда Зафар Холмуродов - Николай Риндюк жуфтлиги ҳаракат қилди.

Ўйиннинг биринчи бўлими асосан тенг курашлар остида кечди. Лекин танаффусдан кейин бекободликлар тўлиқ устунликни ўз қўлларига олиб, бирин-кетин ҳужум уюштира бошлашди. Бунинг оқибатида 60-дақиқага келиб ҳисоб очилди. Бу вазиятда Суннатилла Мамадалиев узоқдан чап оёқда кучли зарба бериб, гол муаллифига айланди. Муборакликлар ўзларига келмай туриб, 63-дақиқада иккинчи голни ўтказиб юборишди. Ўнг қанотдан ҳаволатиб ошириб берилган тўпни «Металлург» сардори Ҳикмат Ҳошимов қийинчиликсиз дарвоза тўрига жойлаб қўйди. Кейин эса 79-дақиқада Зоҳид Абдуллаев ҳам ўзини кўрсатди. У дарвозабон билан деярли бирга-бир чиқиб бориб, ҳеч қандай қйинчиликсиз тўпни Давидовнинг устидан ошириб дарвоза тўрига жойлаб қўя қолди. Натижада ҳисоб мезбонлар фойидасига 3:0 кўринишини олди. Аммо орадан икки дақиқа ўтар-ўтмас рақиб жарима майдончаси ичида Зафар Холмуродовга нисбатн қўполлик ишлатилди. Бош ҳакам эса майдон эгалари дарвозаси томон 11 метрлик жарима тўпи белгилади. Пенальтини жабрланувчининг ўзи аниқ амалга оширди - 3:1. Лекин қолган дақиқаларда «машъалчилар»га бошқа тўп киритиш насиб этмади. Шундай қилиб, мазкур баҳсда Рустам Мирсодиқов шогирдлари ишончли ғалабага эришишди. «Машъал» эса биринчи даврадаги энг нурсиз ўйинларидан бирини кўрсатган ҳолда ҳақли равишда мағлуб бўлди.

«МЕТАЛЛУРГ» - «МАШЪАЛ» - 3:1
Голлар:
С. Мамадалиев (60), Ҳ. Ҳошимов (63), З. Абдуллаев (79) - З. Холмурадов (81, пенальти).
«Металлург»: Андрей Сиротюк, Одил Исабоев, Ҳикмат Ҳошимов, Ғулом Ҳалимтоев (Дилмурод Каримов, 70), Файзулла Аҳмедов (Зоҳид Абдуллаев, 55), Умид Тожимов, Суннатилла Мамадалиев (Саидкомил Акбаров, 65), Шуҳрат Йўлдошев, Даврон Каримқулов, Илёс Қурбонов, Абдували Мўминов.
«Машъал»: Павел Давидов, Алик Ҳайдаров, Габит Сапаргалиев, Шерзод Файзиев, Шуҳрат Муҳаммадиев, Ботир Қодирқулов (Ғуломҳайдар Ғуломов, 84), Игорь Петкович, Жаҳонгир Абдумўминов (Шерзод Райимжонов, 46), Аббос Шодмонов, Николай Риндюк, Зафар Холмуродов (Соҳиб Абдуллаев, 88).
Огоҳлантириш: Жаҳонгир Абдумўминов ("Машъал", 40).
Ҳакамлар: В. Цейтлин (Тошкент) - 9,3, А. Усмонов (Тошкент) - 9,0, Р. Шояҳметов (Тошкент) - 9,0, И. Худойдотов (Тошкент) - 9.
Назоратчи: А. Абдуллаев (Тошкент).
20 июнь. Бекобод. 5515 томошабин.

 

Учрашувлар
2018-11-13 14:30

Норин

Машъал
1:3
ПРО Лига "А"-гуруҳи
2018-10-19 14:30

Машъал

Андижон
:
ПРО Лига "А"-гуруҳи
Турнир жадвали

1 Андижон 33 57-30 63
2 Машъал 31 50-26 60
3 Истиқлол 30 49-30 54
4 Сурхон 32 58-40 50
5 Динамо 30 41-24 49
6 Шўртан 31 33-45 36
7 Хоразм 31 51-70 32
8 Орол 30 33-66 23
9 Норин 32 25-66 21

1 Локомотив 1 3-0 3
2 Пахтакор 1 2-0 3
3 Бухоро 1 1-0 3
4 Бунёдкор 1 1-0 3
5 Нефтчи 1 0-0 1
6 Насаф 1 0-0 1
7 Навбахор 0 0-0 0
8 Металлург 0 0-0 0
9 АГМК 1 0-1 0
10 Қўқон-1912 1 0-1 0
11 Сўғдиёна 1 0-2 0
12 Қизилқум 1 0-3 0
ТАВАЛЛУД АЙЁМИНГИЗ БИЛАН
Кучимов Илҳом Орифович
Хисобчи
26.11.1987
+ + +